Акрамова Нозима Аминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аорта коронар шунтлаш оперциясидан кейинги оғриқсизлантиришни оптималлаштириш”, 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5678.
Илмий раҳбарлар: Шарипова Висолатхон Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази,  DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01.
Расмий оппонентлар: Хамраева Гульчехра Шахобовна, тиббиёт фанлари доктори; Абдурахмонов Абдусалом Абдуагзамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Шимолий давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади  аорта-коронар шунтлашдан сўнг беморларда ултратовуш навигацияси назорати остида чуқур парастернал блокададан фойдаланиш самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кардиожарроҳлик операцияларидан кейинги оғриқсизлантириш алгоритмига ултратовуш навигацияси назорати остида чуқур парастернал блокадасини киритилиши самарадорлиги гемодинамика параметрларининг кўрсаткичлари барқарорланиши, оғриқ даражаси визуал-аналог шкаласи бўйича камайиши ва истеъмол қилинадиган наркотик анальгетикларнинг умумий миқдори сезиларли пасайиши ҳисобига исботланган; 
ултратовуш маълумотлари бўйича маҳаллий анестетикларни тарқалиш даражаси билан қиёсланганда аорта-коронар шунтлаш операциясидан кейин ултратовуш навигацияси остида бажарилган чуқур парастернал блокадасидан сўнг оғриқ сезгисини чегарасининг пасайиши ўзаро алоқаси асосланган;
стернотомияли кардиожарроҳлик операцияларидан кейинги ултратовуш навигацияси назорати остида чуқур парастернал блокадаси қўллаш натижасида ўпканинг сунъий вентиляцияси давомийлигини қисқариши ва мукоцилиар клиренс фаолиятини яхшиланиши исботланган;
чуқур ва прецизион парастернал блокада операциядан кейинги оғриқсизлантиришни қўлланиши самарадорлиги даволаш натижаларини ишончли даражада яхшиланиши ҳисобига исботланган ва уни реанимацион тадбирлари комплексида қўллаш кўрсатмалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил «12» январь санасидаги № 1/51-сонли баёни хулосасига кўра, олинган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
биринчи илмий янгилик: кардиожарроҳлик операцияларидан кейинги оғриқсизлантириш алгоритмига ултратовуш навигацияси назорати остида чуқур парастернал блокадасини киритилиши самарадорлиги гемодинамика параметрларининг кўрсаткичлари барқарорланиши, оғриқ даражаси визуал-аналог шкаласи бўйича камайиши ва истеъмол қилинадиган наркотик анальгетикларнинг умумий миқдори сезиларли пасайиши ҳисобига исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали  анестезиология бўлими амалиётига (2025 йил 8 октябрдаги № 1А - рақамли буйруқ), ҳамда катталар Миллий тиббиёт марказида кардиожарроҳлик операцияларида анестезиология бўлими амалиётига (2025 йил 14 октябрдаги № 01-03/88-рақамли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: стернотомик кириш ёрдамида амалга оширилган кардиожарроҳлик операцияларидан кейинги оғриқсизлантиришнинг тавсия этилган самарали ва хавфсиз усули, операциядан кейинги эрта даврда кўрсатиладиган ихтисослаштирилган, юқори малакали тиббий ёрдам сифатини ижобий клиник натижалар билан яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: чуқур парастернал анестезия ёрдамида операциядан кейинги оғриқ синдромини мултимодал опиоид тежовчи технологияси операциядан кейинги оғриқсизлантириш сифатини яхшилаш, наркотик аналгетикларни истеъмол қилишни камайтириш, экстубация вақтини қисқартириш, операциядан кейинги ичак парезлари ва қорин дам бўлиши аломатларини камайтириш, ичак моторикасининг тикланиш вақтини тезлаштириш ва натижада ётоқ кунлари сонини 1,2 мартага камайтириш ҳисобига даволаш харажатлари 28,9% га, камаяди (1 беморга 3076139 сўм). Хулоса: УТ навигацияси остида парастернал блокададан фойдаланган ҳолда опиоидтежовчи оғриқсизлантириш технологияси, стернотомик кириш орқали амалга оширилган аорта-коронар шунтлаш операциясидан кейин оғриқсизлантиришнинг юқори самарали усули бўлиб ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: ултратовуш маълумотлари бўйича маҳаллий анестетикларни тарқалиш даражаси билан қиёсланганда аорта-коронар шунтлаш операциясидан кейин ултратовуш навигацияси остида бажарилган чуқур парастернал блокадасидан сўнг оғриқ сезгисини чегарасининг пасайиши ўзаро алоқаси асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали   анестезиология бўлими амалиётига (2025 йил 8 октябрдаги № 1А - рақамли буйруқ), ҳамда катталар Миллий тиббиёт марказида кардиожарроҳлик операцияларида анестезиология бўлими амалиётига (2025 йил 14 октябрдаги № 01-03/88-рақамли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган оғриқсизлантириш усули стернотомия билан кардиожарроҳлик қилинган беморларда операциядан кейинги оғриқ синдромини даволаш натижаларини наркотик аналгетиклар билан боғлиқ операциядан кейинги асоратлар сонини камайтириш билан яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг сунъий ўпка вентиляциясида қолиш муддатларининг давомийлигини 37%га қисқартириш, наркотик аналгетикларнинг ножўя таъсирини камайтириш (қорин дам бўлишининг 2,1 бараварга камайиши,  операциядан кейинги кўнгил айниши ва қайт қилишнинг  43,4%га камайиши, ичак перисталтикаси бошланиш вақтининг 45,5%га қисқариши) беморларни реанимация бўлимида даволаш харажатларини 3 бараварга камайтириш имконини берди (1 беморда тежалган маблағ 2160326,159 сўмни ташкил этди). Хулоса: аорта-коронар шунтлаш билан  беморларда операциядан кейинги оғриқсизлантиришнинг асосий агенти сифатида чуқур парастернал блокададан фойдаланиш операциядан кейинги асоратларни минималлаштирадиган хавфсиз ва самарали усул бўлиб ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: стернотомияли кардиожарроҳлик операцияларидан кейинги ултратовуш навигацияси назорати остида чуқур парастернал блокадаси қўллаш натижасида ўпканинг сунъий вентиляцияси давомийлигини қисқариши ва мукоцилиар клиренс фаолиятини яхшиланиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали   анестезиология бўлими амалиётига (2025 йил 8  октябрдаги № 1А - рақамли буйруқ) ҳамда катталар Миллий тиббиёт марказида кардиожарроҳлик операцияларида анестезиология бўлими амалиётига (2025 йил 14 октябрдаги № 01-03/88-рақамли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бронх-ўпка тизими томонидан асоратларни камайтириш ва ташқи нафас функциясининг 47% га эрта тикланиши билан изоҳланган, қайсики ўз навбатида  беморларнинг эрта тикланишига, беморларнинг интенсив терапия бўлимида қолиш муддатини 57,1%га, касалхонада бўлишни 24,3%га камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: клиник даволаш натижаларининг яхшиланиши ва реанимация бўлимида қолиш муддатининг қисқариши ҳисобига 47,5%ни ташкил этди (муддати 4,97 ± 1,97 дан 2,13 ± 0,68 суткагача; 1 беморга жами тежамкорлик 2160326,159 сўмни ташкил этди) ва касалхонада (12,85 ± 4,48 дан 10,33 ± 1,68 суткагача; 1  беморга жами тежамкорлик 3076139 сўм). Хулоса: таклиф этилаётган усул оғриқсизлантириш сифатини яхшилаш, операциядан кейинги юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни таъминлайди асоратлар частотасини камайтириш, клиник даволаш натижаларини яхшилаш имконини берди. 
тўртинчи илмий янгилик: чуқур ва прецизион парастернал блокада операциядан кейинги оғриқсизлантиришни қўлланиши самарадорлиги даволаш натижаларини ишончли даражада яхшиланиши ҳисобига исботланган ва уни реанимацион тадбирлари комплексида қўллаш кўрсатмалари такомиллаштирилганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали   анестезиология бўлими амалиётига (2025 йил 8  октябрдаги № 1А - рақамли буйруқ)  ҳамда катталар Миллий тиббиёт марказида кардиожарроҳлик операцияларида анестезиология бўлими амалиётига (2025 йил 14 октябрь, № 01-03/88-рақамли буйруқ) жорий этилган.  Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган мултимодал ёндашув стернотомия билан кардиокҳирургия ўтказилган беморларда операциядан кейинги ўғриқ синдромини самарали бошқариш, опиоид билан боғлиқ асоратларни (кўнгил айниши, қусиш, ичак парези) деярли йўқ қилиш, нафас олиш функсияси ва умумий тикланиш сифатини сезиларли даражада яхшилаш орқали юқори малакали тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтариш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мултимодал чуқур парастернал блокада ёрдамида опиоид истеъмолини кескин камайтириш, реанимация бўлимида қолиш муддатини қўшимча 30-40% га қисқартириш, касалхонада умумий ётиш кунларини камайтириш ва opioid-free ёки минимал опиоидли даволаш ҳисобига даволаш харажатларини 1 беморга ўртача 35-45%га (тахминан 3,5-4,5 млн сўмгача) тежаш имконини берди. Хулоса: ултратовуш назорати остидаги чуқур парастернал блокадани аорта-коронар шунтлаш операциясидан кейинги ўғриқсизлантиришнинг енг самарали, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан фойдали усули бўлиб, опиоидга боғлиқликни минимал даражага тушириш, асоратлар частотасини камайтириш ва беморларнинг тез ва сифатли тикланишини таъминлайди.
Илмий янгиликнинг кенгайтирилган жорий қилиниши: “Аорта коронар шунтлаш оперциясидан кейинги оғриқсизлантиришни оптималлаштириш” диссертацияси натижаларини бошқа тиббиёт муассасаларида кенг миқёсда жорий этиш учун маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2025 йил 24 декабрдаги 01-02/3120-сонли хати юборилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish