Кахарова Дилдора Сидиковнанинг   фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси  ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашда компетенсиявий ёндашув асосида ривожлантириш назарияси ва методикаси”13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ped847
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01
Расмий оппонентлар: академик, педагогика фанлари доктори, профессор Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Лутфиллаев Маҳмуд Хасанович,  педагогика фанлари доктори (DSc), профессори Нуриллаева Шахло Ўктамовна;
Етакчи  ташкилот:  Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлаш методикасини  такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашнинг ташкилий-педагогик тузилмаси (иродавий, аффектив), компетенсиявий ёндашувнинг  мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятлари (касбий, ижтимоий, толереантлик), интеграллашув жараёнинг (назорат, кузатиш, функсионаллик) педагогик шарт-шароитлари (инклюзив таълимга оид, ақлий тарбияланиш, коммуникатив, фанлараро баҳолаш) ва  тамойилларига (шахсга мувофиқлик, ягоналик, асосланганлик) устуворлик бериш натижасида аниқлаштирилган;
инклюзив таълимга бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда компетенсиявий ёндашув босқичлари (интегратив, педагогик-психологик, фаолиятли), таълим жараёнини индивидуализациялаш (персонализациялаш, дифференциасиялаш), таълим турлари (инновацион,   информацион, экстремал), вертуал, мобил таълим технологиялари (ўқитишни рақамлаштириш, онлайн ва рақамли таълим платформалари), билиш даражалари (креатив,   қисман изланишли, продуктив репродуктив), баҳолаш мезонлари (янги ва автоматик баҳолаш тизимлари) инклюзив таълим моделига киритилиб, таълим тизими такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашда компетенсиявий ёндашув асосида рақамли таълим технологиялари воситалари (замонавий компютерлар, электрондоскалар, мултимедиа, анимация, электрон ва ақлли дарсликлар) ва дастурий таълим иловаларидан (Среад сигнс, Боокшаре, Сее мй wорлд, Моодле, Cанвас, ЭдХ) фойдаланишни таъминловчи технологиялар ёрдамида қулай ва самарали ўқув муҳитини яратиш ҳамда  талабаларнинг мустақил креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, таълим мазмунига сингдириш, таълим харажатларини камайтириш, инфраструктурасини яхшилаш, реал муаммоларини аниқлаш, ижтимоий ва иқтисодий омилларни ҳисобга олиш, алгоритмини тузиш ва методик талабларини таълим жараёнига оптималлаштириш орқали такомиллаштирилган; 
рақамли технология ва дастурий таълимдан фойдаланиб  компетенсиявий ёндашув (компетентли, фаолиятли, мотивацион-мақсадли, инновацион, креатив, интегратив, социогенетик, биогенетик, психогенетик) асосида бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашнинг механизмларини (тизимли, диалогик, фаолиятли) ривожлантирувчи мобил иловаларидан (Андроид, Амазон Алеха, Феатуред боокс) ёрдамида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
инклюзив таълим жараёнига компетенсиявий ёндашув асосида  бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда (когнитив, фаолиятли, мулоқатчанлик, ижодкорлик) технологик кўмаклашувчи воситаларни (илмий-техник, илмий-педагогик) қўллаш, ўқитиш мотивациясини ошириш (психологик қўллаб -қувватлаш, мукофотлаш), индивидуал-рефлекция даражаларини белгиловчи (толереантлик, қизиқиши, муомаласи ва кўникувчанлик) прогностик имкониятларини ривожлантиришга оид инклюзив таълимнинг самарадорлик кўрсатгичлари таҳлил қилинган ва методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашда компетенсиявий ёндашув асосида ривожлантириш назарияси ва методикасини тадқиқ этиш уузасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашни ташкилий-педагогик тузилмаси, компетентлик, компетенсия ва компетенсиявий ёндашув тушунчаларнинг мазмун-моҳияти, назарий ва амалий асослари, интеграллашув (кузатиш, назорат, функсионаллик) даражасини компетенсиявий ёндашув тамойил (шахсга мувофиқлик, ягоналик, инсонпарварлштириш, асосланганлик)лари асосида ривожлантиришга оид илмий-таҳлилий хулосалар асосида аниқлаштирилган маълумотлар олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига амалий жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 26-ноябрдаги 01/17-720-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчиларини компетенсиявий ёндашув асосида инклюзив таълимга тайёрлаш механизимларини ривожлантиришга эришгилган;
 бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашда компетенсиявий (компетентли, фаолиятли, мотивацион-мақсадли, тизимли, инновацион, креатив, интегратив, социогенетик, биогенетик, психогенетик) ёндашувлар асосида ривожлантиришда мобил дастурий таълим (Аппле/иОС, Гоогле/Андроид, Амазон Алеха, Феатуред боокс, Боокшаре) иловаларидан фойдаланиб, ўқитиш усуллари (анъанавий ва ноанъанавий метод)лар компонентлари (когнитив, фаолиятли, мулоқотчанлик, ижодкорлик), педагогик-психологик омиллари, хусусиятлари, шарт-шароитлари, шакллари, билиш (креатив, қисман изаланишли, продуктив, репродуктив) даражалари, баҳолаш (аъло, яхши, қониқарли, қониқарсиз) меъзонлари орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштиришга оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “ОТ-Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресусрслар веб иловасининг дастурий таъминотини яратиш” (2019-2022-й.й) мавзусидаги грант лойиҳанинг “Дастурий таълим воситаларини шлаб чиқиш методикаси” қисмини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 19-ноябрдаги, 2556/.02-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашда ижодий, когнитив фаолликни кўрсатиш, қизиқиши, қобилиятини ривожлантириш, рақамли таълим технологиялари ҳамда воситалари ва дастурий таъминот иловаларидан фойдаланишнинг методик талаблари ҳамда компетенсиявий ёндашув тамойилларини ривожлантиришга эришилган;
компетенсиявий ёндашув орқали бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълим жараёнига тайёрлашда педагогик компетентликни ривожланганлик даражаларини технологик кўмаклашувчи воситалар (илмий, илмий-техник, илмий-педагогик, прогностик) имкониятларини ошириш, индивидуал-рефлекция (имконияти, толереантлик, қизиқиши, муомаласи, ўз-ўзини ривожлантириш ва кўникувчанлик) асосида ишлаб чиқилган методик тавсиялар Бухоро университетининг 2020-2024-йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-002-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳанинг “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг компетенсиявий ёндашувлари” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 20-ноябрдаги 01-04/7244-сон маълумотномаси). Натижада, компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълим жараёнига тайёрлашда педагогик компетенсиявий ривожланганлик даражаларини технологик кўмаклашувчи воситалар имкониятларини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлашда компетенсиявий ёндашув асосида ривожлантириш босқишлари (интегратив, психологик, фаолиятнинг аниқ соҳалари), ўқитишда (мотивацион, фаолиятли, ахборотли) жараёнларни тизим билан интеграсиялашув даражасини таълим жараёнида барқарорлаштириш модели такомиллаштиришга оид маълумотлар “Инклюзив таълимни такомиллаштириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи, 356/7-088-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, инклюзив таълимда алоҳида эътиборга муҳтож бўлган талабаларни инклюзив таълимга жалб қилишнинг педагогик-психологик хусусиятлари таълим самарадорлигини ошириш имконини берган;
бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимга тайёрлаш креативлигини (ижодий, когнитив фаолликни кўрсатиш, қизиқиш, ички мотивация ва ўз-ўзини кўрсатиш қобилияти)ни ривожлантириш, рақамли таълим технология воситалари (замонавий компютерлар, видеопроекторлар, электрон доскалар, мултимедиа, анимация, электрон ва ақлли дарсликлар) ва дастурий таъминот иловалари (Среад сигнс, Боокшаре, Сее мй wорлд)дан фойдаланишнинг методик талаблари ҳамда компетенсиявий ёндашув тамойиллари оптималлаштиришга оид маълумотлар “Инклюзив таълим. Госпитал педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи,  55173-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасаларда педагогика ва психология таълим йўналишини ўқиб тугатган компетенсиявийлиги ривожланган ўқитувчиларни, инклюзив таълим ташкил этилган муассасаларда соғлом ва алоҳида эътиборга муҳтож бўлган ўқувчилар билан бирга ўқитишда, таълим жараёнида дуч келиш эҳтимоли бўлган турли муаммоларни самарали бартараф этишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish