Омонова Нафиса Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё вилояти шароитида товуқлар эктопаразитлари ва уларнинг биоекологик хусусиятлари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/В1462.
Илмий раҳбар: Бобоназаров Гаппар Ядгарович, биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.05/2025.27.12.B.22.01.
Расмий оппонентлар: Сапаров Қаландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Мирзаева Адолат Усмонбоевна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилояти паррандачилик ва шахсий хўжаликлардаги товуқ эктопаразитларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, морфобиологийк ва экологик хусусиятларини асослаш ҳамда уларга қарши истиқболли кураш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилояти шароитида илк бор товуқлар эктопазитлари фаунасининг таксономик таркиби таҳлил қилиниб 2 туркум, 4 оила ва 12 тур иборатлиги аниқланган;
Қашқадарё вилояти ҳудудида 3 тур эктопаразитлар яъни Menopon gallinae, Dermanysus gallinae ва Argas persicus товуқларда эктопаразит қилиши бўйича доминант тур эканлиги аниқланган;
Menopon gallinae, Dermanysus gallinae ва Argas persicus турларининг морфо-биологик тавсифи уларнинг экологик хусусиятларига боғлиқлиги очиб берилган;
Menopen gallinae, Dermanyssus gallinae, Argas persicus мазкур турларнинг мДНК 16С рРНК соҳаси нуклеотидлар полиморфизм кўрсаткичлари ўрганилиб, ўзгарувчанлик сабаблари асослаб берилган;
Қашқадарё вилоятида Менопонидае оиласига мансуб 1 та тур ва Menoponidae оиласига мансуб 8 тур патхўрлар учраши аниқланган;
товуқларнинг эктопаразитлар билан зарарланиш даражаси йил фасллари бўйича аниқланиб, инвазия кўрсаткичларининг мавсумий ўзгаришлари баҳоланган;
товуқлар маҳсулдорлигига эктопаразитларнинг салбий таъсири комплекс баҳоланиб, улардаги маҳсулдорлик пасайиши ва иқтисодий зарар илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти шароитида товуқлар эктопаразитлари ва уларнинг биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Дерманиссус галлинае каналарига қарши курашда Ивермик-ОН препаратининг 1:100 эритмаси билан ишлов берилганда ва Аргас персиcус канасига қарши курашда “Аччиқ бодом” спиртли экстрактининг 5% ли эритмаси қўлланилганда 100 % биологик самарадорликка эришилган ва қўллаш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Қарши Парранда” МЧЖ паррандачилик хўжалиги ҳудудларида зарарли каналар тарқалишини олдини олиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 29 июлдаги 03/23-2297-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ҳудудда товуқлар эктопаразит каналарига қарши юқори самарадорликга эришиш имконини берган;
молекуляр-генетик тадқиқотлар натижасида, Қашқадарё вилояти шароитида кенг тарқалган товуқларда паразитлик қилувчи доминант 3 тур эктопаразитларни мДНК сининг 16С рРНК соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган. (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг (НCБИ) 2024 йил 24 февралдаги маълумотномаси). Натижада, Менопен галлинае - (ПҚ516742), Аргас персиcус - (ПҚ520542), Дерманйссус галлинае - (ПП345482) - турларининг тасдиқловчи рақамлари олинган ҳамда улар халқаро миқёсда турларни идентификациясини аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.