Абдурахманова Нафиса Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хлорелла яшил сув ўти суспензиясини қуёнлар организми ва гўштининг сифат кўрсаткичларига таъсири”, 16.00.04 – Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/В178
Илмий раҳбар: Салимов Юнус, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.08/2025.27.12.В.11.01.
Расмий оппонентлар: Ниязов Ҳаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Юлдашев Соатбой Жиянбаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хлорелла яшил сув ўти суспензиясини қуёнлар озуқа рационига қўшимча табиий биологик фаол модда сифатида қўллаш, уни қуёнлар организмига ва гўштининг сифатига ветеринария санитария жиҳатдан таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хлорелла яшил сув ўти суспензиясини хикол зотли қуёнлар организмига стимулловчи таъсир кўрсатиб, 120 кунлик қуёнлар тирик вазни ўртача 3704,1 гр ҳамда гўштнинг сўйим чиқими 53,88 % ни ташкил қилганлиги аниқланган;
хлорелла суспензиясини қуёнлар қонининг морфологик ва биокимёвий кўрсаткичларига ижобий таъсири илмий асосланган;
хлорелла суспензиясини қуёнлар кўпайиш фаолиятига самарали таъсири тажрибалар асосида исботланган;
хлорелла суспензиясини қабул қилган қуёнлар гўшти таркибидаги оқсил миқдори назоратдагиларга нисбатан 4,26 % га, ёғ 1,52 % га, кул миқдорини эса 9,5 % га ошганлиги ва ушбу гўшт сифатини юқори бўлганлиги аниқланган;
хлорелла суспензиясини қуёнчилик соҳасида самарали қўллашнинг мақбул дозаси ва муддати бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хлорелла суспензиясини қуёнлар гўшти сифатига ва кўпайиш хусусиятларига таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Хлорелла суспензиясини қуёнчиликка ихтисослаштирилган хўжаликларда қўллаш бўйича тавсиянома” тасдиқланган ҳамда қўллаш учун қуёнчилик хўжаликлари ва ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 11 мартдаги № 3-сон баённомаси). Ушбу тавсияларни амалиётда қўллаш орқали қуёнчилик хўжаликларида қуёнлар гўштининг сифат кўрсаткичларини ветеринария санитария жиҳатдан юқори даражада бўлишига эришилган;
Хлорелла яшил сув ўтидан суспензия тайёрланиб, қуёнларга қўлланилган ва гўштининг сифатини органолептик ва биокимёвий жиҳатдан баҳоланган ҳамда маъқбул бериш миқдорлари ишлаб чиқилиб, Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Жомбой кўчатчилик томорқа хизмати” МЧЖ, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Тарнов сабзавотлари” фермер хўжалиги, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Эржар денгизи” МЧЖ қага қарашли қуёнчилик хўжалиги ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Тайлоқ баракали қуёнлари” фермер хўжаликларига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 28-майдаги № 02/23-376-сон маълумотномаси). Натижада қуёнлар гўшти сифати юқори бўлиши ва тирик вазн кўрсаткичини 8,9 % оширишга эришилган.
Хлорелла суспензиясини табиий биологик фаол озуқа қўшимчаси сифатида қуёнлар рационига қўшимча равишда қўллаш усули ишлаб чиқилиб, хўжаликларга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 28-майдаги № 02/23-376-сон маълумотномаси). Яшил сув ўти хлорелла суспензиясини қуёнчиликда қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиб, сарфланган 1 сўм харажатлар ҳисобига 5,58 сўмни ташкил этади.