Икрамова Дилдора Нуритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аксиал спондилоaртритдa умуртқа поғонасидаги тузилмавий бузилишларида аннексин А1 ўзгаришини ахамияти” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4852.
Илмий раҳбар: Эшмурзаева Аида Абдиганиевна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тибиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тибиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мираҳмедова Хилола Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аксиал спондилоартритда фаолланиш даражаси ва умуртқа поғонасидаги ўзгаришларни авжланишида аннексин А1 ўрнини бахолаш ҳамда даволаш-профилактика чораларини мукаммаллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
аксиал спондилоартритда умуртқа поғонаси ва сакроилеал бирикмадаги тузилмавий бузилишларни ривожланиши ва уларнинг функционал имкониятлари чегараланишини аннексин А1 миқдорининг кенг доирадаги силжишлари билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
аксиал спондилоартритнинг рентгенологик ўзгаришлар кузатилмаган босқичида аннексин А1 даражаси ўзгаришини умуртқа поғонаси (энтезит) ва сакро-илеал бирикмани (оралиғи 2 мм. дан торайиши ва унда эрозияланиш) дастлабки тузилмавий бузилишларидаги ўрни исботланган;
аксиал спондилоартритда тизимли яллиғланиш жараёнининг авжланиши ва интерлейкин-17A нинг гиперэкспрессияси негизида аннексин А1 миқдорининг ўзгаришларини аксиал спондилоартритни эрта ташҳислашдаги аҳамияти асосланган;
аксиал спондилоартритда аннексин А1 даражасига нисбатан асосий дори воситаларни танлаш усули ишлаб чиқилган ҳамда унинг умуртқа поғонаси тузилмаси ва сакро-илеал бирикмадаги ремоделланиш жараёнини олдини олишдаги ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аксиал спондилоaртритдa умуртқа поғонасидаги тузилмавий бузилишларида аннексин А1 ўзгаришини ахамиятини баҳолаш буйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритда умуртқа поғонаси ва сакроилеал бирикмадаги тузилмавий бузилишларни ривожланиши ва уларнинг функционал имкониятлари чегараланишини аннексин А1 миқдорининг кенг доирадаги силжишлари билан узвий боғлиқлиги аниқланганлиги Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.01.2025-йилдаги 25А/Ф-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар 3-клиник шифохонаси 11.01.2025-йилдаги 4-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 02-декабрдаги №30/35-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: АС да умуртқа поғонаси тўқималарини ўзгариши, жумладан суякдаги структурали ўзгаришлар механизмида ANXA1 миқдори силжишини аҳамияти, мазкур касалликнинг норентгенологик босқичи умуртқа поғонасидаги дастлабки тузилмавий бузилишлари туфайли ремоделланишнинг эрта аниқлашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: Бундай усулни қўлланилиши беморларда эрта ташҳислаш ва даво қўллашга туртки бўлиб, стационар давога эхтиёжликни 73,2% га камайтирган ва меҳнатга лаёқатсиз кунлари 2,5 баробар камайган. Хулоса: АС билан касалланган беморларнинг умуртқа поғонасидаги тузилмавий бузилишлар ривожланишини баҳолашда ANXA1 даражасини ўрни баҳоланган.
иккинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритнинг рентгенологик ўзгаришлар кузатилмаган босқичида аннексин А1 даражаси ўзгаришини умуртқа поғонаси (энтезит) ва сакро-илеал бирикмани (оралиғи 2 мм. дан торайиши ва унда эрозияланиш) дастлабки тузилмавий бузилишларидаги ўрни исботланганлиги Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.01.2025-йилдаги 25А/Ф-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар 3-клиник шифохонаси 11.01.2025-йилдаги 4-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 02-декабрдаги №30/35-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: АС билан оғриган беморларда иммунологик, клиник-биокимёвий ва инструментал тадқиқотлар натижаларининг аҳамияти исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: аннексин А1 даражаси ўзгаришини умуртқа поғонаси ва сакроилеал бирикмани тузулмавий узгаришлар даражасини эрта ташхислашда яллиғланиш олди цитокинларининг фаоллашиш даражасини аниқлаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш, ташхислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: АС билан касалланган беморларнинг умуртқа поғонасидаги дастлабки тузилмавий бузилишларни эрта аниқлаш имконини берувчи кўрсаткичлар таҳлилий жиҳатдан умумлаштирилган.
учинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритда тизимли яллиғланиш жараёнининг авжланиши ва интерлейкин-17A нинг гиперэкспрессияси негизида аннексин А1 миқдорининг ўзгаришларини аксиал спондилоартритни эрта ташҳислашдаги аҳамияти асосланганлиги Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.01.2025-йилдаги 25А/Ф-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар 3-клиник шифохонаси 11.01.2025-йилдаги 4-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 02-декабрдаги №30/35-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: АС билан оғриган беморларда иммунологик яллиғланиш олди цитокинлари кўрсаткичларини аниқлаш орқали эрта ташхислаш ва башорат қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: АС билан огриган беморлар умуртқа поғонаси ва сакро-илеал бирикмада тузилмавий бузилиши даражасини эрта ташхислашда яллиғланиш олди цитокинларининг фаолланиш даражасини аниқлаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш, ташхислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: оилавий шифокор ва ревматологлар учун АС да умуртқа поғонасидаги тузилмавий бузилишларни эрта аниқлаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритда аннексин А1 даражасига нисбатан асосий дори воситаларни танлаш усули ишлаб чиқилган ҳамда унинг умуртқа поғонаси тузилмаси ва сакро-илеал бирикмадаги ремоделланиш жараёнини олдини олишдаги ўрни асосланганлиги Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.01.2025-йилдаги 25А/Ф-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар 3-клиник шифохонаси 11.01.2025-йилдаги 4-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 02-декабрдаги №30/35-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аксиал спондилоартритнинг норентгенологик боскичида дастлабки тузулмавий узгаришларни эрта аниқлаш, клиник ҳолатни кузатиш ҳамда индивидуал терапевтик ёндашувни белгилаш имконини яратади ва аннексин А1 кўрсаткичларини клиник амалиётга жорий этиш аксиал спондилоартритнинг тизимли кўринишларини эрта босқичда аниқлаш ва касалликни бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: кўрсаткичларни клиник амалиётга жорий этиш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, умуртка ва сакроилеал бирикмасида тузулмавий узгаришлар даврини узайтириш ва ижтимоий фаоллигини тиклаш имконини беради. Хулоса: АС билан касалланган беморларнинг қон зардобида ANXA1 даражасига нисбатан умуртқадаги эрта ремоделланишини олдини олишга қаратилган даволаш усулининг имкониятлари кенгайтиради.