Алимбекова Вазирахон Халимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жануби-шарқий Андижон лингвоареали лексикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3248
Илмий раҳбар: Аширбоев Самихон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Дарвишов Иброҳим Ўрмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жануби-шарқий Андижон лингвоареали лексикаси хусусиятларини синхроник аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Жануби-шарқий Андижон лингвоареали” тушунчаси киритилиб, мазкур ареалнинг мавжуд таснифлардаги ўрни аниқланган ва бу лингвоареалнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда унинг қамрови асосланган, бу лингвоареалда қарлуқ шеваларининг доминантлиги белгилаб берилган, лингвоареал шеваси лексикасига атроф шевалар таъсири аниқланган; 
ареалга хос лексика анъанавий ва семантик, ономасиологик режада текширилиб, лингвоареалнинг ўз лексикасига урғу берилган ҳамда уларнинг ўзбек тили луғат таркибини янада тўлдириши мумкинлиги ва ареал лексикасининг таркиби, асосланган; 
ўзбек тили луғатларида бу ареал лексикасининг акс этиши текширилган ва улар изоҳидаги кемтик ўринларни тўлдириш бўйича таклифлар киритилган, лингвоареал лексикасидан бадиий адабиётда фойдаланилиши аниқланиб, мазкур шева бойлигининг бадиийликни ҳосил қилишдаги имкониятлари очиб берилган;
ареал лексикасининг адабий тил лексикасига муносабати, луғатларда изоҳланиши танқидий таҳлил қилинган ва ареалнинг картасини яратиш учун лексик таъминот яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жануби-шарқий Андижон лингвоареали лексикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Жануби-шарқий Андижон лингвоареали” тушунчаси илк бор фанга киритилиши, жануби-шарқий Андижон шевасининг мавжуд таснифлардаги ўрни аниқланиши ва бу лингвоареалнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда унинг қамрови асосланиши, бу лингвоареалда қарлуқ шеваларининг доминантлиги белгилаб берилиши, лингвоареал шеваси лексикасига атроф шевалар таъсири аниқланишига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда бажарилган ИЛ-21091506-рақамли “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 27-декабрдаги 04/1-4361-сонли маълумотномаси). Натижада, жануби-шарқий Андижон лингвоареалида ўрганилган шевага хос бўлган лексик бирликлардан ўзбек исмларининг маъноларини изоҳлашда, миллий атамаларнинг юзага келиш омиллари, атамалар структур қурилишида рўй берган ўзгаришларни қиёслашга оид материаллар билан бойитилган;
шевага хос лексика анъанавий ва семантик, ономасиологик режада текширилиши, лингвоареалнинг лексикасига урғу берилиши ҳамда уларнинг ўзбек тили луғат таркибини янада тўлдириши мумкинлиги ва ареал лексикаси таркиби аниқланишига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари “Жануби-шарқий Андижон лингвоареали лексикаси” мавзусидаги кўрсатувлар ссенарийсини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-33/657-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув жануби-шарқий Андижон лингвоареали лексикаси ҳамда ушбу ареалда қўлланувчи тарихий сўзларга оид муҳим маълумотлар билан савияси оширилган;
 ўзбек тили луғатларида бу ареал лексикасининг акс этишининг текширилиши ва улар изоҳидаги кемтик ўринларни тўлдириш бўйича таклифлар киритилиши, лингвоареал лексикасидан бадиий адабиётларда фойдаланилиши, мазкур шева бойлигининг бадиийликни ҳосил қилишдаги имкониятлари очиб берилганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022-“Туркий тиллар электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 23-сентябрдаги 01/04-4403-сон маълумотномаси). Натижада, ареалдаги семантик, ономасиологик режада ўрганилган соҳаларга оид ва лингвоареалнинг ўзига хос бўлган лексикасидан ҳамда уларнинг ўзбек тили луғат таркибини янада тўлдириш мумкинлигига оид хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
ареал лексикасининг адабий тил лексикасига муносабати, луғатларда изоҳланиши танқидий таҳлил қилинган ва ареалнинг картасини яратиш учун лексик таъминот яратилишида олинган илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-2022-йилларда ПЗ-2020042022-“Туркий тиллар электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 23-сентябр 01/04-4403-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тили луғатларида бу ареал лексикасининг акс этиши ва улар изоҳидаги кемтик ўринларни тўлдириш бўйича таклифларидан, шунингдек, лингвоареал лексикасидан бадиий адабиётларда фойдаланилиши ҳақидаги таҳлиллар ҳамда бу шева бойликларининг бадиийликни ҳосил қилишдаги имкониятларига оид илмий материаллар асосида электрон платформа материаллари бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish