Ибрагимов Бахром Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий табақалашув даражасини стратегик тартибга солиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt……..
Илмий раҳбар: Сапаева Нилуфар Кадамбаевна , иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04. 
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Мавланова Барчиной Шоназар  қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.  
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий табақалашув даражасини стратегик тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий табақалашув даражаси жараённи юмшатиш учун марказ–периферия тизимидаги иқтисодий оқимларни қайта ёʻналтириш, периферияда кластерларни шакллантириш, транспорт-логистика, рақамли инфратузилма ва кўникмалар сиёсатини кучайтириш асосида марказ–периферия тафовутларининг шаклланиш механизми таклиф этилган;
ҳудудларнинг ижтимоий табақалашув даражасини стратегик тартибга солишнинг “давлат – бизнес – илм-фан – ННТ – маҳалла” кўп марказли синергия майдонини яратишга қаратилган интеграциялашган “мулти-ҳуб” ҳудудий бошқарув тизими таклиф этилган;
иқтисодий, ижтимоий, демографик ва инфратузилма билан богʻлиқ омиллар таъсирида ҳудудларнинг табақалашув даражасини “вариация”, “децил”, “жини” коеффициентлари ҳамда тейл жамланма индексларини  юқори (〖0,70≤I〗_j≤1,0), ўртача юқори (〖0,50≤I〗_j≤0,70) ва ўртача паст (〖0.35≤I〗_j≤0,50), паст (〖0≤I〗_j≤0,35)   ривожланган ҳудудларга кўра гуруҳлаш ва стратегиялар белгилашга асосланган ахборот-аналитик дастурий тизими таклиф этилган;
Хоразм вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминловчи омиллар таъсирида аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий табақалашув даражасини стратегик тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий табақалашув даражаси жараённи юмшатиш учун марказ-периферия тизимидаги иқтисодий оқимларни қайта ёʻналтириш, периферияда кластерларни шакллантириш, транспорт-логистика, рақамли инфратузилма ва кўникмалар сиёсатини кучайтириш асосида марказ–периферия тафовутларининг шаклланиш механизми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 22-декабрдаги 06-15-09/13854-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларида аҳолининг ижтимоий хизматлар ва иқтисодий ресурслардан фойдаланиш имкониятларининг вақт ўтиши билан ўзгариб борувчи фарқланишларни юзага чиқарувчи ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий оқибатлар нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг ижтимоий табақалашув даражасини стратегик тартибга солишнинг “давлат -бизнес-илм-фан-ННТ-маҳалла” кўп марказли синергия майдонини яратишга қаратилган интеграциялашган “мулти-ҳуб” ҳудудий бошқарув тизими  бўйича таклиф бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 22-декабрдаги 06-15-09/13854-сон маълумотномаси). “Мулти-ҳуб” тизими асосида Хоразм вилояти туманлари ижтимоий табақалашув даражасига кўра гуруҳланиб, ҳар бир гуруҳ учун манзилли ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Натижада туманлар бўйича давлат ресурсларини самарали тақсимлаш, кам ривожланган ҳудудларда аҳоли даромадларини ошириш, бандликни кенгайтириш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга эришилган; 
таклиф этилган ишлаб чиқилган иқтисодий, ижтимоий, демографик ва инфратузилма омиллари таъсирида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий табақалашув даражасини вариация коеффициенти, децил нисбатлари, Жини коеффициенти ҳамда Тейл жамланма индекслари асосида баҳолаш, ҳудудларни юқори (〖0,70≤I〗_j≤1,0), ўртача юқори (〖0,50≤I〗_j≤0,70) ва ўртача паст (〖0.35≤I〗_j≤0,50), паст (〖0≤I〗_j≤0,35) ривожланган гуруҳларга ажратиш ҳамда ҳар бир гуруҳ учун мос стратегик ёʻналишларни белгилашга қаратилган ахборот-аналитик дастурий тизими бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 22-декабрдаги 06-15-09/13854-сон маълумотномаси). Ушбу тизимдан фойдаланиш натижасида Хоразм вилояти туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига кўра аниқ гуруҳланиб, ҳар бир гуруҳ учун инвестиция жалб этиш, бандликни ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга қаратилган манзилли стратегик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Ахборот-аналитик тизим ҳудудий фарқларнинг динамикасини мунтазам мониторинг қилиш ва давлат ресурсларини самарали тақсимлаш имконини берган; 
Хоразм вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминловчи омиллар таъсирида  аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган аниқланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 22-декабрдаги 06-15-09/13854-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда аҳоли жон бошига даромадларининг 2030-йилгача бўлган муддатда 2,1-марта ошириш имкони аниқланиб, ҳудудий ривожланиш кўрсаткичларининг истиқболдаги кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish