Маҳмудова Шохиста Абдусаломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек қисса ва ҳикояларида ижодкор образи талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3750
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Яқубов Исломжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Обиджон Якубжонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ўзбек қисса ва ҳикоялар асосида бадиий асарда ижодкор образи ва характерининг ифодаланиши қонуниятларини, ёзувчи ижодий лабораторияси, биографияси ва ижод консепсияси уйғунлигини, ижтимоий-эстетик қарашлари ҳамда услубий индивидуаллигини очиқлаш ҳамда ижодкор руҳияти  тасвиридаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шукур Холмирзаев, Эркин Аъзам ва Назар Эшонқул асарлари композицион тузилишида муаллиф образи ижодкор диққат-марказидаги ғоя очиб берилишида, композицион мувофиқлик учун индивидуал ёндашув таъминланишида, қисмлар жойлашуви мукаммаллигида, композицион тасвир меъёри ва муаллиф образи муносабатини уйғунлаштириш ҳамда образлар бирлигини шакллантиришда муҳим бадиий-эстетик вазифа бажариши асосланган;
замонавий қисса ва ҳикоялар сюжетида бош қаҳрамон ёзувчи образида ва аксар ҳолда муаллифнинг ўзи ровий тарзида намоён бўлиб, сюжет занжирини бадиий мантиқ асосида яратиш, образларни сюжет жараёнига ўзига хос тарзда олиб кириш ва бошқариш, сюжет тадрижида ижодий тафаккур даражасидан келиб чиқиб кутилмаган бурилишлар ҳосил қилиш ҳамда сюжетни ҳаракатлантирувчи эстетик категория каби вазифаларни бажариши далилланган;
ижодкор характери ва портретининг эпик тасвирида психологизм ижодкор шахс ички дунёси ва фалсафий қарашларини очиб бериш, ижодий изланиш жараёнини бутун мураккаблиги билан тасвирлаш, ҳаётий ва ижтимоий жараёнлар аксини шахс характери орқали кўрсатиш, визуал портрет яратиш – ташқи кўриниш ифодаси орқали қаҳрамон сийратини ифодалаш ва динамик портрет яратиш, яъни қаҳрамон табиатининг ўзгаришини таъминлаш сингари эстетик функсияларни адо этиши, шунингдек, монолог, мимика, портрет, ижтимоий муҳит тасвири ҳамда мотив сингари бадиий унсурлар муаллиф руҳияти ва психологизм уйғунлигини юзага келтириши исботланган;
ижодкор образи ҳар бир ёзувчи асарида ўзига хос тарзда индивидуал услубда тасвирланиши, Шукур Холмирзаев асарларида ёлғизлик мотиви етакчилик қилиши, ижодкор шахс фақат ўз қалби билан сирлашиши, ташқи олам (борлиқ, табиат) ва ундаги воқеалар орқали ўзлигини англашга интилиши, Эркин Аъзам қисса ва ҳикояларида персонажлар характери ҳаётнинг оғир, балки ечими ёʻқ муаммолари силсиласи фонида ёритилиши, адиб қаҳрамонларида атайинлик, ёлғон ва сунъийлик ёʻқлиги, Назар Эшонқул қисса ва ҳикояларида эса ўзлигини топиш учун ўз ички оламини, кўнглини тафтиш қилувчи, безовта руҳ эгаси сифатида намоён бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек қисса ва ҳикояларида ижодкор образи талқинига доир изланишлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий қисса ва ҳикоялар композицион тузилишида муаллиф образи ижодий ғояни очиш, композицияда индивидуал ёндашув таъминланиши, қисмлар жойлашуви мукаммаллиги, композицион тасвир меъёри ва муаллиф образи уйғунлиги ҳамда образлар бирлигини шакллантиришда муҳим бадиий-эстетик вазифа бажариши билан боғлиқ таҳлиллий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023 йилларда бажарилган “ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш" (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-июндаги 01/4-2485-сон маълумотномаси).  Натижада лойиҳа замонавий қисса ва ҳикоялар композицион тузилишида муаллиф образи таҳлилига доир  янги илмий маълумотлар билан бойитилган; 
наср сюжетида бош қаҳрамон ёзувчи образида ва муаллиф ровий тарзида намоён бўлиб, сюжет занжирини бадиий мантиқ асосида яратиш, образларни сюжет жараёнига ўзига хос тарзда олиб кириш ва бошқариш, сюжет тадрижида кутилмаган бурилишлар ҳосил қилиш ҳамда сюжетни ҳаракатлантирувчи эстетик категория каби вазифаларни бажаришига доир хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023 йилларда бажарилган “ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш" (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-июндаги 01/4-2485-сон маълумотномаси). Натижада наср сюжетида бош қаҳрамон ёзувчи образида ва муаллиф ровий тарзида намоён бўлишига доир таҳлилий хулосалар электрон платформа материалларининг илмий-назарий жиҳатдан хилма-хиллиги таъминланган; 
ижодкор характери ва портретининг эпик тасвирида психологизм ижодкор шахс ички дунёси ва фалсафий қарашларини очиб бериш, ижодий изланиш жараёнини бутун мураккаблиги билан тасвирлаш, ҳаётий ва ижтимоий жараёнлар аксини шахс характери орқали кўрсатиш, визуал портрет яратиш – ташқи кўриниш ифодаси орқали қаҳрамон сийратини ифодалаш ва динамик портрет яратиш, яъни қаҳрамон табиатининг ўзгаришини таъминлаш сингари эстетик функсияларни адо этиши, шунингдек, монолог, мимика, портрет, ижтимоий муҳит тасвири ҳамда мотив сингари бадиий унсурлар муаллиф руҳияти ва психологизм уйғунлигини юзага келтириши билан боғлиқ илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-июндаги 01/4-2484-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа ижодкор характери ва портретининг эпик тасвирида психологизм масаласига доир янги маълумотлар билан бойитилган. 
ижодкор образи ҳар бир ёзувчи асарида ўзига хос тарзда индивидуал услубда тасвирланиши, Шукур Холмирзаев асарларида ёлғизлик мотиви етакчилик қилиши, ижодкор шахс фақат ўз қалби билан сирлашиши, ташқи олам (борлиқ, табиат) ва ундаги воқеалар орқали ўзлигини англашга интилиши, Эркин Аъзам қисса ва ҳикояларида персонажлар характери ҳаётнинг оғир, балки ечими ёʻқ муаммолари силсиласи фонида ёритилиши, адиб қаҳрамонларида атайинлик, ёлғон ва сунъийлик ёʻқлиги каби илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-июндаги 01/4-2484-сон маълумотномаси). Натижада платформа материаллари уч адиб қисса ва ҳикояларида ёлғизлик мотиви, ўзликни англаш, қаҳрамонлар тасвирининг табиий маромга асосланиши каби услубий ўзига хослигига доир илмий хулосалар билан  бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish