Авезов Мардонбек Абдуллаевич
Педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар муҳитида малака амалиёт жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6832.
Илмий раҳбар: Отепбергенов Жеткербай Сақбергенович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибраимов Аскар Эсбосинович, педагогика фанлари доктори, доцент; Аширова Аноргул Исмоиловна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар муҳитида малака амалиёт жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли технологиялар муҳитида малака амалиётининг педагогик жиҳатдан лойиҳалаштирилиш имкониятлари мобил иловалар ва виртуал симуляция воситалари орқали амалий тажрибага йўналтирилган ҳолда ташкил этилиши ва интерактив (методик, дидактик, шахсий) рефлекция орқали фаолият мониторингининг узлюксиз амалга оширилиши шароитида аниқланган;
малака амалиёт жараёнларини лойиҳалаштирилиш модели талабаларнинг мустақил ишлаш шахсий траекториясини эркин танлаш, рақамли портфолио натижаларини ижодий талқин этиш ва автоматик баҳолаш тизими орқали динамик ўсишини кузатиб бориш асосида такомиллаштирилган;
малака амалиёт жараёнини лойиҳалаштириш ва ўтказиш методикаси виртуал лабораторияларида муҳокама майдонларини онлайн-офлайн таҳлил шаклини ўзаро бирлаштириш, виртуал муҳитда интерактив мулоқот билан тажриба алмашишни амалга ошириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар муҳитида малака амалиёт жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш методикаси самарадорлиги “ўз-ўзини баҳолаш”, “форматив баҳолаш”, “рубкира” ва шахсий масъулият ҳиссини рефлексив шаффоф баҳолаш ҳамда билимларни индивидуаллаштириш, шахсий траекторияни талабалар қизиқишига мослаштириш асосида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар муҳитида малака амалиёт жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш бўйича таъминотни яратиш ва ундан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида:
рақамли технологиялар муҳитида малака амалиёт жараёнларини педагогик лойиҳалаштиришнинг имкониятлари мобил илова ва виртуал симуляция воситалари орқали амалий тажрибага йўналтирилган тарзда ташкил этиш ва интерактив рефлекция орқали фаолият мониторингини узлюксиз олиб бориш интенсив шароит яратиш асосида аниқлшга оид таклифлар “Заманагóй программаластıрıw тиллери” номли ўқув қўлланма математика ва информатика бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи, 391183-рақамли гувоҳнома). Натижада талабалар ўзлаштирган назарий билимлар ва эгалланган кўникмаларни қайд этишнинг замонавий техналогияларга асосланган тизимини жорий этишга замин яратилган;
малака амалиёт жараёнларини лойиҳалаштириш модели талабаларнинг мустақил ишлаш шахсий траекториясини эркин танлаш, рақамли портфолио натижаларини ижодий талқин этиш ва автоматик баҳолаш тизими орқали динамик ўсишини кузатиб бориш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тáлимде информаcиялıқ технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 154956-рақамли гувоҳнома). Натижада, таълим мазмуни такомиллаштирилган ҳамда математика ва информатика таълим йўналиши талабаларининг билим ва амалий кўникмалари даражалари ошган;
рақамли технологиялар муҳитида малака амалиёт жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш методикаси самарадорлиги “ўз-ўзини баҳолаш”, “форматив баҳолаш”, “рубкира” ва шахсий масъулият ҳиссини рефлексив шаффоф баҳолаш ҳамда билимларни индивидуаллаштириш, шахсий траекторияни талабалар қизиқишига мослаштириш асосида аниқланга оид таклифлар “Заманагóй программаластıрıw тиллери” номли ўқув қўлланма математика ва информатика бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи, 391183-рақамли гувоҳнома). Натижада талабалар томонидан ўзлаштирилган назарий билимлар ҳамда эгалланган амалий кўникмаларни қайд этиш ва баҳолашнинг замонавий рақамли технологияларга асосланган тизимини жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.