Кутлимуратова Гулзар Атамуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи шароитида тўқай экотизимларининг ҳозирги ҳолатини экологик баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/B1340.
Илмий раҳбар: Ажиев Алишер Бахтибаевич, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.B.14.02.
Расмий оппонентлар: Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари доктори, профессор; Матжанова Холида Казакбаевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи шароитида тўқай экотизимларининг ҳозирги ҳолатини (Қуйи Амударё давлат биосфера резервати мисолида) экологик баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Оролбўйи минтақасидаги тўқай экотизимларининг иқлим ўзгариши ва гидрологик шароитлари таъсири остида тўқай типидаги ўсимликлари жамоаси ўзгаришининг асосий тенденциялари аниқланган;
Жанубий Оролбўйининг ўзгарувчан иқлим ва экологик шароитларида деградацияга учраган шўрланган автоморф ерларда тўқай экотизимларида асосан галофит вариантлари шаклланиши исботланган;
тўқай ўсимликларининг (Tamarix ramosissima, T.florida, T. elongata, T. meeri, T. laxd) ўтувчан экотонияли экотизимларда узоқ вақт мавжуд бўлиши унинг флористик хилма-хиллиги ва тупроқ шўрланиш жараёнининг жадаллиги, сизот сувларининг жойлашиш чуқурлигига боғлиқлиги аниқланган;
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудида тўқай типидаги турли ўсимлик жамоаларини тиклаш учун тупроқ шароитининг мақбул кўрсаткичларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйи тўқай экотизимининг ҳозирги ҳолатини экологик баҳолаш натижасида олинган натижалар:
тўқай экотизими ўсимликлар жамоасининг ҳолати ва уларнинг биохилма-хиллигини сақлашнинг экологик мониторингини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган методология Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва Атроф-мухитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2024 йил 9 сентябр 01//18-2-2924-сон маълумотномаси). Натижада, Тўқай оʻсимликларнинг флористик хилма-хиллигини кузатиш ва антропоген омиллар таʼсирида оʻсимликларнинг оʻзгаришини башорат қилиш имконини берган;
Қорақалпоғистон ҳудудидаги тўқай экотизимларининг ўсимликлар жамоасининг ўсиши ва ривожланишига антропоген омилларнинг таъсирини миқдорий баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига жорий этилди ва қўлланилди (Қорақолпоғистон Республикаси Давлат ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2024 йил 6 сентябр 2-706-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси экотизимларининг экологик мониторингини олиб бориш мақсадида ўсимликларнинг популяция хилма-хиллигига таъсир этувчи асосий антропоген омилларни аниқлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish