Кдирбаева Улзада Кайрбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларининг лингвопоетик таҳлили (“Алпомиш”, “Қирқ қиз” ва “Едиге” достонлари мисолида)”, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2022.2.PhD/Fil2481.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирниязова Алима Кудияровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Даниярова Замира Женисбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ қаҳрамонлик достонлари “Алпомиш”, “Қирқ қиз” ва “Эдиге”ни лингвопоетик сатҳда тадқиқ қилиш орқали достонларда қўлланган тил бирликларининг поетик вазифаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
– қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларининг лингвопоетик хусусиятлари илк бор тадқиқ этилди. Адабий тилнинг оғзаки турига хос белгилар қаҳрамонлик достонлари материаллари асосида аниқланган;
– қорақалпоқ қаҳрамонлик достонлари тилидаги контекстуал синонимлар ва антонимлар, фразеологизмлар ҳамда мақоллар лингвопоетик таҳлил асосида тизимлаштирилиб, уларнинг эпик матнда қаҳрамон образини тасвирлаш ва экспрессивликни таъминлашдаги функсионал хусусиятлари очиб берилган;
– қорақалпоқ қаҳрамонлик достонлари тилидаги эпитет, ўхшатиш ва метафоралар тизимли тарзда таҳлил қилиниб, уларнинг қаҳрамонлик мазмунини бадиий ифода этиш ва миллий-этномаданий тасаввурларни акс эттиришдаги поетик вазифалари мисолллар билан далилланган;
– қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларида қўлланилган синтактик конструксиялар бевосита инсонни, унинг тафаккурини, туйғуларини ҳамда дунёни англашини образли тарзда етказиш воситаси сифатида хизмат қилади. Ушбу функсияларни бажариш жараёнида уларнинг инверсия, такрор, градация ва параллелизм каби усуллар ёрдамида амалга ошиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларидаги (“Алпомиш”, “Қирқ қиз” ва “Эдиге”) фонопоетик бирликларнинг шеърий мисралардаги бадиийликни таъминлаб келиши, қаҳрамонлар тилининг индивидуаллигини кўрсатиб беришга йўналтирилганлиги бўйича тегишли илмий-назарий хулосалар асосида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимида Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгашининг 2023-йил 23-февралдаги 01-295-сонли маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг             2024-йил 25-декабрдаги 01/13-183-сонли маълумотномаси). Натижада, халқнинг қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларини ўрганишга бўлган қизиқиши оширилиб, унда ифодаланган тил бирликларининг поетик имкониятларини тушунтириш таъминланган;
халқ бахшилари ва жировлар томонидан фикрни таъсирли ва образли етказиш мақсадида сўзларнинг қўшимча маъноларини билдириш учун достонлар тилида бадиий тасвир воситаларидан, хусусан эпитет, оʻхшатиш ва метафорадан кенг фойдаланилганлигига боғлиқ хулосалар Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси томонидан тайёрланадиган “Тилга эътибор – элга эътибор”, “Маънавият бўстони” эшиттиришлари, “Эркин фикр”, “Муносабат” маданий-маърифий кўрсатувлари орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилди (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 1-июлдаги 05-22/296-сонли маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчилик орасида халқ оғзаки ижоди, яъни достонлар, уларнинг тил хусусиятлари бўйича тушунча шакллатиришга эришилган;
синтактик қурилмаларнинг бевосита инсонни, унинг фикрлашини, ҳис-туйғуларини, хоҳиш-истакларини ва оламни англашини образли етказиш воситаси сифатида қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларида бажарадиган вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, улар инверсия, такрор, градация, параллелизм кабилар орқали очиб берилганлиги бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2022–2024-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик манзарасини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-декабрдаги 623/1-сонли маълумотномаси). Натижада, оламнинг этнолингвистик манзарасини яратишда қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларининг етакчи ўрин эгаллаши достонлар тилидаги лингвопоетик бирликларни ўрганиш орқали олинган маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish