Бозоров Шахобжон Исмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бирламчи бош оғриқларидаги уйқу бузилишларининг эрта диагностикаси ва профилактикаси”, 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.4.PhD/Tib4078.
Илмий раҳбар: Толибов Дилшод Сирожович тиббиёт фанлари доктори, доцент
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қирғизистон давлат тиббиёт университети.
Диссертaция йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: бирламчи бош оғриқлари мавжуд беморларда уйқу бузилишлари учрашини аниқлаш ва уни клиник-лаборатор хусусиятларини баҳолаш, уларни эрта диагностика қилиш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уйқу бузилишларини профилактика қилишга қаратилган комплекс ёндашувнинг самарадорлигини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи бош оғриқларида уйқу бузилишларининг клиник оғирлиги бош оғриқ нозологик шаклига боғлиқ эканлиги ҳамда ушбу бузилишлар электроэнцефалография ва полисомнография маълумотларининг қиёсий таҳлили орқали нейрофизиологик жиҳатдан тасдиқланиши асосланган;
бирламчи бош оғриқлари билан оғриган беморларда уйқу бузилишларининг ривожланиши мелатонин ва серотонин гормонлари миқдорининг пасайиши билан ишончли тескари корреляцион боғлиқ эканлиги аниқланиб, нейроэндокрин дисбаланс уйқу–бош оғриқ патогенезида мустақил ва аҳамиятли механизм сифатида исботланган;
бирламчи бош оғриқлари билан оғриган беморларда уйқу бузилишларининг эрта параклиник белгилари комплекс баҳоланиб, улар асосида уйқу бузилишларини клиник жиҳатдан ифодаланган босқичга ўтишидан олдин аниқлаш имконини берувчи эрта диагностика мезонларининг самарадорлиги исботланган;
бирламчи бош оғриқлари билан оғриган беморларда уйқу бузилишларини профилактика қилишга қаратилган фармакологик, немедикаментоз ва нейромодуляцион ёндашувларни ўз ичига олган комплекс чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
  Бирламчи бош оғриқ касаллиги мавжуд беморларни клиник баҳолаш ва даволаш динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 биринчи илмий янгилик. бирламчи бош оғриқларида уйқу бузилишларининг клиник оғирлиги бош оғриқ нозологик шаклига боғлиқ эканлиги ҳамда ушбу бузилишлар электроэнцефалография ва полисомнография маълумотларининг қиёсий таҳлили орқали нейрофизиологик жиҳатдан тасдиқланиши асосланганлиги бўйича «Бирламчи бош оғриғи мавжуд беморларда уйқу бузилишини эрта ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25-м/064-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаси беморларда клиник-неврологик хусусиятларни очиб бериш имконини берган. Бирламчи бош оғриғи уйқу бузилиши мавжуд беморларда клиник- неврологик хусусиятларни ўрганиш, вегетатив бузилишларни эрта ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартириш, профилактик ёрдам сифатини ошириш, мазкур касалликларни реабилитациясида физиотерапия, психотерапиядан фойдаланишни йўлга қўйиш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш бўйичa oлингaн тaдқиқoт нaтижaлapи Бухоро шахар тиббиёт биpлaшмacи, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси неврология бўлимлapи aмaлий фaoлиятигa тaдбиқ қилингaн (Coғлиқни caқлaш вaзиpлигининг 2025 йил 7 июлдаги 21 coнли хулocacи). Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи бош оғриқларда уйқу бузилишларини эрта аниқлашда хронобиологик ва гормонал маркерлари аниқланиб, бош оғриқлар ва уйқу билан боғлиқ касалликларни эрта босқичда аниқлаш имконини яратди, бу касалликни ўз вақтида ташхислаш ва мақсадли даволаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш, иш қобилиятини сақлаб қолиш ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: хронобиологик ва гормонал маркерлар асосида уйқу бузилишлари ва бирламчи бош оғриқларни эрта аниқлаш иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали бўлиб, эрта ташхис қўйиш орқали инструментал текширувлар ва узоқ муддатли стационар даволашга эҳтиёжларнинг қисқариши ҳисобидан 1050000 иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: бирламчи бош оғриқларда уйқу бузилишларини эрта аниқлашда хронобиологик ва гормонал маркерлардан фойдаланишнинг самарадорлиги дастлабки босқичларида аниқ ташхис қўйиш ва мақсадли даволаш орқали 1 бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1320000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 520000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик. бирламчи бош оғриқлари билан оғриган беморларда уйқу бузилишларининг ривожланиши мелатонин ва серотонин гормонлари миқдорининг пасайиши билан ишончли тескари корреляцион боғлиқ эканлиги аниқланиб, нейроэндокрин дисбаланс уйқу–бош оғриқ патогенезида мустақил ва аҳамиятли механизм сифатида исботланганлиги бўйича «Бирламчи бош оғриғи мавжуд беморларда уйқу бузилишини эрта ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25-м/064-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаси беморларда клиник-неврологик хусусиятларни очиб бериш имконини берган. Бирламчи бош оғриғи уйқу бузилиши мавжуд беморларда клиник-неврологик хусусиятларни ўрганиш, вегетатив бузилишларни эрта ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартириш, профилактик ёрдам сифатини ошириш, мазкур касалликларни реабилитациясида физиотерапия, психотерапиядан фойдаланишни йўлга қўйиш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш бўйичa oлингaн тaдқиқoт нaтижaлapи Бухоро шахар тиббиёт биpлaшмacи, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси неврология бўлимлapи aмaлий фaoлиятигa тaдбиқ қилингaн (Coғлиқни caқлaш вaзиpлигининг 2025 йил 7 июлдаги 21 coнли хулocacи). Иқтисодий самарадорлиги: уйқу бузилиши ва бош оғриқлар ўртасидаги боғлиқликни мелатонин ва серотонин даражалари билан аниқлаш касалликларни эрта ташхислаш имконини яратиб, клиник симптомларни, лабаратор тахлил кўрсаткичи эрта аниқланганда беморларнинг стационарга мурожаатлар сони 3 мартага камайди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан 125300 сўм, бюджетдан ташқари 112300 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилинган. Хулоса: касалликларни эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш натижасида беморларнинг ҳаёт сифати ошди, асоратлар сони камайди ва тиббий ёрдам самарадорлиги ошиши ҳисобидан стационарга мурожаатлар ва ортиқча таҳлиллар сони қисқариши ҳисобига 237600 сўм маблағ иқтисод қилинди.
учинчи илмий янгилик. бирламчи бош оғриқлари билан оғриган беморларда уйқу бузилишларининг эрта параклиник белгилари комплекс баҳоланиб, улар асосида уйқу бузилишларини клиник жиҳатдан ифодаланган босқичга ўтишидан олдин аниқлаш имконини берувчи эрта диагностика мезонларининг самарадорлиги исботланганлиги бўйича «Бирламчи бош оғриғи мавжуд беморларда уйқу бузилишини эрта ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25-м/064-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаси беморларда клиник-неврологик хусусиятларни очиб бериш имконини берган. Бирламчи бош оғриғи уйқу бузилиши мавжуд беморларда клиник- неврологик хусусиятларни ўрганиш, вегетатив бузилишларни эрта ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартириш, профилактик ёрдам сифатини ошириш, мазкур касалликларни реабилитациясида физиотерапия, психотерапиядан фойдаланишни йўлга қўйиш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш бўйичa oлингaн тaдқиқoт нaтижaлapи Бухоро шахар тиббиёт биpлaшмacи, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси неврология бўлимлapи aмaлий фaoлиятигa тaдбиқ қилингaн (Coғлиқни caқлaш вaзиpлигининг 2025 йил 7 июлдаги 21 coнли хулocacи). Иқтисодий самарадорлиги: хронобиологик ритмлар ўзгаришлари билан бирламчи бош оғриқ оғирлиги ва давомийлиги ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш орқали касалликни эрта баҳолаш ва индивидуал профилактика чораларини белгилаш имкони яратилди. Натижада беморларнинг стационарга мурожаатлари 2 мартага, ортиқча инструментал ва лаборатор таҳлиллар сони эса камида 1,5–2 мартага қисқарди. Бу ҳисобдан соғлиқни сақлаш тизимида 198400 сўм, бюджетдан ташқари маблағларда эса 143600 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: иқтисодий жиҳатдан эса стационарга мурожаатлар ҳамда ортиқча инструментал ва лаборатор таҳлиллар сонининг қисқариши ҳисобига соғлиқни сақлаш тизимида 398400 сўм, бюджетдан ташқари маблағларда эса 243600 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик. бирламчи бош оғриқлари билан оғриган беморларда уйқу бузилишларини профилактика қилишга қаратилган фармакологик, немедикаментоз ва нейромодуляцион ёндашувларни ўз ичига олган комплекс чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилганлиги бўйича «Бирламчи бош оғриғи мавжуд беморларда уйқу бузилишини эрта ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25-м/064-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаси беморларда клиник-неврологик хусусиятларни очиб бериш имконини берган. Бирламчи бош оғриғи уйқу бузилиши мавжуд беморларда клиник- неврологик хусусиятларни ўрганиш, вегетатив бузилишларни эрта ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартириш, профилактик ёрдам сифатини ошириш, мазкур касалликларни реабилитациясида физиотерапия, психотерапиядан фойдаланишни йўлга қўйиш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш бўйичa oлингaн тaдқиқoт нaтижaлapи Бухоро шахар тиббиёт биpлaшмacи, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси неврология бўлимлapи aмaлий фaoлиятигa тaдбиқ қилингaн (Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Coғлиқни caқлaш вaзиpлигининг 2025 йил 7 июлдаги 21 coнли хулocacи). Иқтисодий самарадорлиги: индивидуал профилактик ва реабилитацион дастурларнинг жорий этилиши ортиқча инструментал текширувлар, даволаш усуллари ва узоқ муддатли стационар даволанишга эҳтиёжни қисқартириш орқали бир нафар бемор ҳисобига 1255000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: клиник, неврологик ва лаборатор кўрсакичлар маълумотларига асосланиб бош оғриғи ва уйқу бузилишидан кейинги асоратларни беморларда эрта башоратлаш ва профилактик алгоритмини қўллаш касалликни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish