Мухаммадиева Мохичеҳра Эркин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қушлар образи поетикаси (“Ҳусну Дил”, “Роҳати дил”, “Зарбулмасал” мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3345.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Марғуба Дусмиратовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Мамадалиева Зуҳра Умаралиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “Ҳусну Дил”, “Роҳати дил” ва “Зарбулмасал” каби мумтоз бадиий асарларда қушлар образининг рамзий-мажозий хусусиятлари, поетик талқини, бадиий вазифасини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Нишотийнинг “Ҳусну Дил” достони таркибидаги “Боз ва Булбул”, “Қушлар мунозараси”даги ҳар бир қуш образи, тайр қиссалари қиёсий-типологик жиҳатдан асослаб берилиб, қушлар образининг диний-тасаввуфий асарларда – зоҳид, ҳақиқий ишқ йўлига кирган солик тимсолида кўринганлиги, дидактик асарларда – ҳикоят жанрининг асосий образларини ташкил қилиб, ўқувчига панд-насиҳат берувчи, ақл ва чуқур зеҳн эгаси бўлган донишманд образида намоён бўлиши далилланиб, шу асосида образнинг жанрлар кесимидаги эволюцияси аниқланган; Хўжаназар Ҳувайдонинг “Роҳати дил” асаридаги Чумчуқ образи, Гулханийнинг “Зарбулмасал” асаридаги қушлар, жумладан, Бойўгли образининг рамзий-мажозий хусусиятлари, асардаги поетик вазифаси ва кейинги давр адабиётидаги тадрижи илмий асосланган; мунозара жанридаги асарларда қушлар образининг бадиий функсияси ўзгариб, ижтимоий муҳит муаммолари, амалдорларнинг салбий иллатлари, жамиятдаги таназзулни баҳс-мунозара асосида, савол-жавоб усулида тасвирланиши, Нишотий ва Гулханийнинг қушлар тилидан турли қиёфадаги инсонларнинг хатти-ҳаракатлари, фазилатларини очиб бериши, уларни камтарликка, эзгуликка чақириши таҳлиллар орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қушлар образи поетикаси (“Ҳусну Дил”, “Роҳати дил”, “Зарбулмасал” мисолида)” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида: рамзий ва мажозий образларнинг фарқланувчи белги-хусусиятлари аниқланган ҳамда Ҳудҳуд, Булбул, Зоғ, Чумчуқ, Лочин каби қушлар образи илк бор яхлит тизимда очиб берилганлигига доир илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-сентябрдаги № 01/4-4166-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари Алишер Навоий асарларида қуш образи таҳлили, рамзий-мажозий хусусиятлари тўғрисидаги илмий хулосалар билан бойиган; Нишотийнинг “Ҳусну Дил” достони таркибидаги “Боз ва Булбул”, “Қушлар мунозараси”даги ҳар бир қуш образи, тайр қиссалари қиёсий-типологик жиҳатдан асослаб берилиб, қушлар образининг диний-тасаввуфий асарларда – зоҳид, ҳақиқий ишқ йўлига кирган солик тимсолида кўринганлиги, дидактик асарларда – ҳикоят жанрининг асосий образларини ташкил қилиб, ўқувчига панд-насиҳат берувчи, ақл ва чуқур зеҳн эгаси бўлган донишманд образида намоён бўлиши далилланиб, шу асосида образнинг жанрлар кесимидаги эволюцияси аниқланганлигига оид назарий хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, ингилиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-майдаги № 01/4-2060-сон сонли маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанинг назарий базаси қушлар образининг поетик талқини билан бойитилган. Хўжаназар Ҳувайдонинг “Роҳати дил” асаридаги Чумчуқ образи, Гулханийнинг “Зарбулмасал” асаридаги қушлар, жумладан, Бойўгли образининг рамзий-мажозий хусусиятлари, асардаги поетик вазифаси ва кейинги давр адабиётидаги тадрижи илмий асосланганлигига оид илмий-назарий хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, ингилиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-майдаги № 01/4-2060-сонли маълумотномаси). Натижада, Ҳудҳуд, Бубул ва Зоғ, Чумчуқ, Лочин каби қушлар образининг асарлардаги поетик вазифаси оид илмий хулосалар электрон пларформа материаллари савиясини оширган; мунозара жанридаги асарларда қушлар образининг бадиий функсияси ўзгариб, ижтимоий муҳит муаммолари, амалдорларнинг салбий иллатлари, жамиятдаги таназзулни баҳс-мунозара асосида, савол-жавоб усулида тасвирланиши, Нишотий ва Гулханийнинг қушлар тилидан турли қиёфадаги инсонларнинг хатти-ҳаракатлари, фазилатларини очиб бериши, уларни камтарликка, эзгуликка чақириши таҳлиллар орқали далилланганлиги ҳақидаги хулосаларидан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (“Маърифат” ижодий бирлашмаси” Давлат муассасининг 2025-йил 4-июндаги 15-33/399-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, томошабинларнинг қушлар образи бўйича билимлари шаклланишига эришилган.