Юнусов Норбек Хабибулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатлар типологияси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2645
Илмий раҳбар: Нормаматов Султон Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc. 03/2025.27.12.Fil.41.01   
Расмий оппонентлар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор; Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек ва инглиз тилларидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг типологик, семантик ва контекстуал хусусиятларини аниқлаш, таржима моделлари ва лексикографик талқинидаги ўзига хосликларни илмий асослашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўзбек ва инглиз тилларидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг  компонент таҳлил асосидаги  семантик таснифи амалга оширилиб, лексик-семантик гуруҳларга ажратилган,  ижобий ва салбий маънодаги сифатларнинг семантик-услубий функсиялари, контекстуал қўлланиши, мелиоратив, пеёратив, нейтрал хусусиятлари  очиб берилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги даража категориясининг шахс феъл-атвор сифатларида ифодаланиш хусусиятлари очиб берилган; шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг ёзма нутқий компетенсияни шакллантиришдаги ўрни ҳамда сифатларнинг типологик хусусиятлари, доимий қўлланиш меъёрлари далилланган;
шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатлар структур-грамматик жиҳатдан таснифланган, морфологик белгилари ажратилган; структур-грамматик  ўзгаришларнинг оғзаки ва ёзма нутқ меъёрларига кора ифодаланиши асосланган; 
ўзбек ва инглиз тилларидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг луғавий, контекстуал маъноларини изоҳлашда таржима луғатлар, матнлардаги тўғри талқинини амалга ошириш усуллари кўрсатилган, таржима хусусиятлари, моделлари аниқланган ва муаммолари очиб берилган; бадиий матндаги шахс феъл-атворига оид лексемаларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан инглиз тилига таржимасига доир илмий асосланган хулосалар берилган; функсионал актив ўзбекча-инглизча таржима луғатларини яратишда, хусусан, “Ўзбекча-инглизча”, “Ўзбекча-русча-инглизча”, “Инглизча-ўзбекча” таржима лугʻатларида феъл-атвор лексемалари таржима тамойилларига асосан ёритилиши, калкалаш, сўзма-сўз таржима, контекстуал маънони аниқлаш тамойилларидан фойдаланилишига доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз  тилларида шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатлар типологиясини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўзбек ва инглиз тилларидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг луғавий, контекстуал маъноларини изоҳлашдаги таржима луғатлар, матнлардаги тўғри талқинини амалга ошириш усуллари, таржима хусусиятлари, моделларига оид тавсиялардан, сифат лексемаларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан инглиз тилига таржимасига доир таҳрир дастурлари учун мўлжалланган тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-сентябрдаги 01/4-4428-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори маълумотлар базаси шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг лексикографик талқинига оид назарий хулосалар билан бойитилган;
 ўзбек тилидаги даража категориясининг шахс феъл-атвор сифатларида ифодаланиш хусусиятлари, шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг ёзма нутқий компетенсияни шакллантиришдаги ўрни ҳамда сифатларнинг типологик хусусиятлари, доимий қўлланиш меъёрларининг аҳамиятини белгилашда, шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг ёзма нутқий компетенсияни шакллантиришдаги ўрнига оид тавсиялар ва илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич гуруҳ ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-сентябрдаги 01/4-4423-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур грант лойиҳаси доирасида тайёрланган электрон платформада шахс феъл-атворини ифодаловчи сифат лексемаларнинг нутқ жараёнида фаоллашадиган коннотатив, денотатив ва когнитив хусусиятларига оид маълумотлар базасини яратишга эришилган;
 умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчилари учун ўзбек тилидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг семантик таснифи, лексик-семантик гуруҳлари, ижобий ва салбий маънодаги сифатларнинг семантик-услубий функсиялари, контекстуал қўлланишига оид тавсиялар ва илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич гуруҳ ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-сентябрдаги 01/4-4423-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур грант лойиҳаси доирасида тайёрланган электрон платформа таълим корпусига оид ўзбек ва инглиз тилларидаги сифат туркуми типологияси  маълумотлари билан бойитилган;
ўзбек ва инглиз  тилларидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи сифатларнинг луғавий, контекстуал маъноларини изоҳлашда, таржима луғатларда, матнлардаги тўғри талқинини амалга ошириш масалаларидаги илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ таркибидаги “Ўзбекистон” телеканалида намойиш этилган “Муносабат”, “Хулоса ўзингиздан” кўрсатувларида, шунингдек, ушбу телекўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил 15-июлдаги 02-15-870-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish