Шамсиева Нафиса Шакар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тукли сочиқбоп тўқималарни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2 PhD/Т5710.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Улугбек Туланбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Бобожонов Хусан Тохирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сочиқбоп тўқималарда тук ипларининг боғланишдаги мустаҳкамлигини ошириш, ҳалқа тук ҳосил қилиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқилган етти арқоқли янги сочиқбоп тўқима замин танда ва арқоқ ипларининг мустаҳкамлигини аниқлаш усули ипларнинг қамраш бурчагига таъсир этувчи ишқаланиш, таранглик ва босим кучларини таҳлили асосида такомиллаштирилган;
етти арқоқли янги сочиқбоп тўқима шаклланишида иштирок этаётган замин танда ва арқоқ ипларининг хомашё сарфини ҳисоблаш ифодаси битта раппортдаги ўтимлар сонини аниқлаш орқали ишлаб чиқилган;
сочиқбоп тўқима тук ипларининг боғланишдаги мустаҳкамлигини оширишда майда нақшли ўрилиш турларини 1/3, 2/1 танда репсига ўзгартириш ҳисобига тук ҳосил қилиш технологияси такомиллаштирилган;
етти арқоқли янги сочиқбоп тўқимада сув шимиш, капиллярлик ва тук ипларининг боғланишдаги мустаҳкамлик хоссалаларига таъсир этувчи технологик кўрсаткичларининг қийматлари ҳалқа баландлигини ҳар хил шакллантириш ҳисобига аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Етти арқоқли янги сочиқбоп тўқимада ҳалқа тук ипларининг ҳосил қилиш технологиясини такомиллаштириш ҳисобига олинган илмий натижалар асосида:
етти арқоқли янги сочиқбоп тўқималарни ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган ресурстежамкор технологияси ва параметрлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тасарруфидаги Жиззах шахар “ЖИЗЗАХ ИНДУСТРИАЛ ТЎҚИМА” МЧЖ ва Тошкент шахар “СОФТ ТОWЕЛ” МЧЖ корхоналарида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 20-ноябрдаги №02/06-2729 сонли маълумотномаси). Натижада ҳалқа тук ҳосил қилишнинг такомиллаштирилган технологияси асосида тук ипларининг боғланишдаги мустаҳкамлиги 7 арқоқли янги тўқимада 3,8 баробарга, капиллярлик кўрсаткичлари 7 арқоқли тўқимада 18 % га, сув шимиши 16 % га оширилган, юза зичлиги 19,8 % га камайтиришга эришилган.