Атаев Муслим Рихсиевичнинг 
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уструшананинг қадимги ва Биринчи Ренессанс даврлари тарихи манбашунослик таҳлили”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tar565.
Илмий раҳбар: Мунавваров Зоҳидулло Иномхўжаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.05.01 Расмий оппонентлар: 
Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлар доктори, академик.
Тошбоев Фурқат Эшбоевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Матибаева Разия Балтабаевна, тарих фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий Уструшана ИХ-ХИИ асрларда содир бўлган Марказий Осиё Ренессанси даврида Бухоро, Самарқанд, Насаф, Шош каби Мовароуннаҳрда фаолият юргизган илмий-маданий марказлардан бири бўлганлиги ва жамият маънавий ва маърифий ҳаётида алоҳида мавқега эга бўлганини бирламчи ва бошқа манбалар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиё, хусусан, Мовароуннаҳр ислом тарихида илмий-маданий марказ сифатида эътироф этилган қадимий ўлканинг Бухоро, Самарқанд, Термиз, Насаф каби шаҳарлари дунё илмий марказлари томонидан тан олинган ҳамда умумбашарий қадрият сифатида эътироф этилган. Ушбу марказлар қаторида ИХ-ХИИ асрларда содир бўлган Марказий Осиё Ренессансига салмоқли ҳисса қўшган Уструшана илмий-маданий маркази ҳам фаолият юргизгани манбалар билан далилланган; 
- ИХ-ХИИ асрларда Уструшанадан этмишдан ортиқ таниқли муҳаддис этишиб чиққанлиги, уларнинг аксарияти ҳанафий мазҳабига мансуб эканликлари, ватани Уструшана бўлса-да, Самарқанд, Бухоро ва, ҳаттоки, хорижий Шарқ мамлакатларида фаолият олиб бориб, ҳадис илми ривожланишига катта ҳисса қўшгани қайд этилган манбалар аниқланган; 
- Ёзма манбалардан топилган ўттиздан ортиқ фақиҳнинг биографияларини тиклаш орқали фиқҳ илми Уструшанага Сомонийлар даврида кириб келгани исботланган;
- ИХ-ХИИ асрларда кузатилган Биринчи Ренессансга Уструшана илмий маркази салмоқли ҳисса қўшгани, ундан чиққан олимлар орасида “Бухоронинг этти қозиси” саноғи бошланган Абу Жаъфар Уструшаний ҳам бўлгани, унинг илмий мероси нафақат Мовароуннаҳр, балки мусулмон оламининг бошқа ўлкаларида ҳам катта шуҳрат қозонгани ҳақидаги маълумотлар тегишли манбалардан жамланиб, тизимлаштирилган;  
- Уструшанадан этишиб чиққан фақиҳ Маждуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Ҳусайн Уструшаний илмий мероси комплекс тадқиқ этилган, унинг “Жомиʼ аҳком ас-сиғор” асари вояга этмаган болалар ҳуқуқи, яʼни ювенал ҳуқуқ тўғрисида ўрта асрларда яратилган ягона манба экани, бинобарин, ювенал ҳуқуқ тарихи ХИХ аср охирида АҚШда эмас, балки ХИИИ аср бошларида Уструшанада бошлангани исботланган;  
- ХИИИ асрнинг ибтидосидаги мўғуллар истилоси натижасида умуман, Мовароуннаҳр, жумладан, Уструшана ўта мудҳиш ҳолатни бошдан кечирганига қарамай, фиқҳ илми ва фақиҳлар фаолияти тўхтаб қолмагани, аксинча, унда пайдо бўлган бола ҳуқуқлари кўринишидаги янги йўналиш ҳамда “Китоб ал-фусул” каби манбаларда ўз аксини топган ижтимоий ва шахсий муаммолар эчими билан боғлиқ янгича қарашлар манбалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: “Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари” туркумидаги Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган зиёратгоҳлар, қадамжолар, тарихий обидалар ва меʼморий ёдгорликлар тарихини ўзида сақлаган бирламчи манба бўлиб хизмат қилгани исботлангани хусусидаги илмий хулосалардан буюртма асосида тайёрланган “Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари (ИВ)” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари: Сирдарё ва Жиззах вилоятлар [Матн]. – Тошкент, “Турон замин зиё”, 2017. -232 б.). Натижада туризм соҳаси ходимлари учун Марказий Осиё зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг тарихи билан ишлашда қўшимча манба бўлиб хизмат қилган; ИХ-ХИВ асрларда Марказий Осиё ва Шарқ мамлакатларида ҳадис ва фиқҳ соҳасида фаолият юргизган уструшаналик уламолар фаолият юритгани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртама асосида тайёрланган қуйидаги тўртта китоб мазмунига сингдирилган. Биринчиси, “Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси” китоби (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025 йил 13-октябр 02/495 сон далолатномаси), иккинчиси, “Уструшана уламолари” китоби (Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти 2025 йил 17- октябр 1/3-629 сон далолатномаси); учинчиси, “Ренессанс олимлари қомуси” (З.Мунавваров [ва бошқ.].). – Туркей: “Мега Басıм” нашриёти. Cиҳангир М Cуверcин C Но: 3/1 Баҳа Иş Меркези А Блок Ҳарамидере - Авcилар, Истанбул, Туркей. 2021. – 744 б.), “Мовароуннаҳр илмий марказлари” ([Изоматериал]: китоб-албом / З.Мунавваров [ва бошқ.]. – Тошкент: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, 2022. – 480 б.); Кифоят аш-Шаъбий [факсимиле]. (проф. З.Мунавваров ҳаммуаллиф.). – Тошкент: «Фан зиёси», 2021. – 576 б.); “Жомиʼ аҳком ас-сиғор” (“Бола ҳуқуқлари кодекси”)  – Т.: «Ўзбекистон» нашриёти, 2021. – 212 б.); "جامع أحكام الصغار" [факсимиле]. (проф. З.Мунавваров ҳаммуаллиф.). –Тошкент: «ИШОНЧ ПРИНТ», 2025. – 496 б.) китоблари (Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази 2025 йил 14-октябр 05-14/481 сон далолатномаси); тўртинчиси, "جامع أحكام الصغار" “Болалар ҳуқуқи мажмуаси” (Араб тилида, муфтий У. Алимов ҳаммуаллиф.) – Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа акcиядорлик компанияси, 2013. – 696 б.); “Жиззах алломалари” – Т.: «Адиб» нашриёти, 2014. – 240 б.); “الأسئلة والأجوبة” (Араб ва форс тилида) –Т.: “Мовароуннаҳр” нашриёти, 2017. – 376 б.(; "عمدة المفتي والمستفتي" [факсимиле]. –Т.: “Мовароуннаҳр” нашриёти, 2018. – 328 б.) китоблари (Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2025 йил 15-октябр 05-03/163 сон далолатномаси); бешинчиси, "جامع أحكام الصغار" “Болалар ҳуқуқи мажмуаси” китоби академик А.Саидов томонидан  Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхонасида 2013 йил 1-июлда ўтказилган халқаро конференцияда тақдимот қилинди (Инсон ҳуқуқлари бўйиcа Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 2025-йил 13-октябр 01/1160 сон далолатномаси). Натижада тингловчиларда ИХ-ХИИИ асрларда Марказий Осиё ва Шарқ мамлакатларида ҳадис ва фиқҳ соҳасида фаолият юргизган юздан ошиқ уструшаналик уламолар ҳақидаги билимлар кенгайишига хизмат қилган; 
Уструшана илмий-маданий марказининг ёрқин вакили Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшаний ва унинг бой илмий меросига тааллуқли илмий хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Тамаддун дарғалари” сценариясини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 14-октябр 15-33/768-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-маърифий ва диний-маърифий билимларни оширишга хизмат қилган уструшаналик буюк фақиҳ Маждуддин Уструшаний ҳақида аҳолига фактларга бой маълумотлар етказилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish