Азамов Оббосхон Собитжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёси ихтиофаунаси (Аcтиноптерйгии: Телеостеи)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.3.PhD/В1534.
Илмий раҳбар: Шералиев Бахтиёр Махмутали ўғли, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёси ихтиофаунасининг замонавий тур таркибини аниқлаш, уларнинг морфологик, экологик ва биохилма-хиллик хусусиятларини очиб бериш ҳамда муҳофазага муҳтож турларини муҳофаза қилишнинг экологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёси ихтиофаунасининг замонавий тур таркиби 6 туркум, 13 оила, 23 уруғга мансуб 24 турдан иборат эканлиги аниқланган;
Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёсида учровчи балиқларнинг тарқалиши ва умумий ихтиосенознинг шаклланиши ва дарёнинг юқори оқимида 2, ўрта оқимида 15 ва қуйи оқимида 22 балиқ учраши асосланган;
Сирдарё ҳавзаси юқори оқими учун эндемик бўлган Леуcисcус сқуалиусcулус нинг Шоҳимардонсой-Марғилонсой популяцияси Фарғона водийси сув ҳавзаларида учровчи бошқа популяцияларидан морфотаксономик жиҳатдан фарқланиши статистик таҳлиллар асосида асослаб берилган;
илк маротаба Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёси юқори, ўрта ва қуйи оқимидаги ихтиофаунанинг биохилма-хиллик кўрсаткичи Шеннон, Симпсон, Пиелоу, Маргалеф, Менҳиник ҳамда Бергер-Паркер индекслари асосида баҳоланган;
Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёси юқори оқими эндемик тури деб ҳисобланган Триплопҳйса ферганенсис нинг дарёнинг ўрта оқими, Олтиариқсой тармоғи ҳамда Исфайрамсой дарёларида ҳам учраши ДНК баркодинг усулида аниқланган;
Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёсидаги 15 балиқ турининг умумий узунлиги ва оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик кўрсаткичи ҳисобланган ҳамда уларнинг 5 та тури изометрик, 2 та тури манфий аллометрик ва 8 та тури ижобий аллометрик ўсиш кўрсаткичларига эга эканлиги аниқланган;
Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёсида учровчи 24 та балиқ турининг ҳавза учун хос бўлган муҳофаза мақоми ТМХИ мезонлари асосида шакллантирилган, унга кўра, 22 та тур камроқ хавф остида бўлган турлар ҳамда 2 та тур (Cйпринус cарпио ва Глйптостернон осчанини) заиф ҳолатга яқин турлар мақомида эканлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёси ихтиофаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Миcроперcопс cинcтус нинг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маʼлумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, нcби.нлм.ниҳ.гов). Натижада, ПВ576382, ПВ576383 ва ПВ576384 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда ушбу турнинг филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган;
Шоҳимардонсой-Марғилонсой дарёси ихтиофаунасига мансуб 2 туркум, 6 оила, 11 уруғ, 12 турга мансуб жами 188 та балиқ намуналари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтининг “Зоология коллекцияси” ноёб илмий фондига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 8-июлдаги 4/1255-1685-сон маʼлумотномаси). Натижада Зоология институти балиқлар коллекцияси фонди янги намуна материаллари билан тўлдирилган ҳамда Шоҳимардонсой–Марғилонсой дарёси ихтиофаунасининг тур таркибини аниқлаш ва турларни тизимли жиҳатдан таҳлил қилиш имконини берган.