Бегматова Гулшаной Номановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўнғир кўмир ва иккиламчи толалар асосида фаоллантирилган адсорбент олиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6102.
Илмий раҳбарлар: Очилов Гʻолибжон Мамаюнусович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоʻқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоʻқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К/Т.34.03.
Расмий оппонентлар: Эшметов Расул Жумязович, техника фанлари доктори; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ангрен қўнғир кўмири кукунлари ва маҳаллий текстил-тўқимачилик корхоналари иккиламчи толалари асосида фаоллантирилган адсорбент олиш ва стандартлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ангрен қўнгир кўмири, иккиламчи тола ва матоларни биргаликда  карбонизация қилишнинг оптимал масса таркиби карбонизат масса улуши бўйича 8:2 нисбати ишлаб чиқилган ҳамда массани термик ишлов беришда математик репликаси 24-1 типи генерацияни қўллаб, мақбул технологик режимлар ишлаб чиқилган;
қўнгир кўмир кукунлари, текстил-тўқимачилик корхоналари фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи иккиламчи толалар ва мато бўлакларидан хомашё сифатида фойдаланиб, КОҲ ишқорий агенти иштирокида буғ-газ усулида 800ºC да фаоллантирилган адсорбентлар олишнинг технологик имкониятлари очиб берилган;
қазилма кўмир ва селлюлозали толаларни биргаликда пиролиз қилиб, фаоллантирилиши натижасида олинган адсорбентнинг эритмаларни рангсизлантириш хоссалари меласса моделида ҳамда текстил саноати рангли оқова сувларининг нўмалум консентрация ўзгаришлари шароитида эритма оптик зичлигининг ўлчашда λ=400 нм, Д=0,0112-0,0510 оралиқларидаги қийматларида ўрганилиб, усулнинг самарадорлиги исботланган; 
олинган янги фаоллантирилган адсорбент намуналарининг ёд бўйича адсорбсион ҳажми консентрация/фаоллик муносабатлари бўйича ўрганилиб, оптимал таркибли намунанинг кўрсаткичлари 21,7 ммол/кг эканлиги очиб берилган, шунингдек бензол бўйича адсобрсион ҳажм 3,0 ммол/кг ва асетон бўйича адсорбсион ғоваклик 75% дан паст бўлмаслиги исботланган;
олинган янги адсорбент “текстил оқава сувларини ранг моддалардан тозалаш учун адсорбент” АКВТ-1 сифатида механик, физик, кимёвий, технологик ва адсорбсион хоссаларига кўра стандартланиб, унга техникавий шартлар ва технологик жараёнлар йўриқномаси ишлаб чиқилган;
АКВТ-1 фаоллантирилган адсорбентининг текстил саноати технологик оқава сувлари таркибидаги ранг берувчи моддалардан тозалашда ҳориждан импорт қилинувчи ИндоcарбWТ адсорбентига нисбатан қиёсий таҳлиллар ўтказилиб, АКВТ-1 нинг ҳорижий аналогига нисбатан 10% дан юқори қийматларда адсорбсион хоссаси очиб берилган ва ишлаб чиқариш жараёнларининг иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий иккиламчи углеродли хомашёлардан фойдаланиб, фаоллантирилган адсорбент ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Текстил саноати оқава сувларини ранг берувчи моддалардан адсорбцион тозалаш учун фаоллантирилган қўнғир кўмир асосидаги АКВТ-1 адсорбенти” ни ишлаб чиқариш учун техникавий шартлар (Ц 200131171-002:2024) Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2024 йил 25 мартдаги 31-8/354-сон маълумотномаси). Натижада, текстил корхоналарида ранг берувчи моддалар билан ифлосланган технологик оқава сувларни атроф муҳитнинг санитария-экологик ҳолатига нисбатан салбий оқибатини бартараф этиш имконини берган;
“Текстил саноати оқава сувларини ранг берувчи моддалардан адсорбцион тозалаш учун фаоллантирилган қўнғир кўмир асосидаги АКВТ-1 адсорбенти” ни ишлаб чиқариш учун технологик йўриқнома (ТЙ 200131171-002:2025) Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2025 йил 22 майдаги 01-28/4834-сон маълумотномаси). Натижада, текстил корхоналарида ранг берувчи моддалар билан ифлосланган технологик оқава сувларни адсорбсион тозаловчи адсорбент олиш технологиясини меъёрлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish