Бабаджанова Айзада Байрам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги “Фамилй/Шаńарақ” консептининг лингвомаданий таҳлили” 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3826.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Усенова Гулмира Абиллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07. Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кулдашев Акрамжон Махмудович, филология фанлари докторı (DSc), профессор; Газизова Лилия Гумаровна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.                

II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консептининг лингвомаданий хусусиятлари ва мазкур консептининг аксиологик мазмунини аниқлашдан иборат. 

 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консепти доирасидаги қариндошлик атамаларининг лексик-семантик майдони қиёсий аспектда тизимли равишда ўрганилиб, уларни вертикал ва горизонтал маъно тузилиши, денотатив ва коннотатив компонентлари, тарихий-этимологик қатламлари аниқланган ва ҳар икки тилда қариндошлик муносабатларининг консептуал моделлари ишлаб чиқилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консептининг аксиологик мазмуни консептуал таҳлил асосида қиёсий жиҳатдан очиб берилган, консепт таркибидаги умуминсоний ва миллий-маданий қадриятлар аниқланиб, уларнинг лингвомаданий ўхшаш ва фарқли хусусиятлари илмий жиҳатдан асослаб берилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консептини вербаллаштирувчи фразеологизмларнинг лексик-семантик жиҳатдан алломорф, лингвомаданий жиҳатдан универсал ўзига хос компонентларининг изоморф хусусиятлари ўрганилиб, уларнинг семантик-мотивлашув хусусиятлари, образлилик даражаси ва миллий колоритини белгилаб берувчи лингвокултурологик омиллар аниқланган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консепти билан боғлиқ паремиялар қиёсий-паремиологик йўналишда комплекс тадқиқ қилиниб, уларнинг лексик-семантик ва прагматик хусусиятлари очиб берилган ҳамда мавзувий-семантик гуруҳлар асосида тизимлаштирилиб, оламнинг оилавий манзарасини шакллантиришдаги функсионал аҳамияти асосланган.                
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги “Фамилй/Шаńарақ” консептини лингвомаданий таҳлил қилишга доир олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консепти доирасидаги қариндошлик атамаларининг лексик-семантик майдони қиёсий аспектда тизимли равишда ўрганилиб, уларни вертикал ва горизонтал маъно тузилиши, денотатив ва коннотатив компонентлари, тарихий-этимологик қатламлари аниқланган ва ҳар икки тилда қариндошлик муносабатларининг консептуал моделларига оид ишлаб чиқилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуминитар фанлар илмий-тадқоқот институтида 2021-2023-йиллари “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуминитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 2-октябрдаги 592/1-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишда янги ёндашувлар асосида қариндошлик атамаларининг лексик-семантик белгиларини аниқлашга эришилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консептининг аксиологик мазмуни консептуал таҳлилига, консепт таркибидаги умуминсоний ва миллий-маданий қадриятлар аниқланиб, уларнинг лингвомаданий ўхшаш ва фарқли хусусиятларига оид маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали томонидан “Қайıрлı таń” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 8-сентябрдаги 05-22/419-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва қорақалпоқ халқларидаги оила билан боғлиқ миллий-маданий қадриятлар ҳақидаги маълумотлар радиоешиттиришларнинг илмий-оммабоплигини таъминлаган, тингловчиларнинг қизиқишлари орттирилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консептини вербаллаштирувчи фразеологизмларнинг лексик-семантик жиҳатдан алломорф, лингвомаданий жиҳатдан универсал ўзига хос компонентларининг изоморф хусусиятлари ўрганилиб, уларнинг семантик-мотивлашув хусусиятлари, образлилик даражаси ва миллий колоритини белгилаб берувчи лингвокултурологик омилларга доир хулосаларидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ халқининг миллий урф-одатлари ва анъаналари бўйича кўргазма ва экскурсия жараёнларида, музейга ташриф буюрган меҳмонларга миллий колоритни очиб беришда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 9-сентябрдаги №01-02.03-180-сон маълумотномаси). Натижада, музейга келган меҳмонларни қорақалпоқ халқига хос оилавий анъаналар билан яқиндан таништиришда ва миллий урф-одатларимиз ўз аксини топган кўргазмаларнинг ссенарийларини тайёрлашда хизмат қилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Фамилй/Шаńарақ” консепти билан боғлиқ паремиялар қиёсий-паремиологик йўналишда комплекс тадқиқ қилиниб, уларнинг лексик-семантик ва прагматик хусусиятларга  ҳамда мавзувий-семантик гуруҳлар асосида тизимлаштирилиб, оламнинг оилавий манзарасини шакллантиришдаги функсионал аҳамиятига оид белгиланган маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2025-йилга мўлжалланган иш режасини ичлаб чиқишда ва мазкур режанинг 9, 11, 13-бандларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2025-йил 14-октябрдаги 11.06/05.10/120-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги “Фамилй/Шаńарақ” консепти билан боғлиқ паремиялар дунёнинг оилавий манзарасини шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эгалиги ва уларни таржима қилишда самарали фойдаланилиши қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish