Юсупов Зиёвиддин Олимжон ўғлининг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аллиум Л. (Амарйллидаcеае) туркумининг филогенияси, биогеографияси ва эволюцияси (Марказий Осиё мисолида)”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/B267.
Илмий маслаҳатчи: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.B.23.01.М.
Расмий оппонентлар: Каримов Фарҳод Исомиддинович, биология фанлари доктори, профессор; Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Ронг Ли, PhD, профессор (Хитой Фанлар академияси Кунминг Ботаника институти).
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар биологияси ва биотехнологияси институти (Олмаота, Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аллиум туркумига мансуб турлар ўртасидаги эволюцион алоқалар, филогенетик тузилма ва диверсификация жараёнларини аниқлаш ҳамда уларнинг микроморфологик белгилари асосида таксономик тизимда қўллаш имкониятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аллиум турларини фарқлашда уруғ эпидермис ҳужайраларининг периклинал юзаси ва ҳужайралараро масофаси муҳим янги диагностик белги сифатида аниқланган;
ИЦ генига асосланган филогенетик дарахт ҳамда уруғ микроморфологиясига таянган таҳлиллар натижасида дастлабки аждод турлар Марказий Осиё–Эрон–Кавказ минтақасида шаклланганини, кейинчалик эса Аллиум турларининг Шимолий Осиё орқали “Эски дунё” турларининг “Янги дунё” ҳудудига Беринг бўғози орқали тарқалганлиги очиб берилган;
хлоропласт геномларига асосланган таҳлиллар натижасида Cепа сексияси турлари учун филогенетик дарахт реконструксия қилиниб, унда Марказий Осиёга хос А. осчанинии, А. праемихтум ва А. пскеменсе турларининг Шимолий ва Шарқий Осиё гуруҳлари ўртасида ўзаро гибридизация натижасида юз берган хлоропласт ўзлаштирилиши жараёнлари орқали шакллангани исботланган;
молекуляр тадқиқотлар натижасида Аллиум турлари филогенетик дарахтларини қуришда қўллаш учун рпоC2, йcф1, ндҳФ, матК, ндҳД каби юқори ўзгарувчан генлар ДНК-баркод маркерлар сифатида аниқланган;
туркумнинг дастлабки аждод турларида диагностик аҳамиятга эга бўлган асосий синапоморфик белгилар сифатида пиёз қобиғининг қоғозсимон тузилиши, кичик ўлчамли ҳақиқий пиёзларнинг мавжудлиги, чанг ипларида тишчаларнинг йўқлиги, шунингдек пушти ва оқ рангли гул шаклларининг устунлиги аниқланди;
Аллиум туркумининг дастлабки эволюцион линияси (ЭЛ1) Марказий Осиё ва унга туташ ҳудудларда (Кавказ, Эрон ва Марказий Осиё оралиғи) шаклланган ҳамда кейинчалик диверсификацияга учрагани аниқланган;
Аллиум туркуми ичидаги асосий эволюцион йўналишларнинг ажралиб чиқиши тахминан 30,9 млн йил аввал, яъни Олигоцен–Миоцен даврларига тўғри келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аллиум (Амарйллидаcеае) туркумининг филогенияси, биогеографияси ва эволюцияси (Марказий Осиё мисолида) ни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Аллиум туркумининг 77 дан ортиқ турларининг тўлиқ хлоропласт геномлари ва нрДНК(ИЦ гени) тўлиқ таҳлили, ўсимлик турларини лаборатория шароитида тур идентификацияси ва ҳудудий келиб чиқишини экспресс аниқлаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти, Молекуляр филогения ва биогеография лабораториясида 2021-2024 йилларда бажарилган “Ҳаёт дарахти: Ўзбекистон бир уруғпаллалилари” фундаментал лойиҳа дастурига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 20-июндаги №4/1255-1522-сон маълумотномаси). Натижада, туркумнинг энг қадимги вакилларини келиб чиқиш ва Ўрта Осиёдаги вакиллари ичидан “қадимий гибридланган” турларни аниқлаш, маданийлаштириш жараёнларида қўллаш имконини берган; 
молекуляр — филогенетик таҳлиллар асосида 77 та тур 105 намуна учун олинган ДНК кетма-кетликлари (хлоропласт геномлари, ИЦ) халқаро НCБИ ГенБанк (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/)да НC_044411, НC_044412, НC_068792, НC_068793, НC_068794, НC_068796, ОП642457, ОП643522, ПҚ308296, ПҚ308298 рақамлари остида сақланган. Интеграциялашган ушбу маълумотлар Аллиум туркумининг молекуляр таксономияси бўйича янги маълумотларни олиш имконини берган, бу нафақат маҳаллий турлар хилма-хиллигини сезиларли даражада бойитди, балки Марказий Осиё флорасига оид филогенетик ва биогеографик қарашларни кенгайтирди ҳамда фан учун номаълум бўлган янги турларни аниқлаш имконини берган; 
Ўзбекистон ва Шарқий Осиё флорасига мансуб Аллиум турлари ўртасидаги молекуляр-филогенетик ва биогеографик муносабатларни аниқлаш, СЕМ усули асосида уруғнинг макро ва микроморфологик хусусиятлари ҳамда морфологиясини таҳлил қилиш орқали лабаратория шароитида тур аниқлаш усули Хитой Фанлар Академияси Кунминг Ботаника институтида амалга оширилган “Глобал Аллиум Гарден” (У1802232, 2018–2022 йй) халқаро лойиҳа фаолиятига жорий қилинган (Хитой Фанлар академиясининг 2025-йил 5-февралдаги маълумотномаси). Натижада, Аллиум турлари ўртасидаги эволуйцион муносабатларни аниқлаш, таксономиясига оид янги илмий қарашларни шакллантириш, турларни аниқлашнинг замонавий таксономик калитини ишлаб чиқиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish