Туйчиева Зебинисо Фарҳод қизи 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тиллари медиаматнида сўз ўйини ҳодисаси воқеланишининг социолингвистик ва прагматик шартлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil.1163
Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.3702.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  инглиз ва ўзбек тиллари медиаматнидаги сўз ўйинини кўп жиҳатли ҳодиса сифатида қиёсий жиҳатдан талқин қилиш асносида сўз ўйини воқеланишининг социолингвистик ва прагматик хусусиятларини таҳлил қилиш, шунингдек, ушбу хусусиятларнинг шаклланиши сўз ўйини ҳодисасининг матн шакллантириш имкониятлари билан бўғлиқ эканлигини  аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оммавий ахборот воситалари ва виртуал маконда матн ва медиаматн  тушунчалари фарқланган, медиа матнлар матн яратиш усули; матн ҳосил қилиш ва етказиш шакли, тарқатиш канали; матннинг функционал-жанрий хосланганлиги ва мавзу доминантлиги  каби функсионал ва коммуникатив мезонлар асосида  системали таснифланган;
инглиз ва ўзбек тиллари медиаматнида воқеланган  фонетик, лексик-семантик, морфологик, синтактик, интерматн сўз ўйинлари илк бор нутқий актлар назарияси асосида қиёсий - прагматик таснифланиб, уларнинг сўз ўйинлари орқали иллокутив, перлокутив мақсадни ҳосил қилувчи экспрессив, директив, баҳоловчи хусусиятлари  ёритилган;
медиаматнларда қўлланган фонетик, лексик-семантик, морфологик, синтактик, интерматн сўз ўйинларининг аудитория муҳитига  боғлиқ социолингвистик хусусиятлари  аниқланиб, уларнинг тил компетенсияси, ижтимоий мавқейи, касбий мансублиги, ёши ва гендер хусусиятлари, шунингдек, прагматик фарқланиши очиб берилган;
инглиз ва ўзбек медиаматнларида сўз ўйинининг экспрессивлик, эстетик, комик, завқ бағишловчи, прагматик, ифодалилик, образлилик, ниқобловчи ва лисоний яратувчанлик функсиялари  таснифланиб, уларнинг таржимасида юзага келадиган  муаммоларга  ҳарфий кўчириш, муқобил вариантни аниқлаш ҳамда маданий мослаштириш   усулларини қўллаш  афзаллиги  илмий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз  ва ўзбек медиаматнларида сўз ўйини воқеланишининг социолингвистик ҳамда прагматик хусусиятларининг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
       диссертацияда ОАВ ва медиа тушунчаси, матн ва медиаматн ҳодисасига доир янгиликларидан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМда 2025-йил июн ойида эфирга узатилган “Махсус репортаж” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда амалий асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадио компаниясининг 2025-йил  11-июлдаги  01-07/252-сонли маълумотномаси). Натижада, медиа матнлар таснифига (яратилиш усули, шакли, етказиш канали, функсионал-жанрий хосланганлиги, мавзу доминантлиги)  оид илмий хулосалар кўрсатув материалини мазмунан бойитишга ҳамда эстетик қимматини оширишга хизмат қилган.
        сўз ўйинларининг иллокутив, перлокутив мақсадни ҳосил қилувчи экспрессив, директив, баҳоловчи хусусиятлари  тадқиқига доир илмий хулосалардан Британия Кенгашининг Адванcе ҲЕ дастури асосида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида 2019-2022-йилларда бажарилган Чанге Аcадемй халқаро лойиҳаси доирасида Навоий давлат университетида бажарилган “ИНПРОДЕC” амалий  лойиҳасида фойдаланилган (Навоий давлат университетининг 2025-йил 26-июндаги 88-87-4387/02-сонли маълумотномаси). Лойиҳа ишида инглиз ва ўзбек тиллари медиаматнида воқеланган сўз ўйинлари ҳамда уларда  қўлланган нутқий акт турлари  таснифига доир илмий-назарий хулосалардан фойдаланилган. Натижада, илмий тадқиқот ишида келтирилган натижаларга таянилган ҳолда ушбу лойиҳа материаллари мазмунан бойитилган; 
           инглиз ва ўзбек медиаматнларида сўз ўйини воқеланишининг социолингвистик хусусиятларига оид  натижа ва тавсиялардан  ЎзРФАҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 13-июндаги 329/1-сонли маълумотномаси). Натижада,  инглиз ва ўзбек медиаматнларида сўз ўйини воқеланишининг аудиториянинг тил компетенсияси, ижтимоий мавқейи, касбий мансублиги, ёши ва гендер хусусиятлари билан боғлиқ социолингвистик хусусиятлари далилланганлиги  тўғрисидаги хулосалар фолклорда замон ва аспект тушунчаларининг ўзига хослигини аниқлашга уордам бериши асосланган, илмий лойиҳа ишининг мазмуни янги материаллар билан бойитилган;
           инглиз ва ўзбек медиаматнларида сўз ўйинининг турли прагматик вазифаларни бажаришига доир  илмий-назарий хулосалардан 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-июндаги 01/4-2725-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек медиаматнида сўз ўйинининг экспрессивлик, эстетик, комик, завқ бағишловчи, прагматик, образлилик, ниқобловчи, баҳоловчи ва лисоний яратувчанлик каби вазифаларни бажариши исботланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish