Икрамова Шаҳло Абдурасуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “немис, рус ва ўзбек тилларининг сўз ма´носида ижтимоий компонент”; 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1PhD/Fil4422
Илмий раҳбар: Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор;  Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади немис, рус ва ўзбек тилларидаги ижтимоий компонентли лексиканинг ўхшашлик ва фарқларини семантик-функсионал, миллий-маданий жиҳатдан таҳлил қилиш вҳамда тавсифлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
немис, рус ва ўзбек тилларини чоғиштирма таҳлил қилиш орқали ижтимоий табақаланиш, синфий ва касбий мансублик, жинс, ёш, этник ва диний тафовутлар каби ижтимоий омилларнинг сўзлар семантикасининг ижтимоий компонентиини шакллантиришга таъсири аниқланган;
чоғиштирилатотган тилларда субект ва адресат ўртасидаги тенгсизлик муносабатларини тавсифловчи сўзларнинг семантик тузилишида акс этилиш хусусиятларини аниқлаш орқали иерархик ижтимоий роллар ассиметрияси аниқланган; 
ижтимоий компонентга эга бўлган сўзларнинг 23 та асосий лексик-семантик гуруҳлари, яъни касблар, мақомлар, роллар, нормалар, қадриятлар, муносабатлар ва б. тизимлаштирилган ва ўрганилаётган тилларда уларнинг чоғиштирма таҳлили ўтказилган;
сўз маъносида ижтимоий компонентни шакллантиришда семантик воситалар ва механизмларнинг, хусусан, коннотациялар, ижтимоий семалар, ассоциатив хусусиятлар, маънонинг прагматик ва мафкуравий таркибий қисмлари, маданий фон, метафорик ва метонимик кўчимларнинг роли очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий қоидалари, амалий тавсиялари ва хулосалари жорий этилди: 
иерархик ижтимоий ролларнинг ассиметриясининг субъект ва адресат ўртасидаги тенгсизлик муносабатларини тавсифловчи сўзларнинг семантик тузилишида акс этиш хусусиятларини аниқлаш орқали иерархик ижтимоий ролларнинг ассиметрияси бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган Эрасмус + 585845 Эпп-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” инновацион лойиҳасида ишлатилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024 йил 5 ноябрдаги 2451/02-сонли маълумотномаси). Натижада, хулосалар ва тавсиялар лойиҳа доирасида электрон ресурслар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилди;  
ижтимоий таркибий қисмга эга бўлган 23 та асосий лексик-семантик сўз гуруҳларини тизимлаштириш (касблар, мақомлар, роллар, нормалар, қадриятлар, муносабатлар ва б.) ва ўрганилаётган тилларда уларни чоғиштирма таҳлили тўғрисида тадқиқот натижалари Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган И-204-4-5 “Ахборот-коммуникация технологиялари асосида инглиз тилида махсус фанлар бўйича виртуал ресурсларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” инновацион тадқиқот лойиҳасида ишлатилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024 йил 5 ноябрдаги 2452/02-сонли маълумотномаси). Натижада, хулосалар ва тавсиялар лойиҳа доирасида электрон ресурслар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилди;
немис, рус ва ўзбек тилларини чоғиштирма таҳлил қилиш орқали сўзлар семантикасининг ижтимоий таркибий компонентини шакллантиришга ижтимоий омилларнинг (ижтимоий табақаланиш, синфий ва касбий мансублик, жинс, ёш, этник ва диний тафовутлар) таъсири; семантик воситалар ва механизмларнинг (коннотациялар, ижтимоий семалар, ассоциатив хусусиятлар, прагматик ва мафкуравий таркибий қисмлар маъноси, маданий келиб чиқиши, метафорик ва метонимик кўчимлар) сўз маъносининг ижтимоий компонентини шакллантиришдаги роллари; субъект ва адресат ўртасидаги тенгсизлик муносабатларини тавсифловчи сўзларнинг семантик тузилишида акс эттирилиш хусусиятларини аниқлаш орқали иерархик ижтимоий ролларнинг ассиметриялари бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар 2022/2023-йилларда бажарилган КА 107/2022-2023 рақамли “Эрасмус+ Мобилитй програм” лойиҳаси доирасида (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025 йил 9 январдаги 48-03-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари амалий лойиҳа яратилиши ва унинг такомиллаштирилишига хизмат қилди.
универсал (жамият фаолиятининг умумий қонуниятларини акс эттирувчи ўхшаш тушунчалар ва категорияларнинг мавжудлиги) ва миллий-маданий (тарихий тажриба, конкрет жамиятларнинг қадриятлари ва муаммолари билан боғлиқ) немис, рус ва ўзбек тилларини чоғиштирма таҳлили орқали сўз семантикасининг ижтимоий компонентини лингвистик репрезентациянинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида хулосалар ва таклифлар Боннда мунтазам равишда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ва Бонн шаҳар мерияси билан биргаликда Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга бағишланган маданий-маърифий тадбирларда қўлланилди (Деуцч-Усбекисче ГЭСеллсчафт э.в. 2024-йил 7-ноябрдаги маълумотнома). Мазкур тавсиялар маданий-маърифий кўрсатувлар мазмунини бойитишга хизмат қилди. Шунингдек, тадқиқот хулосалари “Ўзбекистон” телерадиоканали ҳузуридаги “Фореигн ЛангуаГЭС” телеканалининг бир қатор телекўрсатувларида ишлатилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024 йил 5 ноябрдаги 01-44-392-сонли маълумотномаси). Натижада чет тилини ўрганишнинг назарий жиҳатларини телевизион талқин қилиш яхшиланди; 

Yangiliklarga obuna bo‘lish