Элмуратова Айгул Алмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Междуреченск сув омборининг алгофлораси ва унинг экологияси», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/B1057.
Илмий раҳбар: Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.B.14.02.
Расмий оппонентлар: Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари доктори, профессор; Хужжиев Содиқ Олтиевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Мамун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Междуреченск сув омборининг алгофлораси ва унинг экологиясидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор икки давр (2003-2012 ва 2019-2024-йиллар) давомида Междуреченск сув омбори кўлларида сув ўтларининг тур таркиби тўлиқ инвентаризация ва флористик-таксономик таҳлил қилингани, биринчи даврда 464 тур ва иккинчи даврда 452 тур, шундан 83 прогрессив, 145 регрессив ва йўқолиб кетиш арафасида турган 63 таксон аниқланган;
Илк бор Междурече сув омборининг алгофлораси Қорақалпоғистон, Ўзбекистон, Ўрта Осиё ва МДҲ мамлакатларининг бошқа сув ҳавзалари флораси билан қиёсий таҳлил қилинган ва улардан 9 та янги сув ўтлари тури ва тур навлари аниқланган;
сувўтларнинг ҳароратга сезувчанлиги (эвритерм ва стенотерм: термофил, мезофил, криофил), шўрликка бардошлилиги (эвригалин ва стеногалин) ҳамда ҳаётий шакллари (планктон, бентос ва бошқалар) бўйича экологик гуруҳлари тавсифланган;
Междурече сув омборидаги 158 та индикатор-сапроб тур аниқланиб, уларнинг сапроблик индекслари 2003-2012 йиллар учун Си = 1,43 ва 2019-2024 йиллар учун Си = 1,61 тенг эканлиги аниқланган ва бу кўрсаткичлар сувнинг сифати "қониқарли" (3-синф) эканлигини ва β-мезосапроб зонанинг βИ даражасига мос келиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Междуреченск сув омбори сув ўтларининг экологик ва ресурс аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий сув ҳавзаларида экологик мониторинг тадбирлари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 29 октябрдаги 02-01/18-2-3556-сон маълумотномаси). Натижада, Междуреченск сув омбори сув ҳавзаларидаги алъгофлоранинг антропоген трансформация даражасини баҳолаш ҳамда уларнинг экологик-сапробилогик зоналарини аниқлаш имконини берган.
Междурече сув омборидаги сув ўтларининг замонавий тур таркиби ва уларнинг сув сифатини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган чора тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2024 йил 2 ноябрдаги 03/04-3-431-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада сув ўсимликлари кадастрини яратиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.