Гоипова Саидахон Мадаминжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумиймаълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” лексик–семантик майдони вербализаторларининг қиёсий тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2933
Илмий раҳбар: Шокиров Шерали Иброҳимович Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Махамаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ганиева Гулнозахон Захировна, Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” лексик майдонининг фразеологик бирликларда, мақолларда ва афоризмларда қўлланилиши ҳамда унинг маънолари билан боғлиқ лингвомаданий ўхшашлик ва фарқларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” лексик-семантик майдони майдон назарияси асосида илк бор қиёсий-тизимли таҳлил қилиниб, мазкур майдоннинг инглиз тилида ҳеарт, соул, минд, моод, феелинг, ўзбек тилида эса кўнгил, юрак, қалб, дил, бағр лексемалари орқали воқеланиши аниқланган ҳамда уларнинг ядро ва периферия қатламларидаги иерархик ўрни илмий асосда белгиланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” лексик-семантик майдонига мансуб бирликларнинг структур-морфологик хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, мазкур майдон бирликларининг ҳар икки тилда ҳам от, сифат, феъл ва равиш сўз туркумлари доирасида шаклланиши илмий асосда кўрсатилган ҳамда уларнинг морфологик модификация даражаси аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” майдонини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятлари қиёсий-статистик таҳлил қилиниб, инглиз тилида ҳеарт лексемаси билан боғлиқ фразеологик бирликларнинг юқори частотада қўлланиши, ўзбек тилида эса кўнгил лексемаси асосидаги фразеологик бирликларнинг устунлиги илмий асосда очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” лексик-семантик майдонининг мақоллар ва афоризмларда воқеланиши қиёсий-лингвомаданий таҳлил асосида ўрганилиб, мазкур бирликларнинг ҳар икки тил маданиятида ахлоқий қадриятлар, инсоний фазилатлар ва эстетик тасаввурлар билан узвий мазмуний боғлиқлиги илмий асосда аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида кўнгил лексик-семантик майдонининг чоғиштирма таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” лексик-семантик майдони майдон назарияси асосида қиёсий тарзда таҳлил қилинганлиги, ҳар икки тилдаги кўнгил майдонининг маъно тузилмаси, семантикаси ва майдон мазмуни ҳақидаги илмий хулосалардан Қарши давлат университетида бажарилган СУЗ-800-21ГР-381-рақамли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 12-апрелдаги 03/3675-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа инглиз ва ўзбек тилларида кўнгил майдонининг маъно тузилмаси, семантикаси билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” майдонига кирувчи лексик бирликларнинг структураси ва сўз ясовчи воситалар орқали шаклланиш жараёнларида ҳар икки тилда ҳам от, сифат, феъл ва равиш сўз туркумларига оидлиги, уларнинг морфологик модификация даражаси тўғрисидаги илмий натижалардан Қарши давлат университетида бажарилган СУЗ-800-21ГР-381-рақамли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда кенг фойдаланилган. (Қарши давлат университетининг 2024-йил 12-апрелдаги 03/3675-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа инглиз ва ўзбек тилларида кўнгил лексик-семантик майдонини ифодаловчи фразеологик бирликлар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” майдонини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятларидан, уларнинг кенг кўламли статистик маълумотлари асосида инглиз тилида ҳеарт лексемаси билан боғлиқ фразеологик бирликларнинг юқори даражада қўлланилишидан, ўзбек тилида эса кўнгил лексемаси билан боғлиқ фразеологик бирликларнинг устунлиги ҳақидаги илмий натижалардан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган “Бизнесга маслаҳат” интерфаол ахборот портали фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2025-йил 24-апрелдаги №54-202-01-сон маълумотномаси). Натижада, аёлларнинг жамият иқтисодиёти ва сиёсий тизимдаги ўрни, жамиятга таъсир кўлами ортиб, мулоқотдаги лисоний жозибасини оширишга эришилган.
инглиз ва ўзбек тилларида “кўнгил” майдонининг мақоллар ва афоризмларда ифодаланиши ва лингвомаданий жиҳатдан мазмуний боғлиқлиги, ҳар икки тилнинг ахлоқий қадриятлари, инсоний фазилатлари ва эстетик қадриятлари билан узвий боғлиқлиги ҳақидаги илмий мулоҳазаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканалида намойиш этилган “Ватан мадҳи”, “Дийдор ширин” ва “Умр сўқмоқлари” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла телерадиоканали” давлат унитар корхонаси 2025-йил 13-апрел санасидаги 03-14/1106-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.