Джумамуратов Куанıшбай Азатбай улıнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фразеологик бирликлар таркибидаги колоратив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятлари (инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида)”, 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5666.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейтжанов Жеткербай Элубаевич, филология фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Худайбергенов Азамат Абдихаликович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги фразеологик бирликлар таркибидаги колоратив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги ранг компонентига эга фразеологик бирликлар лингвомаданий, аксиологик ҳамда семантик жиҳатдан ҳар томонлама қиёсий асослаб берилган;
ранг компонентли фразеологизмларнинг семантик таҳлилига қўшимча равишда уларнинг маданий коннотацияси ва ижтимоий семантик юкламалари очиб берилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида ранг компонентли фразеологизмларнинг таржимасида юзага келадиган маданий фарқлар амалий жиҳатдан ўрганилиб, аниқ мисоллар асосида далилланган;
ранг компонентли фразеологизмларни таснифлашнинг янги лингвомаданий усули ишлаб чиқилган бўлиб, унинг самарадорлиги таржимада фразеологик бирликларнинг эквивалентларини аниқлаш орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб: 
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги ранг компонентига эга фразеологик бирликлар лингвомаданий, аксиологик ҳамда семантик жиҳатдан ҳар томонлама қиёсий асослаб берилганлиги ҳамда ранг компонентли фразеологизмларни таснифлашнинг янги лингвомаданий усули ишлаб чиқилган бўлиб, унинг самарадорлиги таржимада фразеологик бирликларнинг эквивалентларини аниқлаш орқали исботланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 18-июн 01-02/03-138-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур музейининг экспонатлари таърифлари инглиз ва қорақалпоқ тилларида ранг компонентли фразеологизмларнинг таржимасида юзага келадиган маданий фарқлари асосидаги далиллардан олинган янги маълумотлар билан қайта ишлаб чиқилган; 
ранг компонентли фразеологизмларнинг семантик таҳлилига қўшимча равишда уларнинг маданий коннотацияси ва ижтимоий-семантик юкламалари ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 11-июндаги 329/1-сон маълумотномаси). Натижада, ўрганилаётган тилларнинг тили ва маданиятидаги фразеологизмларнинг семантик таҳлилига қўшимча равишда уларнинг маданий коннотацияси ва ижтимоий-семантик юкламалари ҳақидаги маълумотлар кенгайтирилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида ранг компонентли фразеологизмларнинг таржимасида юзага келадиган маданий фарқлар амалий жиҳатлари ўрганилганлиги ҳақидаги маълумотлар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Тил байлıǵı – эл байлıǵı”, “Тилге итибар элге итибар” эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-июндаги 05-22/348-сон маълумотномаси). Натижада, дастур тингловчиларига ранг компонентли фразеологизмларнинг маданий фарқлари мисоллар асосида исботланганлиги ҳақида маълумот берилди, шу билан бирга, уларнинг хорижий тилларни ўрганишга мотивацияси оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish