Темирова Гулираъно Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олтинсимон қорағат (Рибес ауреум Пурш.) айрим навларининг биоекологияси ва уни маҳаллий шароитларда кўпайтириш йўллари (Тошкент вилояти мисолида)», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/B996.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Хилола Равшановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B.01.15.
Расмий оппонентлар: Раҳимова Ташханим Туймухамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Маҳкамов Тробжон Хусанбоевич биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олтинсимон қорағат ўсимлиги навларининг муҳим биоекологик хусусиятларини аниқлаш, юқори ҳосилдор, биокимёвий таркиби ҳамда ҳосил кўрсаткичлари юқори бўлган навлари ҳамда маҳаллий шароитларда кўчатларини кўпайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти шароитида олтинсимон қорағат навларининг маҳаллий ва интродуксия қилинган навларининг морфологик белгилари ўрганилиб, унинг хусусиятлари тўлиқ очиб берилган;
маҳаллий ва интродуксия қилинган олтинсимон қорағат навларининг фенологик фазаларини ўтиш муддатларига қараб вегетатив ҳамда генератив органларининг феноспектори ишлаб чиқилган;
маҳаллий ва интродуксия қилинган олтинсимон қорағат навларининг сув танқислигига бардошли, сувсиз шароитда барглардаги сув ушлаб қолиш қобилияти юқори бўлган ҳамда иссиққа чидамлили навлари ажратиб олинган;
маҳаллий ва интродуксия қилинган олтинсимон қорағат навлари орасидан биокимёвий таркиби ҳамда ҳосил кўрсаткичлари юқори бўлган навлари илмий асослаб берилган;
маҳаллий ва интродуксия қилинган олтинсимон қорағат навларининг қаламчаларидан сифатли кўчатлар йетиштириш йўллари ишлаб чиқилган;
қаламчалардан кўпайтирилаётган олтинсимон қорағат кўчатларини вегетация даврида бир йиллик новдаларнинг ўсиш динамикаси ва ойлар давомида ўсишнинг оралиқ фарқлари илмий исоботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олтинсимон қорағат навларининг хўжалик-биологик хусусиятларини ўрганиш ва сифатли кўчатлар етиштириш йўллари  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Олтинсимон қорағат морфо-биологияси ва йетиштириш агротехнлогияси” номли тавсиянома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллиюниверситетида амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-02-560-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома нафақат Олий ўқув юртлари талабалари, илмий изланувчилар, балки боғдорчилик бўйича мутахассислар, фермер хўжаликлари ва кенг ўқувчилар оммаси учун илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
Тошкент вилояти шароитида олтинсимон қорағатнинг янги “Плотномясая”,“Мухаббат”, “Ойдин”, “Эликсир”, “Гулноза”, “Валентина”, “Подарок Ариадне” 3 х 1 схемада экиш усули таклиф этилган ва вилоятнинг Паркент туманидаги “БойқозонПаркент боғи” фермер хўжалигида 0,8 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-02-560-сонли маълумотномаси). Натижада, назорат нав (“Плотномясая”)га нисбатан тавсия қилинаётган “Мухаббат”,“Ойдин”, “Эликсир”, “Гулноза”, “Валентина”, “Подарок Ариадне” навлардан 10-15%юқори сифатли маҳсулот олишга, бир гектар майдондан ўртача 4,8 тоннагача ҳосил олиш имконини берган;
Тошкент вилояти шароитида истиқболли олтинсимон қорағатнинг “Плотномясая”, “Мухаббат”, “Ойдин”, “Эликсир”, “Гулноза”, “Валентина”,“Подарок Ариадне” навларидан сифатли кўчатлар кўпайтириб, уларнинг ёғочлашган новдаларидан кузнинг октябр ойида қаламчалар тайёрлаб, шу вақтнинг ўзида ерга экиш усули таклиф этилган ва вилоятнинг Паркент туманидаги “Бойқозон Паркент боғи” фермер хўжалигида 0,8 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-02-560-сонли маълумотномаси). Натижада, назорат вариантга нисбатан 15% юқори ва сифатли тайёр кўчатлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish