Тухтаев Сирожиддин Тошпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек тилларида сахийликка оид паремияларнинг аксиологик хухусиятлари”; 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5370
Илмий раҳбар: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Расмий оппонентлар: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети филология фанлари доктори, профессор; Икромхонова Феруза Икромовна,
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси филология фанлари доктори, профессор. Дурдона Сидиковна Худайберганова,
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларидаги сахийликка оид паремияларнинг аксиологик хусусиятларини, уларнинг умуминсоний ҳамда миллий-маданий қадриятлар тизимидаги ўрни ва баҳолаш механизмларидаги ўзига хосликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус ва ўзбек паремияларида сахийлик консептининг бериш семаси атрофида шаклланган марказий компонентларининг рус тилида олийжаноблик ва маънавий гўзаллик, ўзбек тилида эса ҳалоллик ва инсоний камолот билан уйғунлиги, маънавий сахийлик семаларини ўз ичига олган периферик компонентлари эса рус тилида индивидуал-шахсий фазилатлар, ўзбек тилида жамоавий қадриятлар билан узвий боғланганлиги асосланган;
рус ва ўзбек тилларидаги сахийликка оид паремияларнинг ахлоқий-маънавий, ижтимоий-прагматик, диний-фалсафий, оилавий-маиший ҳамда миллий-маданий аксиологик категорияларининг мазмуний яхлитлик, тизимлилик, миллий ўзига хослик, баҳоловчи модаллик каби тамойилларига боғлиқ тизимли таснифи уларнинг ижобий, салбий, ўртача баҳоловчи йўналишлари, шунингдек, баҳолаш обектининг характер, хулқ-атвор, натижа, таъсир кўрсатиш мезонларига асосланиши исботланган;
сахийликнинг ижобий, салбий ва мўтадил баҳоланиш механизмлари лексик-семантик даражада рус тилида сахийликнинг шахсий-руҳий, ўзбек тилида эса жамоавий-ижтимоий қиррада талқин қилиниши, грамматик даражада рус паремияларида индивидуал хусусиятнинг, ўзбек паремияларида жамоа билан боғлиқ баҳолашнинг шаклланиши, стилистик даражада эса рус тилида илоҳийликка йўғрилган романтик-психологик, ўзбек тилида маънавий-ахлоқий ва ижтимоий оҳангнинг намоён бўлиши, прагматик даражада эса рус тилида сахийликнинг шахсдаги ахлоқий етуклиги, ўзбек тилида эса жамоавий фаровонлик ва маънавий бирлик билан боғланиши асосланган;
сахийлик консептини ифодаловчи рус паремияларида индивидуал-маънавий жиҳатлар, шахсий қадр-қиммат ва христиан қадриятларига хос раҳм-шафқат ҳамда дуо билан боғлиқ тасаввурлар, ўзбек паремияларида эса ижтимоий-ахлоқий йўналишдаги қарашлар, жамоавий манфаатга йўналтирилган мазмун ва ислом таълимотига оид иймон, мукофот, барака каби қадриятларнинг устуворлиги асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидаги дастурларда ўз ифодасини топган:
рус ва ўзбек паремияларида сахийлик консептининг мазмуний таркиби, структураси ва паремиологик майдон таҳлили асосида сахийлик консептининг бериш семаси атрофида шаклланган марказий компонентлари рус тилида олийжаноблик ва маънавий гўзаллик, ўзбек тилида эса ҳалоллик ва инсоний камолот билан уйғунлиги, маънавий сахийлик семаларини ўз ичига олган периферик компонентлари эса рус тилида индивидуал-шахсий фазилатлар, ўзбек тилида жамоавий қадриятлари билан боғланганлигига оид хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 2019-2022 йилларга мўлжалланган Прожеcт № 598340-ЭРП-1-2018-1-ЭС-ЭРРКА2-СВҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети Мирзо Улуғбек номидаги университетнинг 2025–йил 17–мартдаги 04/11-3802–сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа материаллари паремиялардаги «сахийлик» концептининг консептуал ядросини амалга оширишдаги ўхшашлик ва фарқлар ҳақидаги маълумотлар билан бойитилди, бу эса талабалар учун маданиятлараро мулоқот масалалари бўйича матнлар ва топшириқлар яратишга хизмат қилган;
рус ва ўзбек тилларидаги сахийликка оид паремияларни тизимли таснифи ахлоқий-маънавий, ижтимоий-прагматик, диний-фалсафий, оилавий-маиший ҳамда миллий-маданий аксиологик категорияларининг мазмуний яхлитлик, тизимлилик, миллий ўзига хослик, баҳоловчи модалълик каби тамойиллари асосида, уларнинг ижобий, салбий, ўртача баҳоловчи йўналишлари, шунингдек қадриятларни ахлоқий, диний, ижтимоий, прагматик, эстетик баҳолаш турлари – баҳолаш обектининг характер, хулқ-атвор, натижа, таъсир кўрсатиш мезонлари асосида чиқарилган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастурининг 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2- CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва ҳалқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025– йил 2–сентябрдаги 2547/02–сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа материаллари паремияларнинг турлари ва аксиологик категориялари ҳақидаги маълумотлар билан бойитилди, бу эса Ўзбекистонда олий таълим жараёнларини халқаролаштиришда ахлоқий-тарбиявий ва ижтимоий-прагматик тамойилларни тизимлаштириш имконини берган;
рус ва ўзбек паремияларида сахийликнинг ижобий, салбий ва мўтадил баҳоланиш механизмлари лексик-семантик даражада рус тилида сахийликнинг шахсий-руҳий, ўзбек тилида эса жамоавий-ижтимоий қиррада талқин қилиниши, грамматик даражада рус паремияларида индивидуал хусусиятнинг, ўзбек паремияларида жамоа билан боғлиқ баҳолашнинг шаклланиши, стилистик даражада эса рус тилида илоҳийликка йўғрилган романтик-психологик, ўзбек тилида маънавий-ахлоқий ва ижтимоий оҳангнинг намоён бўлиши, прагматик даражада эса рус тилида сахийликнинг шахсдаги ахлоқий етуклиги, ўзбек тилида эса жамоавий фаровонлик ва маънавий бирлик билан боғланганлигига оид хулосаларидан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ФЗ-2019062034 рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган(Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетнинг 2025– йил 13–мартдаги 24/207–сон маълумотномаси). Натижада, сахийлик консептининг рус ва ўзбек тилларидаги лингвомаданий моделлари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар лойиҳанинг амалий қийматини оширишга, ўқув материалларида паремияларнинг семантик қатламини, уларнинг тарбиявий функсиясини ва коммуникатив-прагматик ролини ёритишга хизмат қилган.
сахийлик консептини ифодаловчи паремияларда қадриятларнинг миллий-маданий хусусиятлари ва лисоний воқеланиш шакллари рус паремияларида индивидуал-маънавий жиҳатлар, шахсий қадр-қиммат ва христиан қадриятларига хос раҳм-шафқат ҳамда дуо билан боғлиқ тасаввурлар, ўзбек паремияларида эса ижтимоий-ахлоқий йўналишдаги қарашлар, жамоавий манфаатга йўналтирилган мазмун ва ислом таълимотига оид иймон, мукофот, барака каби қадриятларнинг устуворлигига оид хулосаларидан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ФЗ-2019062034 рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган(Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетнинг 2025– йил 13–мартдаги 24/207–сон маълумотномаси). Натижада, чет тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедия маҳсулотлари ҳажми талабаларнинг бадиий нутқини ривожлантириш мақсадида паремиялар билан сезиларли даражада бойитилган.