Рўзиев Саодат Ҳасановнананинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Талабаларда талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш методикасини такомиллаштириш ( инглиз тилини ўқитиш мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4PhD/Ped6531
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.08.05
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори, профессор Қурбонова Гулноз Негматовна ҳамда ф.ф.д. (DSc) Файзуллаев Отабек Мухаммадович.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари талабаларида талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш ҳамда ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ва шу асосда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари мултимедиали иловаларнинг тузилиши ва мазмунини таълимий вазифаларнинг талабларга мослиги ҳамда ўқитишнинг “обект-обект”, “обект-субект” индивидуал хусусиятларини интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
 талабаларда талаффуз кўникмаларини ривожлантириш жараёнида мултимедиа воситаларидан фойдаланиш жараёни Вики-технологияси, “Минд Мап”, “Фишбоне” ва “Селеcт лоcатион” каби интерфаол методлардан фойдаланиш имкониятларини прогнозлаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларида талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш модели инглиз тилини ўқитишда назарий ва амалий машғулотлар натижадорлигини оширишга қаратилган тезкорлик ва виртуаллаштитириш, ахборотли- тадқиқотчилик дидактик-векторлик тамойилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасалари талабаларида талаффуз кўникмаларини мултимедиа  воситалари асосида шакллантириш ва ривожлантириш самарадорлиги яратилган мултимедиали иловалар педагогик таҳлил компонентларини интегратив ўқитиш мазмунини тўлдириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш ва ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган методик ва амалий таклифлар асосида:
инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари мултимедиали иловаларнинг тузилиши ва мазмунини таълимий вазифаларнинг талабларга мослиги ҳамда ўқитишнинг “обект-обект”, “обект-субект” индивидуал хусусиятларини интеграциялашга оид хулосаларидан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2020-2022-йилларга мўлжалланган П3-202005236 рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 20-октябр 2025-йилдаги 01-11-05/6489-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш технологияларини такомиллаштиришга оид ўқув-тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
талабаларда талаффуз кўникмаларини ривожлантириш жараёнида мултимедиа воситаларидан фойдаланиш жараёни Вики-технологияси, “Минд Мап”, “Фишбоне” ва “Селеcт лоcатион” каби интерфаол методлардан фойдаланиш имкониятларини прогнозлашга оид таклиф ва тавсиялар “Ассецемент оф интегратед скиллс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи асосидаги 157719-рақамли гувоҳнома). Натижада кенг амалиётга татбиқ этилган ўқув қўлланма талабаларда талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш ва ривожлантириш борасидаги манбалар ҳамда ресурслар фондининг кенгайишига хизмат қилган; 
талабаларида талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш модели инглиз тилини ўқитишда назарий ва амалий машғулотлар натижадорлигини оширишга қаратилган тезкорлик ва виртуаллаштитириш, ахборотли- тадқиқотчилик дидактик-векторлик тамойилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган методлар “Ассецемент оф интегратед скиллс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи асосидаги  157719-рақамли гувоҳнома). Натижада мазкур ўқув қўлланма талабаларда талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш ва ривожлантириш билан алоқадор амалий ҳамда семинар машғулотларининг амалий-методик жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасалари талабаларида талаффуз кўникмаларини мултимедиа  воситалари асосида шакллантириш ва ривожлантириш самарадорлиги яратилган мултимедиали иловалар педагогик таҳлил компонентларини интегратив ўқитиш мазмунини тўлдириш асосида такомиллаштирилган таклиф ва хулосалар инглиз тили дарслари учун яратилган мултимедиали иловага сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 23.10.2025-йил йилдаги 02/01-01-417-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларида талаффуз кўникмаларини мултимедиа воситалари асосида шакллантириш ва ривожлантириш  натижадорлиги яратилган мултимедиали иловалар асосида педагогик таҳлил компонентларини ишлаб чиқиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish