Очилбоева Ирода Алишер қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Одоб-ахлоққа доир лексемаларнинг когнитив ва лингвокултурологик таҳлили (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3546
Илмий раҳбар: Облокулова Мастура Мизробовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Шамахмудова Азиза Фуркатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор;  Жалгасов Нуржан Маратович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларда мавжуд одоб-ахлоқ лексемаларининг лингвокултурологик ва когнитив элементларини ўрганиш ҳамда социолингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
одоб-ахлоққа оид меҳмондўстлик, ҳурмат, ҳаё ва инсоф каби лексик бирликларнинг миллий стереотиплар ва турмуш тарзи билан боғлиқ когнитив категориал хусусиятлари, уларнинг бадиий матнда фаоллашувини таъминловчи лингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсирида шаклланиши лексик, фразеологик бирликлар ва контекстлар мисолида асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида одоб-ахлоқ мавзусига оид одоб, ҳурмат, ахлоқ ва инсоф каби лексемаларнинг лисоний-маданий, когнитив мазмунининг қиёсий-чоғиштирма аспекти доирасида умуминсоний маданиятга таянган изоморф ҳамда миллий урф-одатлар билан боғлиқ ўзига хос миллий-маданий жиҳатлари аниқланган;
таҳлил қилинаётган тилларда хушмуомалалик, меҳмондўстлик ва ҳалоллик каби лексемаларнинг бадиий матнларда воқеаланиши жараёнида инсон хулқ-атворини баён этишнинг бадиий услублари, лексик-стилистик воситалари, одоб-ахлоққа доир лексемаларнинг миллийлик, маданият билан боғлиқлиги, уларнинг семантик маъносида инглиз ҳамда ўзбек халқининг дунёқараши, турмуш тарзи, маданий анъаналари, миллий стереотиплари ёритилишининг ўзига хос этномаданий хусусиятлари очиб берилган;
чоғиштирилаётган тилларда инсон ички маънавий олами, одоби, тарбияси, ақл-заковат даражасининг ахлоқий фазилатларини тавсифловчи саломлашмоқ, узр сўрамоқ, раҳмат айтмоқ ва изн сўрамоқ каби лексик воситаларнинг прагматик ва лингвомаданий мазмуни, уларнинг бадиий матнларда муайян замон ва маконга мос келувчи нутқий этикет ва хулқ-атвор моделларининг қўлланилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида одоб-ахлоққа доир лексемаларнинг маданий ва когнитив мазмунини қиёсий-чоғиштирма жиҳатдан таҳлил қилиш асосида:
одоб-ахлоққа оид меҳмондўстлик, ҳурмат, ҳаё ва инсоф каби лексик воситаларнинг миллий стереотиплар билан боғлиқ когнитив категориал хусусиятлари, уларнинг матнда фаоллашувини таъминловчи лексик-семантик омиллар лингвистик ва экстралингвистик воситалар таъсирида шаклланишини асослаб беришга доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” (1683580) номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳасидан фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 30-июндаги 04-04-1/3143-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек бадиий матнларида этник анъаналар доирасидаги “одоб” тушунчасининг лексик-семантик чегараларини, жумладан, мулоқотда уларнинг лингвокултурологик ва когнитив хусусиятларни ёритишга кўмаклашадиган тил бирликларининг фаоллашувини таъминловчи омилларни аниқлаш муҳимлиги белгиланган;
инглиз ва ўзбек тилларида одоб-ахлоқ доирасида фаоллашадиган одоб, ҳурмат, ахлоқ ва инсоф каби лексемаларнинг лисоний-маданий, когнитив мазмунининг қиёсий-чоғиштирма аспекти, уларнинг умуминсоний маданиятга таянган изоморф ҳамда ўзига хос миллий-маданий жиҳатлари исботланганлиги юзасидан олинган хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 11-феврал кунидаги 01-07/77-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув мазмун-мундарижасининг илмий-оммабоплиги таъминланган ва илмий қарашлар билан бойитилган;
таҳлил қилинаётган тилларда хушмуомалалик, меҳмондўстлик ва ҳалоллик каби лексемаларнинг бадиий матнларда воқеаланиши, инсон хулқ-атворини матнда баён этишнинг бадиий услублари, лексик-стилистик воситалари, одоб-ахлоққа доир лексемаларнинг миллийлик, маданият билан боғлиқлиги, уларнинг семантик маъносида инглиз ҳамда ўзбек халқининг дунёқараши, турмуш тарзи, маданий анъаналари, миллий стереотиплари ёритилишининг ўзига хос этномаданий хусусиятлари очиб берилишига оид хулосалардан СУЗ-800-21ГР-381 рақамли Қарши давлат университети томонидан амалга оширилган “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасидан фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 8-февралдаги 04/490-сон маълумотномаси). Натижада, инсонлар ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган инглиз ва ўзбек халқига хос одоб-ахлоққа оид бирликлар тадқиқи асосида тўпланган материаллар билан лингвокултурология, прагмалингвистика ҳамда когнитив лингвистика йўналишидаги фанларни ўқитишда амалий жиҳатдан ёрдам берди;
чоғиштирилаётган тилларда инсон ички маънавий олами, одоби, тарбияси, ақл-заковат даражасининг ахлоқий фазилатларини тавсифловчи саломлашмоқ, узр сўрамоқ, раҳмат айтмоқ ва изн сўрамоқ каби лексик воситаларнинг лингвокогнитив ҳамда лингвокултурологик мазмуни, уларнинг бадиий матнларда муайян замон ва маконга мос келувчи хулқ-атвор моделларининг қўлланилишини далиллашга доир хулосалардан 2/24-4/7-690-сонли Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 31-январдаги 306/02-сон маълумотномаси). Натижада, миллий маданиятга оид билимлар, миллий менталитетга хос тушунчалар лойиҳа платформасидаги модулларни мазмунан ва мундарижавий бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish