Юсупов Аскар Абдусалим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асосий капиталга инвестицияларни молиялаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6102
Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/2025.27.12.И.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Асосий капиталга инвестицияларни молиялаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
майдони 10 минг квадрат метргача бўлган давлат мулки обектларини белгиланган тартибда юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришда инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи хорижий инвесторлар иштирокидаги тадбиркорлик субектларига 5 йил муддатга текин фойдаланишга бериш таклиф этилган;
хорижий инвесторлар томонидан мамлакатнинг стратегик инвестиция лойиҳаларига киритиладиган акциялар қийматини, уларнинг молиявий ресурсларининг 100 фоизигача миқдорда қимматли қоғозлар билан, шунингдек, узоқ муддатли молиявий барқарорликни таъминлаш шарти билан тўлашга рухсат бериш таклиф этилган;
маҳаллий ҳокимият органлари ваколати доирасида устав капиталида давлат улуши юқори бўлган корхоналар ташаббуси билан қиймати 15 млн АҚШ долларидан ошадиган йирик инвестицияларни жалб қилиш ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашда имтиёзлар бериш таклиф этилган;
маҳаллий ва республика ҳокимият органларига 10 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги чет эл инвестициялари улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқини бериш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асосий капиталга инвестицияларни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
майдони 10 минг квадрат метргача бўлган давлат мулки обектларини белгиланган тартибда юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришда инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи хорижий инвесторлар иштирокидаги тадбиркорлик субектларига 5 йил муддатга текин фойдаланишга бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 10-декабрдаги №05-09/16-12/953-сон маълумотномаси). Натижада, юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантириш, инвестицион фаолиятни рағбатлантириш ва давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади;
хорижий инвесторлар томонидан мамлакатнинг стратегик инвестиция лойиҳаларига киритиладиган акциялар қийматини, уларнинг молиявий ресурсларининг 100 фоизигача миқдорда қимматли қоғозлар билан, шунингдек, узоқ муддатли молиявий барқарорликни таъминлаш шарти билан тўлашга рухсат бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 10-декабрдаги №05-09/16-12/953-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатнинг стратегик соҳаларида йирик инвестицияларни жалб қилиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва узоқ муддатли иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади;
маҳаллий ҳокимият органлари ваколати доирасида устав капиталида давлат улуши юқори бўлган корхоналар ташаббуси билан қиймати 15 млн АҚШ долларидан ошадиган йирик инвестицияларни жалб қилиш ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашда имтиёзлар бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 10-декабрдаги №05-09/16-12/953-сон маълумотномаси). Натижада, корхоналарни йирик инвестицияларни жалб қилишга рағбатлантиради, солиқ юкини камайтириб лойиҳаларни молиявий жиҳатдан жозибадор қилади ва инвестицион фаолиятни оширади;
маҳаллий ва республика ҳокимият органларига 10 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги чет эл инвестициялари улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқи бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 10-декабрдаги №05-09/16-12/953-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф инвестицион муҳитни яхшилаш, маҳаллий иқтисодиётга қўшимча ресурслар жалб қилиш ва ҳудудлараро иқтисодий фарқни камайтиришга хизмат қилади.