Жумаев Мустафо Эркин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон топонимларининг тарихий таҳлили (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tar1653.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Халикова Рахбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор, Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилояти ҳудудидаги жой номлари (топонимлар) ни тарихий нуқтайи назардан таҳлил қилиш, уларнинг келиб чиқиши, шаклланиш босқичлари ва мазмун-моҳиятини аниқлаш ҳамда мавжуд тарихий, ёзма ва археологик манбалар асосида илмий изоҳ беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳаси топонимларининг шаклланишида асос бўлган географик оронимларнинг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари таҳлил қилиниб, уларнинг бошқа минтақалардаги оронимларга нисбатан қадимийлиги ҳамда ўзига хос фарқли жиҳатлари аниқланган, шунингдек, мазкур топонимик қатламнинг минтақанинг этник таркиби, маҳаллий шевалар ва табиатда юз берган тарихий ўзгаришлар билан узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Сурхондарё минтақасига хос гидронимларнинг шаклланиши тарихий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилиниб, уларнинг вужудга келишида табиий-географик ўзгаришлар, аҳоли жойлашуви, хўжалик фаолияти ҳамда турли даврлардаги сиёсий ва маданий жараёнлар муҳим омил бўлгани аниқланган. Шунингдек, айрим гидронимлар таркибига хорижий унсурларнинг кириб келиши минтақанинг тарихий алоқалари ва миграция жараёнлари билан боғлиқ экани, номлардаги ноўрин унсурлар эса муайян тарихий даврлардаги мафкуравий ва маъмурий амалиёт натижаси экани илмий жиҳатдан асосланган;
воҳада тарихий жой номларининг шаклланиши ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилиниб, мазкур топонимларнинг анъанавий маданият, моддий ва маънавий ҳаёт тараққиётига таъсири аниқланган. Шу билан бирга, айрим даврларда хорижий топонимларнинг кириб келиши маҳаллий маданий муҳит билан уйғунлашган ҳолда кечганлиги, шунингдек, топонимик тизимда миллий менталитетни камситувчи атамаларнинг пайдо бўлиши муайян тарихий даврлардаги сиёсий-мафкуравий жараёнлар ва маъмурий амалиётлар билан боғлиқ эканлиги кўрсатиб берилган;
воҳада муқаддас қадамжолар ва тарихий шахслар билан боғлиқ жой номларини таҳлил этишда этнотопонимларнинг муҳим ўрин тутгани, маҳаллий ўтроқ аҳоли ҳамда кўчманчи қабилалар билан боғлиқ атамалар асосида воҳа ҳудудида янги жой номларининг шакллангани аниқланган. Шунингдек, мазкур топонимларнинг ҳудуд бўйлаб жойлашуви аҳоли турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлар ва маҳаллий шевалар билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келгани илмий жиҳатдан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон топонимлари тарихий таҳлили (Сурхондарё вилояти мисолида) мавзусини ўрганишда тўпланган илмий маълумотлар асосида:
Сурхон воҳаси топонимларининг шаклланишида асос бўлган географик оронимларнинг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари таҳлил қилиниб, уларнинг бошқа минтақалардаги оронимларга нисбатан қадимийлиги ҳамда ўзига хос фарқли жиҳатлари аниқланган, шунингдек, мазкур топонимик қатламнинг минтақанинг этник таркиби, маҳаллий шевалар ва табиатда юз берган тарихий ўзгаришлар билан узвий боғлиқлиги оид маълумотлардан “Оʻзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” коʻрсатуви коʻрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-майдаги 02-31-787-сон маʼлумотномаси). Натижада телетомошабинларда Сурхон воҳасининг топонимик шаклланиши, унинг тарихий илдизлари ва минтақанинг этник-маданий тараққиёти ҳақида илмий тасаввур шаклланди.
Сурхондарё минтақасига хос гидронимларнинг шаклланиши тарихий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилиниб, уларнинг вужудга келишида табиий-географик ўзгаришлар, аҳоли жойлашуви, хўжалик фаолияти ҳамда турли даврлардаги сиёсий ва маданий жараёнлар муҳим омил бўлгани аниқланган. Шунингдек, айрим гидронимлар таркибига хорижий унсурларнинг кириб келиши минтақанинг тарихий алоқалари ва миграция жараёнлари билан боғлиқ экани, номлардаги ноўрин унсурлар эса муайян тарихий даврлардаги мафкуравий ва маъмурий амалиёт натижаси эканлиги ҳақидаги маълумотлардан (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-майдаги 02-31-787-сон маʼлумотномаси). Натижада гидронимларнинг тарихий шаклланиши ва уларнинг минтақа тараққиётидаги ўрни ҳақидаги илмий-маърифий тасаввур кенгайди, мазкур йўналишдаги тарғибот материалларининг тарихий асосланганлиги кучайди.
Воҳада тарихий жой номларининг шаклланиши ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилиниб, мазкур топонимларнинг анъанавий маданият, моддий ва маънавий ҳаёт тараққиётига таъсири аниқланган. Шу билан бирга, айрим даврларда хорижий топонимларнинг кириб келиши маҳаллий маданий муҳит билан уйғунлашган ҳолда кечганлиги, шунингдек, топонимик тизимда миллий менталитетни камситувчи атамаларнинг пайдо бўлиши муайян тарихий даврлардаги сиёсий-мафкуравий жараёнлар ва маъмурий амалиётлар билан боғлиқ эканлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик хиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маʼнавият ва маʼрифат маркази Маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 1-декабрдаги 10/820-сон маʼлумотномаси). Натижада аҳоли ўртасида тарихий жой номларининг миллий ўзликни англашдаги ўрни ҳақидаги маънавий-маърифий тушунчалар мустаҳкамланди, ватанпарварлик руҳини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишларининг мазмуний самарадорлиги ошди.
Воҳада муқаддас қадамжолар ва тарихий шахслар билан боғлиқ жой номларини таҳлил этишда этнотопонимларнинг муҳим ўрин тутгани, маҳаллий ўтроқ аҳоли ҳамда кўчманчи қабилалар билан боғлиқ атамалар асосида воҳа ҳудудида янги жой номларининг шакллангани, шунингдек, мазкур топонимларнинг ҳудуд бўйлаб жойлашуви аҳоли турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлар ва маҳаллий шевалар билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келганига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик хиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маʼнавият ва маʼрифат маркази Маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 1-декабрдаги 10/820-сон маʼлумотномаси). Натижада аҳоли ўртасида муқаддас қадамжолар ва тарихий шахслар билан боғлиқ жой номларининг тарихий аҳамияти, уларнинг миллий ўзлик ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдаги ўрни ҳақидаги маънавий-маърифий тасаввурлар мустаҳкамланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish