Махсудов Раҳимжон Илҳомович 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ГАТ технологиялари асосида суғориладиган ерларни сифат жиҳатдан баҳолаш услубини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)”, 11.00.07 - “Геоинформатика” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т336.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Ойматов Рустам Камариддинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.10.08 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахмонов Қосимжон – фан доктори (DSc), профессор; Абдурахманов Илхом Исакович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот – Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Геоахборот технологиялари асосида Бухоро вилояти суғориладиган ерларини мониторинг қилиш, сифат жиҳатдан баҳолаш, мавзули хариталар яратиш ва экин турларини мақбул шароитдаги ҳудудларга экиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ГАТ ва геофазовий таҳлиллар асосида суғориладиган ерларни сифат жиҳатдан баҳолашнинг технологик тизими ишлаб чиқилган;
суғориладиган ерларни сифат жиҳатдан таснифлаш услуби асосида баҳолаш хариталарни ишлаб чиқилган;
суғориладиган ерларни баҳолаш мезонлари асосида мақбул шароитдаги ҳудудларга экинларни экиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган;
ердан фойдаланувчилар учун интерфаол хизмат кўрсатиш тизими “Ассессмент-ЛҚ” (Ассессмент оф ланд қуалитй) веб платформаси ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Геоахборот технологиялар асосида суғориладиган ерларини сифат жиҳатдан баҳолаш услубини  такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида: 
ГАТ ва геофазовий таҳлиллар асосида суғориладиган ерларни сифат жиҳатдан баҳолашнинг технологик тизими Бухоро вилояти “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ бўлинмаси ва вилоят қишлоқ х ўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/04-04-782-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларни баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган; 
суғориладиган ерларни сифат жиҳатдан таснифлаш асосида ишлаб чиқилган баҳолаш хариталари Бухоро вилояти “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ бўлинмаси ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/04-04-782-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларни сифатини оширишга ҳамда мавсумий агротехник мелиоратив тадбирларни ўз вақтида ўтказиш самарадорлигини ошириш имкониятлари яратилган;
суғориладиган ерларни баҳолаш мезонлари асосида мақбул шароитдаги ҳудудларга экинларини жойлаштириш бўйича тавсиянома Бухоро вилояти “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ бўлинмаси ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/04-04-782-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудудларнинг сифат даражаларини баҳоловчи мезонлар асосида, экинларни мақбул ҳудудларга экиш бўйича дала тадқиқотларига асосланган мониторинг тавсиялар ишлаб чиқилган; 
ердан фойдаланувчилар учун интерфаол хизмат кўрсатиш тизими “Ассессмент-ЛҚ” (Ассессмент оф ланд қуалитй) веб платформаси Бухоро вилояти “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ бўлинмаси ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/04-04-782-сон маълумотномаси). Натижада, ерларни сифат ҳолатини кузатиш, таҳлил қилиш, йиллар кесимида таққослаш, ердан фойдаланувчилар ҳудуддаги қиёсий ўзгаришларни кузатиш, ерларнинг сифат билан боғлиқ кўрасаткичларини баҳолаш мезонлари орқали интегратсиялашган мониторинг тизимини йўлга қўйиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish