Расулжонов Адҳамжон Зохиджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Фарғона ҳақиқий арилари (Ҳйменоптера: Веспидае) фаунаси ва экологиясининг замонавий ҳолати», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1319.
Илмий раҳбар: Юлдашева Шохистахон Қобилжоновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирзакарим Мирзаҳалилович, биология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Фарғона ҳудудида учровчи Веспидае ариларини замонавий тур таркибини аниқлаш, экологик-фаунистик ҳолатини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Фарғона ҳақиқий арилар фаунасининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, 4 та кенжа оила, 10 та авлодга мансуб 17 та турдан иборат эканлиги асосланган, шундан 6 та тур Ўзбекистон энтомофаунаси учун, 9 та тур Жанубий Фарғона энтомофаунаси учун илк бор аниқланган;
Жанубий Фарғона Веспидае турларининг хилма-хиллик даражаси минтақалар бўйича тадқиқ этилганида, тоғ ҳудудида 10 тур, адир ҳудудида 11 тур, чўл ҳудудида 13 тур учраши асослаб берилган;
Жанубий Фарғона шароитида ҳақиқий ариларнинг онтогенетик икки хил трофик гуруҳга эгалиги, яъни имаго фазасида - нектар, мева шираси ва шакарли ресурслар, личинка фазасида - ҳашарот ва уларнинг личинкалари билан озиқланиши очиб берилган; 
озуқа спектрининг кенглиги бўйича турлари ўзаро таққосланганда В. германиcа > В. ориенталис > П. wаттии > Э. медитерранеус > Э. вариегатус тартиби аниқланган;
фенологик таҳлилларга кўра, Жанубий Фарғонада қайд этилган 17 ари туридан 7 таси (41%) баҳорги, 2 таси (12%) ёзги, 4 таси (23,5%) ёзги-кузги ва 4 таси (23,5 %) кўп мавсумли турларга мансублиги очиб берилган;
экологик гуруҳ таснифга кўра, Жанубий Фарғона ҳақиқий арилари ксерофил (6 тур - 35,3 %), мезоксерофил (3 тур - 17,6%), эврибионт (5 тур - 29,5 %) ва силвифил (3 тур - 17,6 %) гуруҳларга мансублиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Фарғона ҳақиқий арилар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқот ҳудудидан йиғилган 11 та турга мансуб 308 та ари намуналарининг аниқланган координаталари ва биоекологик хусусиятларига оид натижаларнинг Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар базаси (ГБИФ) сайтига жойлаштирилган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғининг 2025 йил,  5 сентябрдаги  054-сонли  маълумотномаси). Натижада, Веспидае фаунасининг географик тарқалиш ҳолатларини кўрсатувчи глобал ахборот базасидаги маълумотларни муайян даражада бойитиш имконини берган; 
асалариларга зарар етказувчи Веспа ориенталис, Веспула германиcа ва Полистес wаттии ариларининг биологик, экологик хусусиятларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Фарғона вилояти асаларичилик уюшмаси илмий марказининг Фарғона тумани асаларичилик хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон асаларичилар уюшмасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 130-09-сонли маълумотномаси). Натижада, асалари оилаларини Веспидае ариларидан ҳимоя қилиш самарадорлигини 30% га ортишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish