Оринбетов Нурилла Турдимуратович
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш методикаси (технологик таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped277.
Илмий маслаҳатчи: Насриддинов Комилжон Раҳматович,  физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
  ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12. Ped.09.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Санжар Уринбаёвич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор; Реймов Камал Мамбеткаримович, техника фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасаларида интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогик олий таълим муассасаларида интегратив ёндашувга асосланган ўқитиш модели информацион, тизимли ва интегратив ёндашувлар асосида касбий фаолиятга визуал лойиҳалаштириш ҳамда тамойиллар (дидактик, методик, психологик-педагогик, технологик) ва воситалар (дастурий, техник, методик)дан иборат таълимий ресурсларни касбий фаолиятга трансформациялашнинг таркибий тузилмаси ва функсионал талаблари уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
педагогик олий таълим муассасаларида талабаларни фанлараро интегратив ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг мобил-дидактик таъминоти илмий ва методологик ёндашувлар ҳамда “ОНТЕХНО” номли веб-илова технологиялари ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бакалавриат таълим йўналиши бўйича бўлажак технология фани ўқитувчиларининг техник ва технологик компетентлигини ривожлантириш методикаси мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексивлик каби касбий компетентлик кўрсаткичлари ҳамда касбга эътиқодни ривожлантириш технологиясига тизимли ёндашув асосида такомиллаштирилган;
зарурий техник ва технологик касбий компетентликни ривожлантиришга қаратилган “Лойиҳалаш” методи (“Прожеcт метҳод”), “Сcампер” методи (“Сcампер метҳод”) каби ўқитиш технологиялари, шунингдек интерфаол таълим методлари ва шаклларининг  интеграциясини таъминлаш методикаси интеграциянинг турли даражаларидан фойдаланиш орқали ўқув жараёнини интегратив ташкил этиш методикасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
технологик таълим йўналишида интегратив ёндашув асосларига таъсир этувчи объектив қонуниятлар, таълим вазифалари, билимлар синтези, таълим жараёни ва мазмуни бирлиги каби омилларни ўзаро боғлиқлигини таъминлаш натижасида ўқув жараёни самарадорлигига эришиш учун интеграциянинг фанлараро ва мавзулараро интеграцияси каби кўринишларидан фойдаланиш имкониятлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
педагогик олий таълим муассасаларида интегратив ёндашувга асосланган ўқитиш модели информацион, тизимли ва интегратив ёндашувлар асосида касбий фаолиятга визуал лойиҳалаштириш ҳамда тамойиллар (дидактик, методик, психологик-педагогик, технологик) ва воситалар (дастурий, техник, методик) дан иборат таълимий ресурсларни касбий фаолиятга трансформациялашнинг таркибий тузилмаси ва функсионал талаблари уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Электротехника ҳáм радиоелектроника тийкарларı” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 
19 июлдаги 233-сонли буйруғи, 233-0897 рақамли гувоҳнома). Натижада, технологик таълим соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлашда умумкасбий ва ихтисослик фанларининг ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
педагогик олий таълим муассасаларида талабаларни фанлараро интегратив ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг мобил-дидактик таъминоти илмий ва методологик ёндашувлар ҳамда “ОНТЕХНО” номли веб-илова технологиялари ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Робототехника тийкарларı” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва  инновациялар вазирлигининг      2023 йил 22 декабрдаги  537-сонли буйруғи, 537429 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқув жараёнида электрон ахборот-таълим муҳити воситаларидан фойдаланишни тавсифловчи рақамли технологияларнинг визуал воситалари тизимини яратиш имкони яратилган.
интегратив ёндашув асосида бакалавриат таълим йўналиши бўйича бўлажак технология фани ўқитувчиларининг техник ва технологик компетентлигини ривожлантириш методикаси мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексивлик каби касбий компетентлик кўрсаткичлари ҳамда касбга эътиқодни ривожлантириш технологиясига тизимли ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялардан “Робототехника тийкарларı” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган     (Олий таълим, фан ва  инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 537-сонли буйруғи,                            537429 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда техник ва технологик компетентлик асосида касбий компетентликни ривожлантиришга хизмат қилган. 
зарурий техник ва технологик касбий компетентликни ривожлантиришга қаратилган “Лойиҳалаш” методи (“Прожеcт метҳод”), “Сcампер” методи (“Сcампер метҳод”) каби ўқитиш технологиялари, шунингдек интерфаол таълим методлари ва шаклларининг  интеграциясини таъминлаш методикаси интеграциянинг турли даражаларидан фойдаланиш орқали ўқув жараёнини интегратив ташкил этиш методикасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан                            “Úй-руwзıгершилик тийкарларı” дарслиги мазмунига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 09 сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0873 рақамли гувоҳнома). Натижада, методика талабаларда мотивация, амалий кўникма ва касбий компетентликни шакллантиришга хизмат қилган; 
технологик таълим йўналишида интегратив ёндашув асосларига таъсир этувчи объектив қонуниятлар, таълим вазифалари, билимлар синтези, таълим жараёни ва мазмуни бирлиги каби омилларни ўзаро боғлиқлигини таъминлаш натижасида ўқув жараёни самарадорлигига эришиш учун интеграциянинг фанлараро ва мавзулараро интеграцияси каби кўринишларидан фойдаланиш имкониятларини аниқлаштиришга оид таклифлардан “Технология ҳáм дизайн” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 01 мартдаги
110-сонли буйруғи, 110-077 рақамли гувоҳнома). Натижада, таълим шароитида бўлажак педагогларнинг техник ва технологик компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish