Ботиров Алишер Эркиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув танқислиги шароитида олма (Малус Доместиcа)нинг пайвандтаг ва нав-пайвандтаг комбинацияларидан етиштирилган кўчатларининг агробиологик ва физиологик хусусиятларини илмий асослаш”, 06.01.07- Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Qx371
Илмий маслаҳатчи: Исламов Соҳиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Буриев Хасан Чутбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Нормуродов Илҳом Тургунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абулитй Абудула, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сув танқислиги шароитида турли пайвандтаг ва нав намуналарида етиштирилган олма кўчатларининг агробиологик ва физиологик хусусиятларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сув танқислиги шароитида олма пайвандтаглар баландлиги (98,3±1,3 см), абсолют ўсиш узунлиги (0,558 см/кун), бўғим оралиқлари узунлиги (12,0±0,4 мм) ва ён шохлар сони (2,5±0,1 дона) бўйича ўрта ўсувчи ММ106 пайвандтаги энг юқори бўлганлиги исботланган;
кўчатзорнинг 2-даласидаги нав намуналарининг баландлиги (105,3±2,2 см), абсолют ўсиш узунлиги (0,909 см/кун) ва бўғим оралиғи узунлиги (34,6±1,5 мм) бўйича Кинг Девид/ММ106 нав-пайвандтаг комбинацияси устунлиги аниқланган;
кўчатзорлардаги бир дона ўсимликнинг энг юқори фотосинтетик маҳсулдорлиги (барг юзаси) ўртача ўсувчи ММ106 пайвандтагида (1462,3 см2) ва нав-пайвандтаг Кинг Девид/ММ106 (2411,1 см2) комбинациясида кузатилиб, фотосинтетик маҳсулдорлик фақатгина фотосинтез жадаллиги билан эмас, балки фотосинтетик аппарат (барг юзаси) ўлчами билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
“Мияби Фужи” олма кўчати Марубакаидо (Ма) пайвандтагига пайванд қилинганда тупроқнинг чегараланган дала нам сиғими 70% ва ўзида сув сақловчи Ҳйдретаин ЭС Плус моддаси билан ишлов берилганда илдиз вазни (240,4 ± 19,3 г), новдаларнинг умумий узунлиги (630,7 ± 33,6 см) ва тананинг оғирлиги (154,2±6,0 г) энг юқори натижалар (уларнинг статистик жиҳатдан аҳамиятлилиги 95% (П < 0,05) — 99,9% (П <0,001) гача) бўлганлиги исботланган;
бир йиллик олма кўчатларини ўсиб-ривожланишида “КМС” гидрогел препаратининг 0,4% ли эритмасини қўллаш энг мақбул вариант ҳисобланиб, суғоришлар сони 1,4-1,7 баробаргача пасайганлиги ва суғориш меёрини 1220-1610 см3 гача қисқарганлиги аниқланган;
Марубакаидо (Ма) ва М9 пайвандтагларига пайванд қилинган Мияби Фужи олма кўчатлари экиб ўрганилганда илк илдиз ўсиши март ойининг учинчи декадасида (27-март) ≤ 2 см гача, 27 апрелда ≤ 10 см гача ва май ойининг учинчи декадасида (27 май) ≥10 см дан узун ўсиб, илдизидаги намлик энг юқори 60,6-67,4% га етганлиги аниқланган;
“Мияби Фужи” олма дарахтлари куртаклари очилишидан уч кун олдин кўринадиган/яқин-инфрақизил спектрометр ёрдамида кузатилганда, вегетатив (барг) куртаклардаги хлорофилл миқдори генератив (мева) куртакларига қараганда (Р ≤ 0,05) юқори бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув танқислиги шароитида олманинг пайвандтаг ва нав-пайвандтаг комбинацияларидан етиштирилган кўчатларининг агробиологик ва физиологик хусусиятларини илмий асослаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
олма клон пайвандтагларнинг кўчат чиқишига таъсири ишланмаси Самарқанд туманидаги “Расулов Гʻани богʻдорчилик, узумчилик ва кўчатчилик агро” фермер хўжалигига 0,05 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/06-03/433-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ўртача ўсувчи ММ106 пайвандтагидан гектаридан ўртача 74,0 минг дона кўчат, товар маҳсулот чиқиши 52,5 минг донани, маҳсулот сотишдан олинган даромад 787 500,0 минг сўмни, соф фойда 504 000,0 минг сўм ва пакана М9 пайвандтагидан ўртача 74,0 минг дона кўчат, товар маҳсулот чиқиши 50,5 минг донани, маҳсулот сотишдан олинган даромад 606 500,0 минг сўмни, соф фойда 343 900,0 минг сўмни ташкил этган;
турли экиш муддатларида пакана М9 пайвандтагига “Мияби Фужи” навини пайванд қилиш ишланмаси Самарқанд туманидаги “Самарқанд қулупнай импех” корхонасига жами 0,1 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/06-03/433-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида пакана М9 пайвандтагларига пайванд қилинган “Мияби Фужи” олма кўчатлари апрел ойининг учинчи декадасида (27-апрел) экиб етиштирилганда бошқа экиш муддатларига нисбатан янги илдиз ўсишининг ҳосил бўлиши ўртача 5 баробарга юқори бўлиб, минг дона кўчатнинг сотиш баҳоси 12 000,0 минг сўм, соф фойда 343 900,0 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
турли экиш муддатларини пакана М9 пайвандтагига пайванд қилинган “Мияби Фужи” олма кўчатлари илдизининг ўсишига таъсири ишланма Самарқанд туманидаги “Абдурасул кўчатлари” фермер хўжалигига 0,1 гектар майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/06-03/433-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида пакана М9 пайвандтагларига пайванд қилинган “Мияби Фужи” олма кўчатлари апрел ойининг учинчи декадасида экиб етиштирилганда бошқа экиш муддатларига нисбатан бир сўм харажатга 1,3 сўм дарамод олиниб, рентабеллик даражаси 130%.ни ташкил этган.
олма клон пайвандтагларнинг кўчат чиқишига таъсири ишланмаси Самарқанд туманидаги “Бобур агро инновация” фермер хўжалигига 0,05 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/06-03/433-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ўртача ўсувчи ММ106 пайвандтагидан бир сўм харажатга 1,77 сўм даромад олиниб, рентабеллик 177 %.ни ташкил этган.