Абдуллаева Гулбаҳор Нуриддиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва ўзбек тилларида “вафо” консептининг когнитив-семантик ва структур хусусиятлари”, 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3441.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тлеумуратов Генжемурат,  филология фанлари номзоди, доцент;  Файзуллоев Отабек Мухамадович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “лоялтй/вафо” консептининг турли маданий моделлардаги структураси, универсал ва дифференциал, когнитив-семантик моҳияти ҳамда замонавий дискурслардаги ўзига хосликларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида “лоялтй/вафо” консептининг бадиий тафаккур маҳсули сифатида ижтимоий онг, ахлоқий қадриятлар ва толерантлик парадигмаси билан алоқадор ҳолда шаклланиши, индивидуал ижодкор матнида лисоний воқеланиш жараёнида когнитив  консепт билан бадиий консепт ўртасидаги қарама-қаршилик обективлик ва субективлик, умумийлик ва индивидуаллик мезонлари асосида намоён бўлиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “лоялтй/вафо” консептининг когнитив-семантик табиати ва ички структурасини аниқлашга хизмат қилувчи меъзонлар тизими ишлаб чиқилган ҳамда ушбу тизим доирасида консептнинг семантик майдони, образлилик даражаси, дидактик йўналиши ва функсионал юкламаси каби фарқловчи белгилари асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги “лоялтй/вафо” консептининг матнга хос интертекстуал алоқалар, контекстуал шароит, шакл ва мазмун уйғунлиги ёки номутаносиблиги, тиллараро структуравий, системавий ва функсионал ассиметрия каби омиллар таъсирида шаклланувчи бирламчи жиҳатлари аниқланган;
инсон тафаккурида консептуал тизимнинг шаклланиш жараёнида лисоний компонент муайян консептнинг образли, семантик ва ассоциатив қатламларини юзага чиқарувчи асосий компонент сифатида намоён бўлиши, мазкур консептнинг ядро ва периферик қатламларида мужассамлашган билимлар, тасаввурлар ҳамда ғоялар мажмуаси миллий менталитет, маданий-тарихий анъана ва индивидуал тажриба билан узвий боғлиқликда шаклланиши илмий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб: 
инглиз ва ўзбек тилларида “лоялтй/вафо” консептининг бадиий тафаккур маҳсули сифатида ижтимоий онг, ахлоқий қадриятлар ва толерантлик парадигмаси билан алоқадор ҳолда шаклланиши, индивидуал ижодкор матнида лисоний воқеланиш жараёнида когнитив  консепт билан бадиий консепт оппозициясининг асоси обективлик/субективлик, умуминсонийлик/индивидуаллик мезонларига оид хулосаларидан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида  оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 7-ноябрдаги 720/1-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек адабий матнларида “лоялтй/вафо” консептининг турли тафаккур қатламларида намоён бўлиш механизмларини аниқлаш имконини берган; 
инглиз ва ўзбек тилларида “лоялтй/вафо” консептининг когнитив-семантик табиати ва ички структурасини аниқлашга хизмат қилувчи меъзонлар тизими ишлаб чиқилганлиги ҳамда ушбу тизим доирасида консептнинг семантик майдони, образлилик даражаси, дидактик йўналиши ва функсионал юкламаси каби фарқловчи белгиларига доир хулосалардан Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-5763348-сон Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 30-октябрдаги 01-02/146-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида мазкур консептнинг мазмуний қатламлари ва ички ташкил топиш механизмларини тизимли тавсифлаш имконини берувчи таҳлилий мезонлар самарадорлиги тасдиқланган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги “лоялтй/вафо” консептининг матнга хос интертекстуал алоқалар, контекстуал шароит, шакл ва мазмун уйғунлиги ёки номутаносиблиги, тиллараро структуравий, системавий ва функсионал ассиметрия каби омиллар таъсирида шаклланувчи бирламчи жиҳатлари каби хулосаларидан 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-декабрдаги 04/1-6379-сон маълумотномаси). Натижада, консептуал тафаккур таркибида тил бирликларининг фақат номинатив вазифа билан чекланмай, мазмуний тузилмани шакллантирувчи фаол механизм сифатида иштирок этиши кўрсатилган;
инсон тафаккурида консептуал тизимнинг шаклланиш жараёнида лисоний компонент муайян консептнинг образли, семантик ва ассоциатив қатламларини юзага чиқарувчи асосий компонент сифатида намоён бўлиши, мазкур консептнинг ядро ва периферик қатламларида мужассамлашган билимлар, тасаввурлар ҳамда ғоялар мажмуаси миллий менталитет, маданий-тарихий анъана ва индивидуал тажриба билан узвий боғлиқликда шаклланиши ҳақидаги хулосалардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён” сингари туркум кўрсатувларининг тегишли сонларида, “Ассалом, янги кун” тонгги дастурида, Навоий вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-июндаги 01-11/79-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек бадиий матнларида мазкур консептнинг воқеланиши матн ички тузилмаси ва коммуникатив шароит билан чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish