Абдусаламова Кумушхон Шакир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Матназар Абдулҳаким шеъриятида анъана ва ўзига хослик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5233.
Илмий раҳбар: Матёқубова Тозагул Ражаповна, филология фанлари номзоди, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор, Тоғаева Гуландом Жуммаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
  II.Тадқиқотнинг мақсади: Матназар Абдулҳаким шеъриятида фолклор, мумтоз адабиёт ва жаҳон шеърияти анъаналарига ижодий издошлик, шоир поетик образлар яратишидаги ижодий индивидуаллигининг намоён бўлишини очиб беришдан иборат.
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабий аъана ва ижодий ўзига хослик категориялари тарихий-адабий жараёнда адабий ворислик негизида доимо ўзаро диалектик алоқада мавжуд бўлувчи ҳодисалар экани, улар бадиий адабиёт тараққиётига ички туртки бериш баробарида, бадиий тафаккур ривожига ҳам самарали таъсир этиб, поетик анъанага айланувчи бадиий-эстетик омиллар экани далилланган;
Матназар Абдулҳаким лирик меросида фолклор ва мумтоз адабиёт анъаналари таъсирида бармоқ вазнидаги шеърлар салмоғи ортиб, жонли халқ тилига яқинлашиш содир бўлгани, Хоразм шевасида ёзилган туркум шеърлар юзага келгани, соддалик, халқона оҳангдорлик таъминлангани, шунингдек, талмеҳ, ташбеҳ, ирсоли масал, таносиб, муболаға, лафф ва нашр каби поетик ифода усулларини қўллаш маҳорати, шоир шеърларининг бадиий сайқалланиши ҳамда эстетик таъсирчанлиги кучайишига таъсир этгани исботланган; 
халқ оғзаки ижоди ва мумтоз шеърият анъаналарига ижодий издошлик шоир бадиий тафаккури ривожи, поетик маҳорати юксалиши, шеърий асарларининг шаклий-услубий, бадиий ифодавий, ритмик-интонацион  жиҳатлардан янада такомиллашуви ва лирик қаҳрамони ички олами билан муаллиф “Мен”ининг ўзаро синтезлашувида муҳим рол ўйнагани асосланган; 
илғор жаҳон шеърияти бадиий-эстетик тажрибаларидан таъсирланиш ва ижодий ўзлаштириш Матназар Абдулҳаким лирик меросининг наинки мавзу кўлами кенгайиши, балки шеърий нутқни ташкиллаштириш тизими сайқал топиши, шакл, услуб ва бадиий ифода арсеналининг янада бойиши, лирик қаҳрамон туйғу-кечинмалари поетик ифодасида реал ва идеал асосларнинг ўзаро уйғунлашувини таъминлашга хизмат қилгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Матназар Абдулҳаким шеъриятида анъана ва ўзига хослик  тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар: 
анъана ва ижодий ўзига хослик категориялари адабий жараёнда ҳамиша диалектик алоқада мавжуд бўлувчи ҳодиса, шунингдек, адабиёт тараққиётига ички импулс берибгина қолмай, бадиий тафаккур ривожига самарали таъсир ўтказувчи, кейинчалик муайян поетик анъанага айланувчи муҳим бадиий-эстетик омил эканини далиллашга оид илмий хулосалардан 
2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш номли грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 
2025-йил 21-ноябрдаги 04/1-5586-сон маълумотномаси). Натижада, Матназар Абдулҳаким ижоди билан боғлиқ адабиётшуносликда мавжуд назарий қарашлар янада бойитилган;
Матназар Абдулҳаким лирик меросида фолклор ва мумтоз адабиёт анъаналари таъсирида бармоқ вазнидаги шеърлар салмоғи ортиб, жонли халқ тилига яқинлашиш содир бўлгани, Хоразм шевасида ёзилган туркум шеърлар юзага келгани, соддалик, халқона оҳангдорлик таъминлангани 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш номли грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 
2025-йил 21-ноябрдаги 04/1-5586-сон маълумотномаси). Натижада, Матназар Абдулҳаким ижоди билан боғлиқ адабиётшуносликда мавжуд назарий қарашлар янада бойитилган;
шоир бадиий тафаккурининг ривожи, поетик маҳоратининг юксалиши, шеърий асарлари шаклий-услубий, бадиий ифодавий, ритмик-интонацион  жиҳатлардан янада такомиллашуви  ва лирик қаҳрамони ички олами билан муаллиф “Мен”ининг ўзаро уйғунлашувида халқ оғзаки ижоди ва мумтоз шеърият анъаналарининг ўрнини белгилаш билан боғлиқ илмий-назарий қарашларидан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг тадбирлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 6-февралдаги 01-03/73-сонли маълумотномаси). Натижада, замонавий шеъриятга фолклор ва мумтоз адабиётнинг таъсири, мумтоз шеърий санъатлардан фойдаланишда шоирнинг ўзига хос тажрибаларига оид материаллар билан бойитилган;
илғор жаҳон шеърияти бадиий-эстетик тажрибаларидан таъсирланиш ва ижодий ўзлаштириш Матназар Абдулҳаким лирик меросининг наинки мавзу кўлами кенгайиши, балки шеърий нутқни ташкиллаштириш тизими сайқал топиши, шакл, услуб ва бадиий ифода арсеналининг янада бойиши, лирик қаҳрамон туйғу-кечинмалари поетик ифодасида реал ва идеал асосларнинг ўзаро уйғунлашувини таъминлашга хизмат қилгани билан боғлиқ    илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Мавзу”, “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” каналининг 2025-йил 26-апрелдаги 14-05-225-сон  маълумотномаси). Натижада, ссенарийлар мазмун-моҳиятини Матназар Абдулҳаким лирик меросининг бадииятига оид маълумотлар билан янада такомиллашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish