Мусурмонқулов Адҳам Абдурашид ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилининг уядош сўзлар ўқув луғатини тузишнинг лингвистик асослари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.2.PhD/Fil5997 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Эшмуминов Асқар Алламурадович,  филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Холиёров Ўрал Менглиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги уядош сўзларнинг семантик хусусияти  ва уни лексикографик талқин қилиш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослиги доирасида уядошлик ҳодисаси мустақил тизим сифатида лексик-семантик муносабатлар таркибида парадигма кўринишида ўрганилиб, идеография, синонимия, меронимия каби маъновий муносабатдош бирликлар билан қиёсий таҳлил асосида ташкил топиш механизми, иерархик тузилиш даражаси ва мазмуний чегараланиш омилларига кўра фарқловчи ҳамда мавзувий бирлаштириш тамойили, семантик уйғунлик ва парадигматик боғлиқликка кўра ўхшаш жиҳатлари очиб берилган;
уядош бирликлар қатʼий иерархияга эга эмаслиги, балки мавзувий ва семантик боғлиқлик асосида турлича гуруҳланиши аниқланиб, бу хусусият уларни бошқа маъно муносабат турларидан фарқловчи янги назарий мезон сифатида асосланди;
луғатчилик анъаналарида уядошлик ҳодисаси тезаурус, идеографик лексика, тематик гуруҳ, мазмуний майдон тушунчалари билан умумлаштириб берилган бўлса, биринчи марта бу шакллар уядошликнинг тўлиқ мазмунини ифодалай олмаслиги илмий асосланди ҳамда янги нашрларда айнан “уядошлик” тушунчаси мустақил изоҳ сифатида берилиши зарурлиги далилланди; 
уядошлик ҳодисаси асосида моделлаштирилган ўқув луғат консепсиясининг лингводидактик луғатчилик парадигмасида янги типологик йўналиш сифатида қаралиши ва замонавий таълимий луғатлар тизимини бойитувчи консептуал-услубий асос экани илмий-назарий жиҳатдан далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг уядош сўзлар ўқув луғатини тузишнинг лингвистик асосларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилшунослиги доирасида уядошлик ҳодисаси мустақил тизим сифатида лексик-семантик муносабатлар таркибида парадигма кўринишида ўрганилиб, идеография, синонимия, меронимия каби маъновий муносабатдош бирликлар билан қиёсий таҳлил асосида ташкил топиш механизми, иерархик тузилиш даражаси ва мазмуний чегараланиш омилларига кўра фарқловчи ҳамда мавзувий бирлаштириш тамойили, семантик уйғунлик ва парадигматик боғлиқликка кўра ўхшаш жиҳатлари очиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 17-феврал 04/1-593-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек тили уядош сўзларининг электрон платформадаги сифат ва миқдор жиҳатдан янгиланишида ижобий самара берган;
        уядош бирликлар қатʼий иерархияга эга эмаслиги, балки мавзувий ва семантик боғлиқлик асосида турлича гуруҳланиши аниқланиб, бу хусусият уларни бошқа маъно муносабат турларидан фарқловчи янги назарий мезон сифатида асосланганлиги ҳақидаги хулосаларидан “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори” номли илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 17-феврал 04/1-594-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида эʼтибордан четда қолиб кетган уядошлик ҳодисасининг электрон платформадаги миқдорий жиҳатдан янгиланишида ижобий самара берган;
луғатчилик анъаналарида уядошлик ҳодисаси тезаурус, идеографик лексика, тематик гуруҳ, мазмуний майдон тушунчалари билан умумлаштириб берилган бўлса, биринчи марта бу шакллар уядошликнинг тўлиқ мазмунини ифодалай олмаслиги илмий асосланди ҳамда янги нашрларда айнан “уядошлик” тушунчаси мустақил изоҳ сифатида берилиши зарурлиги далилланганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 10-март 01/901-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида уядош бирликларнинг электрон платформадаги ўқув луғатини назарий жиҳатдан шакллантиришга ижобий самара берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish