Неъматова Нигора Солиддин қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чет тилни ўқитишда бошланғич синф ўқувчиларининг мустақил таълим олиш жараёнини шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped7103
Илмий раҳбар: Рустамова Адаш Эшанкуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil/37.02 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;  Рахмонов Азизхон Боситхонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади чет тилни ўқитишда бошланғич синф ўқувчиларининг  мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг чет тилда лексик минимумни ўзлаштириш жараёнида юзага келадиган талаффуз қийинчиликларини инобатга олган ҳолда тавсия этилган фонетик минимум товушларнинг позицион, оппозицион, акустик ҳамда артикулацион хусусиятлари ва қийинчиликлари асосида танлаб олиниши мустақил таълим жараёнида ўқувчиларда чет тил талаффузини тўғри шакллантиришга хизмат қилиши илмий жиҳатдан асослаб берилган;
ўқувчиларнинг чет тилда лексик минимумни мустақил таълим асосида эгаллашлари учун “ЭССР (Энглиш Селф-Студй Роутине)”да махсус дастурлар орқали видео ва аудиоматнлар кўринишида ўрганиш имконияти яратилган бўлиб, мазкур минимумни “виртуаллик ва визуаллик”, шунингдек, “рецептивлик, продуктивлик ва репродуктивлик интеграцияси” асосида ўрганиш имконияти такомиллаштирилган; 
“ЭССР (Энглиш Селф-Студй Роутине)” электрон таълим ресурси таркибида “Глоссарй” ва “Селф-тестинг” бўлимларининг мавжудлиги ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш билан бирга, уларда “селф-ассессмент 
(ўз-ўзини баҳолаш)” ҳамда “селф-cорреcтион (ўз-ўзини тузатиш)” кўникмаларининг шаклланишига хизмат қилиши лингвопсихологик ва лингводидактик ёндашувлар асосида асослаб берилган;
ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш жараёнини “ЭССР (Энглиш Селф-Студй Роутине)” электрон таълим ресурси асосида ривожлантиришда аудиовизуал ва видеовлог шаклида тақдим этилган материалларнинг замон талабларига мослиги, шунингдек, тарбиявий таълим, онглилик, фаоллик, кўргазмалилик, системалилик, индивидуал ёндашув, пухта ўзлаштириш ва ўқувчи потенсиалига мослик каби дидактик тамойилларнинг интеграциялашуви ва ўзаро уйғунлиги ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилиши назарий ва амалий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич синфларда мустақил таълим кўникмасини шакллантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг чет тилда лексик минимумни ўзлаштириш жараёнида юзага келадиган талаффуз қийинчиликларини инобатга олган ҳолда тавсия этилган фонетик минимум товушларнинг позицион, оппозицион, акустик ҳамда артикулацион хусусиятлари ва қийинчиликлари асосида танлаб олиниши мустақил таълим жараёнида ўқувчиларда чет тил талаффузини тўғри шакллантиришга хизмат қилиши илмий жиҳатдан асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-419-рақамли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсийасини ошириш курсининг електрон платформасини йаратиш (Пре-счоол ПДП)” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 10-февралдаги 04/11-2398-сонли маълумотномаси). Натижада, мустақил таълимни ташкил қилишда илмий жиҳатдан асосланган фонетик ва лексик минимумларни йаратиш бўйича амалий йечимлар ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг чет тилда лексик минимумни мустақил таълим асосида эгаллашлари учун “ЭССР (Энглиш Селф-Студй Роутине)”да махсус дастурлар орқали видео ва аудиоматнлар кўринишида ўрганиш имконияти яратилган бўлиб, мазкур минимумни “виртуаллик ва визуаллик”, шунингдек, “рецептивлик, продуктивлик ва репродуктивлик интеграцияси” асосида ўрганиш имкониятини такомиллаштиришга оид таклифлардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган 
СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Енглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 25-июндаги  04/2766-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синфларда чет тилни мустақил таълим асосида ўқитишнинг аҳамийати кенг очиб берилган;
“ЭССР (Энглиш Селф-Студй Роутине)” электрон таълим ресурси таркибида “Глоссарй” ва “Селф-тестинг” бўлимларининг мавжудлиги ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш билан бирга, уларда “селф-ассессмент 
(ўз-ўзини баҳолаш)” ҳамда “селф-cорреcтион (ўз-ўзини тузатиш)” кўникмаларининг шаклланишига хизмат қилиши лингвопсихологик ва лингводидактик ёндашувлар асосида асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсийалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Йевропа Иттифоқининг Ерасмус+ 585845 ЕПП-1-2017-ЕС-ЕППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” (CЛАСС: “Марказий Осийо Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли инновацион тадқиқотлар амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 8-февралдаги 367/02-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш жарайонини такомиллаштирилиши назарий ва амалий жиҳатдан аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш жараёнини “ЭССР (Энглиш Селф-Студй Роутине)” электрон таълим ресурси асосида ривожлантиришда аудиовизуал ва видеовлог шаклида тақдим этилган материалларнинг замон талабларига мослиги, шунингдек, тарбиявий таълим, онглилик, фаоллик, кўргазмалилик, системалилик, индивидуал ёндашув, пухта ўзлаштириш ва ўқувчи потенсиалига мослик каби дидактик тамойилларнинг интеграциялашуви ва ўзаро уйғунлиги ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилиши назарий ва амалий жиҳатдан исботланганлигига оид маълумотлардан Самарқанд радиосининг “Кун мавзуси” ешиттириши ва “Ассалом Самарқанд” тонгги дастури ссенарийлари учун фойдаланилган (Самарқанд вилойати телерадиокомпанийаси, 2024-йил 3-майдаги 01-07/94 ва 01-07/93-сонли  маълумотномалари). Натижада, ушбу чиқиши орқали радиотингловчилар ва телетомошабинларга чет тилни бошланғич синфларга сифатли ўқитиш ва ўргатишнинг аҳамийати, бунда мустақил таълимнинг тутган ўрни хусусида маълумот бериб, дастурларни мазмунан бойитишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish