Раззоқов Алишер Абдузохидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий шеъриятида тасаввуфий образлар поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ўзбек мумтоз адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.1.DSc/Fil513
Илмий маслаҳатчи: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор, Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор, Олимов Султонмурод Ҳошимович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшуношлик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тасаввуфий образ, рамз ва тимсолларнинг Алишер Навоий ижодида тутган ўрни ва поетикасини шоирнинг лирик ва эпик шеърияти мисолида илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навоий ижодидаги тасаввуфий образлар поетикасини ўрганишнинг методологик асослари сифатида исломий (Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар) ҳамда Алишер Навоий бевосита ўқиб, таълим олган Ибн Арабийнинг “Футуҳоти Маккия”, “Фусус ул-ҳикам” асарлари ва уларга ёзилган шарҳлар, Абдулкарим Қушайрининг “Рисолаи Қушайрия”, Ҳужвирийнинг “Кашф ул-маҳжуб”, Суҳравийдийнинг “Авориф ул-маориф” ва устози Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуф назариясига доир рисолалари муҳим ўрин тутиши асосланган;
Алишер Навоий Шарқ-ислом адабиёти вакили сифатида исломиятдан аввалги Арасту, Искандар, Нўширавон каби тарихий шахсларни ҳам тасаввуфий образ сифатида тасвирлагани, шунингдек, исломнинг илк даврларидаги Ҳазрат Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али сингари саҳобалар образи воситасида тасаввуфнинг ислом таълимоти билан узвий алоқадорлиги, Абу Туроб Нахшабий, Шайх Абулаббос Қассоб, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Муҳаммад Порсо ва Мансур Ҳаллож каби суфийлар образи мисолида эса шоир ўз давридаги нақшбандийлик ғояларни ифодалагани очиб берилган;
комил инсон консепсияси асосидаги пайғамбар алайҳиссалом, фано мақомидаги авлиёлар, гадо ва фақир сингари образларнинг тасаввуфий маънолари, уларнинг бадиий тасвир тарзи ҳамда шоир ижодий нияти ифодасидаги ўрни қиёсий-таҳлилий усулда далилланган;
келиб чиқиши мажусийлик ва насронийлик эътиқодларига бориб тақаладиган бут, габр, тарсо образларининг истилоҳий, тарихий, адабий-эстетик ва тасаввуфий моҳияти, Навоий достонларида, ғазалларида Ҳақ таолонинг тажаллиси, комил инсон, пири муршид маъноларида қўлланиши тасаввуфий манбаларга таянилган ҳолда исботланган;
аксар тасаввуф тариқатларида мавжуд самў амалиёти ва мусиқа билан боғлиқ мутриб ва муғанний образларининг тарихий-этимологик ва адабий-ирфоний моҳияти, уларнинг Алишер Навоий ғазалларида қўлланиш усуллари ҳамда бадиий-эстетик вазифаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алишер Навоий шеъриятида тасаввуфий образлар поетикаси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Навоий ижодидаги тасаввуфий образлар поетикасини ўрганишнинг методологик асослари сифатида исломий манбалар – Қуръон ва ҳадис олингани ҳамда Алишер Навоий бевосита ўқиб, таълим олган Ибн Арабийнинг “Футуҳоти Маккия”, “Фусус ул-ҳикам” ва уларга ёзилган шарҳлар, Абдулкарим Қушайрининг “Рисолаи Қушайрия”, Ҳужвирийнинг “Кашф ул-маҳжуб”, Суҳравийдийнинг “Авориф ул-маориф” ва устози Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуф назариясига доир рисолалари муҳим ўрин тутишига оид илмий хулосалардан ТошДЎТАУда 2018-2020-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813. “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-2987-сон маълумотномаси). Натижада тасаввуфий образлар поетикаси методологик асосларига доир назарий хулосалар лойиҳа материаллари хилма-хиллигини таъминлаган.
Алишер Навоий исломиятдан аввалги Арасту, Искандар, Нўширавон каби тарихий шахсларни тасаввуфий образ сифатида тасвирлагани, ҳазрат Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али сингари саҳобалар образи воситасида тасаввуфнинг ислом таълимоти билан узвий алоқадорлиги, Абу Туроб Нахшабий, Шайх Абулаббос Қассоб, Баҳоуддин Нақшбанд ва Хожа Муҳаммад Порсо каби суфийлар образи мисолида нақшбандийлик ғояларни ифодалаганига доир таҳлиллардан ТошДЎТАУда 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жидлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-2989-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Навоий шеъриятидаги тасаввуфий образлар поетикасига доир янги илмий-назарий қарашлар билан бойитилган;
комил инсон консепсияси асосидаги пайғамбар алайҳиссалом, фано мақомидаги авлиёлар, гадо ва фақир сингари образларнинг тасаввуфий маънолари ва бадиий кўринишлари ҳамда шоир ижодий ниятини ифодалашдаги ўрни билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган “ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасида фоқдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-2988-сон маълумотномаси). Натижада комил инсон консепсиясига оид материаллар платформани бойитишга хизмат қилган.
асл келиб чиқиши мажусийлик ва насронийлик эътиқодларига бориб тақаладиган бут, габр, тарсо образларининг истилоҳий, тарихий, адабий-эстетик ва тасаввуфий моҳияти, Навоий достонлари ва ғазалларида Ҳақ таолонинг тажаллиси, комил инсон, пири муршид маъноларида қўлланиши бирламчи тасаввуфий манбаларга таянилган ҳолда исботланганига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813. “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-2987-сон маълумотномаси). Натижада мажусийлик ва насронийликка оид образлар билан боғлиқ назарий қарашлар лойиҳа материалларининг ранг-баранглигини таъминлаган.
тасаввуф тариқатларида мавжуд самў амалиёти ва мусиқа билан боғлиқ мутриб ва муғанний образларининг тарихий-этимологик ва адабий-ирфоний моҳияти, Навоий ғазалларида қўлланиш усуллари ҳамда бадиий-эстетик вазифасига доир маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Мавзу”, “Тарихий савол”, “Жавоҳир”, “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 17.12.2024-йилдаги 06-28-733-рақамли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар тасаввуф таълимотининг Навоий ижодий камолотида тутган ўрнига доир илмий қарашлар билан бойитилган.