Бекниязов Қонисбай Исаковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бўлажак бошланғиш синф ўқитувшиларининг касбий-гностик компетентлигини ривожлантириш методикаси” (Қорақалпоқ тилини ўқитиш жараёни мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Ped1000.
Илмий маслаҳатшининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Утебаев Тажибай Тилеумуратович,  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейткасимов Даwлетназар Бекназарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимов Бахтиёр Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сарсенбаева Зоя Жанабаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухара давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак бошланғисҳ синф ўқитувсҳиларининг касбий-гностик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
проблем-басед леарнинг (муаммоли таълим) ёндашуви ва диагностик таҳлил воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий-гностик фаолиятга тайёрлигини ифодаловчи гностик компетентлик консепти илмий жиҳатдан асосланиб, ўқитувчининг ўз фаолиятини таҳлил қилиш, баҳолаш ва тузатиш имконини берадиган компетентлик тизими сифатида қаралиб, унинг таркибида когнитив (билим), шахсий-рефлексив (ўзини англаш) ва фаолиятга оид (амалий) компонентлари аниқлаштирилган, шунингдек, компетентликнинг асосий таянч омиллари сифатида талабанинг когнитив-услубий хусусиятлари (аналитик фикрлаш, гностик тафаккур) ҳамда ижтимоий-персептив сифатлари (кузатувчанлик, педагогик сезгирлик, эмпатия)нинг роли очиб берилган; 
илк бор қорақалпоқ тили контексти таълим муҳитида прожеcт-басед леарнинг (лойиҳага асосланган) тамойили методик жараённинг марказий йўналиши ва унинг касбий-гностик компетентликни оширишдаги роли интегратив элемент сифатида белгиланиб, интерфаол, моделлаштириш, персоналитй-ориентед леарнинг (шахсга йўналтирилган таълим), дебат, браинсторминг ҳамда муаммога йўналтирилган ёндашувлар бир-бири билан уйғунлаштирилиб, гностик кўникмаларни узвий ва изчил ривожлантирувчи тизим интеграциялашган ҳолда педагогик жараёнда такомиллаштирилган;
cасе-студй (кейс-стади) методи орқали касбий-гностик компетентликнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун унинг баҳолаш мезонлари ва диагностик индикаторлар тизими классификация қилиниб, мазкур тизимда мотив ва гностик кўникмалари, креатив ёндашув, когнитив фикрлаш ҳамда рефлекция каби кўрсаткичлар ягона структурада жамланганлиги, шунингдек, касбий-гностик компетентликни ривожлантиришга хизмат қилувчи таълим имкониятлари ҳамда дидактик мезонлари (мотивацион, баҳоловчи, ўзини таҳлил қилувчи) аниқлаштирилиб, уларнинг амалий самарадорлиги тажриба натижалари асосида илмий жиҳатдан асослаб берилган; 
моделлаштириш (моделинг), интерфаол, шахсга йўналтирилган ва фаолиятга асосланган компетенсиявий ёндашувлар асосида қорақалпоқ тилини ўқитиш контекстида касбий-гностик компетентлигини ривожлантирувчи методик технология илмий жиҳатдан асослаб берилиб, талабанинг когнитив-услубий ва ижтимоий-персептив сифатларини ривожлантириш механизмлари ҳамда “таҳлил–баҳолаш–тузатиш” консепсияси ва унинг мантиқий кетма-кетлиги тизимлаштирилиб, педагогик жараённинг такомиллаштирилган (олтита асосий блокдан иборат) модели  ишлаб чиқилган.
касбий-гностик компетенсияларни ривожлантиришда рақамли таълим платформалари: Удемй, ФутуреЛеарн, Натионал Профессионал Девелопмент Платформ, Дуолинго, ЛингҚ, Қуизлет, Cоурсера, Мемрисе билан интеграциялашган технологиянинг самарадорлиги амалий жиҳатдан асослаб берилиб, реал дарс жараёни учун аутентик топшириқлар тизими ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, рақамли-дидактик муҳит яратилган ҳамда гностик компетенсияни ривожлантиришнинг ахборот-дидактик таъминоти бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғисҳ синф ўқитувсҳиларининг касбий-гностик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг аҳамияти бўйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғисҳ синф ўқитувсҳиларининг касбий-гностик фаолиятини таҳлил қилиш, баҳолаш ва тузатишга тайёрлигини ифодаловчи гностик компетентлик мазмуни ва тузилиши, гностик компетентлик таркибида когнитив, шахсий ва фаолият компонентларини тавсифлашга оид таклиф ва тавсиялардан “Бошлснғич синфларда она тилин ўқитич методикаси” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг            2018-йил 27-мартдаги 274-сонли буйруғи, 274-002-рақамли гувоҳнома). Натижада, гностик компетентлик тушунчасининг мазмуни когнитив-услубий хусусиятлар ва ижтимоий-персептив сифатлари аниқлаштирилиб, Касбий-гностик компетенсиянинг таркибий тузилмаси биринчи маротаба бошланғич таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун когнитив, шахсий ва рефлектив-коммуникатив компонентлар асосида тизимли равишда асослаб берилди.
талабаларнинг касбий-гностик компетентлигини ошириш тузилмасининг ташкилий ва функсионал компонентлари мазмуни, мезонлари: ўқув ва касбий фаолиятга қизиқишнинг мавжудлиги, таҳлил қилиш, баҳолаш ва тузатиш, ижодкорлик, когнитив-услубий хусусиятларини ифодалашга оид таклиф ва тавсийалардан “Ўқитувчининг нутқ маданяти” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг              2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи, 232-217-рақамли гувоҳнома). Натижада, касбий-гностик компетенсияни шакллантиришга хизмат қилувчи педагогик шароитлар ва дидактик мезонлар тизими (мотивацион, баҳоловчи, ўзини таҳлил қилувчи) ва уларнинг самарадорлиги аниқлаштирилган;
қорақалпоқ тили контекстида талабаларнинг касбий-гностик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик ва дидактик шарт-шароитлари ўрганилиб, шахсга йўналтирилган ва фаолиятга асосланган компетенсиявий ёндашувлар асосида методик технологиясини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали илмий-тадқиқот ишлари режасининг “ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилини ўқитишни такомиллаштиришнинг назарияси-услуби асосларини комплекс тадқиқ этиш ва компетенсиясини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (2025-йил 9-июл 302-сонли маълумотномаси). Натижада, компетенсиявий йондашувлар асосида касбий-гностик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик жараён модели педагогик олтита асосий блок ва мотивацион-қадриятли компонент; мазмуний-фаолиятли компонент; методик-жараёнли; натижавий-баҳолаш компонентлари асосида такомиллаштирилган;
профессионал касбий-гностик компетенсияни оширишда ижтимоий фаоллик, коммуникатив кўникмалари интегратив элемент сифатида асослаб берилиб, таълимий муҳит мақсадли лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш ҳамда таълим жараёнига интерфаол (интераcтиве), моделлаштириш (моделинг), шахсга йўналтирилган таълим (персоналитй-ориентед леарнинг), лойиҳавий (прожеcт-басед), кейс стади (cасе-студй), гуруҳли мунозара (гроуп дисcуссион), ақлий ҳужум (браинсторминг) ва муаммога йўналтирилган (проблем-басед) методларини интеграциялаштиришга оид таклиф ва тавсийалардан “Бошлснғич синфларда она тилин ўқитич методикаси” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сонли буйруғи, 274-002-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-гностик компетенсиясини ривожлантиришда ахборот-коммуникацион технологиялар ва рефлектив таҳлилий методларнинг интеграцияси асосида методологик ёндашув оптималлаштирилган;
бўлажак бошланғисҳ синф ўқитувсҳиларининг касбий-гностик кўникмаларини ривожлантиришнинг интеграциялашган технологиясининг самарадорлиги рақамли таълим платформалари (Удемй, Футуре Леарн, Натионал Профессионал Девелопмент Платформ, Дуолингуо, ЛингҚ, Қуизлет, Cоурсера, мемрисе) воситасида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Ўқитувчининг нутқ маданяти” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи, 232-217-рақамли гувоҳнома). Натижада, интерфаол ёндашув ва дидактик ўйинлар технологияси асосида талабаларнинг касбий малакасини ривожлантиришнинг ахборот-дидактик таъминоти бойитилган ҳамда касбий-гностик компетентликни ривожлантириш механизмларининг оптималлаштирилишига хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish