Рахимов Хикматулло Хусанбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қандли диабет 2-тур беморларида миокард инфарктидан кейинги юрак қон-томир тизими ремоделлашувининг клиник-прогностик аспектлари”  14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.2.PhD/Tib3519.
Илмий раҳбар: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Тулабаевна Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Розихўжаева Гулнора Ахмедовна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет 2-тури мавжуд беморларда миокард инфарктидан кейинги юрак-қон томир ремоделланиш ҳолати, хусусиятлари, динамикасини, томир структурасини ўрганиш, ремоделланиш даражасини аниқловчи кўрсаткичларни ва прогнозга таъсир этувчи омилларни баҳолаш шунингдек, миокард функцияси тикланиши ва клиник натижаларга таъсир қилувчи хавф омилларини стратификация қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қандли диабет 2-тури бўлган ва қандли диабет 2-тури бўлмаган беморларда миокард инфарктидан кейин миокард ва қон томирларнинг морфофункционал ҳолати замонавий эхокардиографик кўрсаткичлар, жумладан глобал бўйлама кучланиш ва қон томирлар холатини ултра товуш текшируви (Vs, Ri, Pi) ва (AI, aPWV, ЕТИ) натижалари интеграция қилинган холда аниқланган;
юқори технологик ноинвазив ташхислаш усули-глобал бўйлама кучланиш кўрсаткичи қандли диабет 2-тури бўлган ва қандли диабет 2-тури бўлмаган беморларда миокард инфарктидан кейин миокард ремоделланишининг илк белгилари ва юрак етишмовчилиги ривожланиш эҳтимолини прогнозлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
гликемик назорат даражаси ва миокард фаолияти тикланиш динамикаси ўртасидаги боғлиқлик бўлиб, беморларда қандли диабет касаллигининг мавжудлиги даволаш муддатининг узайишига таъсири аниқланган;
оссилометрик пульс тўлқини таҳлилидаги (AI, aPWV, ЕТИ) ва ЭхоКГ даги Глобал бўйлама кучланиш ўзгаришлари бошқа стандарт текширувлар (УТТ текширувидаги (Vs, Ri, Pi), ва эхокардиографик кўрсаткичлар отиш фракцияси) ёмонлашишидан олдин юз бериши юрак қон-томир функцияси бузилишини эрта прогнозловчи стик усули эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                                          
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг Мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгашининг 2025 йил 22  сентабрдаги 25-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиқи бўйича №25/39 сонли хулосасига биноан: 
биринчи илмий янгилик: қандли диабет 2-тури бўлган ва қандли диабет 2-тури бўлмаган беморларда миокард инфарктидан кейин миокард ва қон томирларнинг морфофункционал ҳолати замонавий эхокардиографик кўрсаткичлар, жумладан глобал бўйлама кучланиш ва қон томирлар холатини ултра товуш текшируви (Vs, Ri, Pi) ва (AI, aPWV, ЕТИ) натижалари интеграция қилинган холда аниқланганлиги Республика иҳтисослаштирилган терапия ва тиббий реабиллитация илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгашининг 2023 йил 28 октябрдаги н-т/7 сон маълумотномаси билан тасдиқланган  “Миокард инфарrти ўтказган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда юрак-қон томирларнинг ремомоделланишини эрта ташхислаш усули” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф   Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 25.12.2024 даги 56-сон ҳамда Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси 24.01.2025 даги 01-35-сон буйруғи ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.01.2025 даги 01/7/17-сон буйруғлар билан амлиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: миокард инфарти ўтказган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда ремоделланишга эрта ташхис қўйишда, даволаш тактикасини танлашда, юрак етишмовчилиги ривожланишини эрта аниқлашда, беморларни хаёт сифатини яхшилашда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: миокард инфарктидан кейинги патологик ремоделланишга эрта ташхис қўйиш соғлиқни сақлаш ресурсларидан оқилона фойдаланишга ёрдам беради ва умумий иқтисодий ҳаражатларни ҳар бир бемор учун йилига 2900000 сўм тежаш имконини беради;  
иккинчи илмий янгилик: юқори технологик ноинвазив ташхислаш усули-глобал бўйлама кучланиш кўрсаткичи қандли диабет 2-тури бўлган ва қандли диабет 2-тури бўлмаган беморларда миокард инфарктидан кейин миокард ремоделланишининг илк белгилари ва юрак етишмовчилиги ривожланиш эҳтимолини прогнозлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланганлиги Республика иҳтисослаштирилган терапия ва тиббий реабиллитация илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгашининг 2023 йил 28 октябрдаги н-т/7 сон маълумотномаси билан тасдиқланган  “Миокард инфарти ўтказган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда юрак-қон томирларнинг ремомоделланишини эрта ташхислаш усули” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф   Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 25.12.2024 даги 56-сон ҳамда Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси 24.01.2025 даги 01-35-сон буйруғи ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.01.2025 даги 01/7/17-сон буйруғлар билан амлиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: миокард инфарти ўтказган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда ремоделланишга эрта ташхис қўйишда, даволаш тактикасини танлашда, юрак етишмовчилиги ривожланишини эрта аниқлашда, беморларни хаёт сифатини яхшилашда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: миокард инфарктидан кейинги патологик ремоделланиш тури аниқлангандан кейин даволашда индивидуал ёндашув, дориларни тўғри коррекция қилиш ҳар бир бемор учун йилига 3200000 сўм тежаш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: гликемик назорат даражаси ва миокард фаолияти тикланиш динамикаси ўртасидаги боғлиқлик бўлиб, беморларда қандли диабет касаллигининг мавжудлиги даволаш муддатининг узайишига таъсири аниқланганлиги Республика иҳтисослаштирилган терапия ва тиббий реабиллитация илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгашининг 2023 йил 28 октябрдаги н-т/7 сон маълумотномаси билан тасдиқланган  “Миокард инфарти ўтказган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда юрак-қон томирларнинг ремомоделланишини эрта ташхислаш усули” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф   Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 25.12.2024 даги 56-сон ҳамда Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси 24.01.2025 даги 01-35-сон буйруғи ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.01.2025 даги 01/7/17-сон буйруғлар билан амлиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: миокард инфарти ўтказган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда ремоделланишга эрта ташхис қўйишда, даволаш тактикасини танлашда, юрак етишмовчилиги ривожланишини эрта аниқлашда, беморларни хаёт сифатини яхшилашда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: қандли диабет 2-тур беморларда гликемияни суткалик профили, гликемиянинг вариабеллик кўрсаткичларига ижобий самараси орқали хар бир бемор учун 118571 сўм тежаш имконини беради; 
тўртинчи илмий янгилик: оссилометрик пульс тўлқини таҳлилидаги (AI, aPWV, ЕТИ) ва ЭхоКГ даги Глобал бўйлама кучланиш ўзгаришлари бошқа стандарт текширувлар (УТТ текширувидаги (Vs, Ri, Pi), ва эхокардиографик кўрсаткичлар отиш фракцияси) ёмонлашишидан олдин юз бериши юрак қон-томир функцияси бузилишини эрта прогнозловчи стик усули эканлиги аниқланганлиги Республика иҳтисослаштирилган терапия ва тиббий реабиллитация илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгашининг 2023 йил 28 октябрдаги н-т/7 сон маълумотномаси билан тасдиқланган  “Миокард инфарти ўтказган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда юрак-қон томирларнинг ремомоделланишини эрта ташхислаш усули” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф   Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 25.12.2024 даги 56-сон ҳамда Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси 24.01.2025 даги 01-35-сон буйруғи ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.01.2025 даги 01/7/17-сон буйруғлар билан амлиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: миокард инфарти ўтказган 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда ремоделланишга эрта ташхис қўйишда, даволаш тактикасини танлашда, юрак етишмовчилиги ривожланишини эрта аниқлашда, беморларни хаёт сифатини яхшилашда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: клиник белгиларни намоён бўлишининг эртанги босқичларида аниқлаб, эрта даволаш тактикасини ишлаб чиқиш орқали умумий иқтисодий ҳаражатларни ҳар бир бемор учун йилига 2900000 сўм тежаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish