Сагатова Муборак Абдумалик қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Электровозларнинг тўртквадрантли ўзгартигичини бошқариш усули; 
05.08.05 – “Темир йоълларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: № В2025.1.PhD/Т5463
Илмий раҳбар: Якубов Миржалил Сагатович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Хамидов Отабек Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Мирсаитов Мирзиёд Мирозодович, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади электровозларининг асинхрон тортув электр юритмаси тизимидаги тўртквадрантли ўзгартиргичларни юкламани ҳисобга олган ҳолда фазавий силжиш орқали параллел бошқаришнинг адаптив усулини асослаш ва амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юкламанинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда фаза силжиши билан параллел ишлайдиган ҳамда пулсация ва гармоникаларни камайтиришни таъминлайдиган тўртквадрантли ўзгартиргични адаптив бошқаришнинг усули ишлаб чиқилган;
кенглик импулс модуляция параметрлари ва юкламани ҳисобга олган ҳолда тўртквадратли ўзгартиргичнинг такомиллаштирилган математик модели ишлаб чиқилган;
гармоник, энергетик ва динамик жараёнларни таҳлил қилиш ҳамда реал режимларни синовсиз ўрганиш имконини берувчи тўртквадратли ўзгартиргичли асинхрон электр юритманинг имитацион модели яратилган;
юкламаларнинг кенг диапазонида юқори фойдали иш коеффициенти ва қувват коеффициентини таъминлашга қаратилган пропорсионал-интегралловчи ростлагич асосида кенглик импулс модуляция частота карралигини автоматик танлашнинг адаптив алгоритми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электровозларнинг тўртквадрантли ўзгартиргичини бошқариш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тўртквадрантли ўзгартиргичларни параллел бошқариш усули учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасидан ихтирога патент олинган( №ИАП 7949; 2025й.). Натижада фазавий силжиш орқали юкламани ҳисобгага олган ҳолда параллел ишлайдиган тўртквадрантли ўзгартиргичларни бошқариш орқали токнинг синусоидаллигига эришилувчи усул яратилган.
Электровозларнинг тўртквадрантли ўзгартиргичини адаптив бошқариш усули “Ўзбекистон” локомотив депосига қарашли “ЎЗ – ЭЛР 0309” русумли электровознинг поездларни бошқариш ва кузатиш тизими ТCМС (Траин Cонтрол анд Мониторинг Сйстем)га қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 4/1292-сонли маълумотномаси). Натижада, бир йилда 128 511,63 кВт∙соат электр энергия миқдорини тежаш имконини берган; ўзгартиргич киришида токнинг синусоидал шаклини таъминлаш, юқори гармоникалар даражасини камайтириш, шунингдек куч яримўтказгич элементларнинг электр ва иссиқлик юкламаларини пасайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish