Солиев Ойбек Сохибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини хорижий тажрибалардан самарали фойдаланишга тайёрлаш технологияси (Она тили ва ўқиш саводхонлиги фани мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.2.PhD/Ped5167
Илмий раҳбар: Жамолитдинова Дилноза Мирхожиддинова филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01
Расмий оппонентлар:
Н.Жўраев психология фанлари номзоди, профессор.
К.Абдуллаев педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини фанларни ўқитишга тайёрлаш жараёнида хорижий тажрибалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали уларнинг касбий тайёргарлик даражасини яхшилашга қаратилган самарали педагогик усулларни аниқлаш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида хорижий мамлакатлар педагогик ёндашувларини тизимли ўрганиш, уларнинг миллий таълим шароитларига мос интеграция механизмларини илмий асослаш ва педагогик тайёрлов мазмунига татбиқ этиш имкониятларини мезонли таҳлил қилиш асосида бўлажак педагогларнинг касбий компетенсияларини (дидактик, методик, коммуникатив, рақамли ва рефлексив) ривожлантиришга йўналтирилган методик ёндашувлар мажмуи аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини она тили ва ўқиш саводхонлиги фанини ўқитишга тайёрлаш жараёнида хорижий тажрибаларга таянган ўқув материалларини (матн, тасвир ва рақамли маълумотлар) интерпретация қилишнинг методик асослари тизимли ўрганилиб, уларни танлаш, мослаштириш ва дидактик мақсадга йўналтириб қўллаш механизмлари илмий асосланган ҳолда матнни таҳлил қилиш, солиштириш, хулосалаш ҳамда ўқув жараёнида самарали татбиқ этиш кўникмаларини шакллантиришдаги педагогик-дидактик роли такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини хорижий тажрибалардан самарали фойдаланишга тайёрлашни таъминлашда она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш жараёнида зарур бўлган таҳлилий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган механизмлар (мазмуний-методик интеграция, интерпретацион таҳлил кўникмалари, рефлексив баҳолаш ва амалий татбиқ) илмий асосда такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига хорижий педагогик тажрибалар ва педагогик технологияларни интеграциялашган ҳолда жорий этувчи модел асосида ўқув материалларини таҳлилий-синтетик қайта ишлаш, уларни педагогик тайёрлов жараёнига мослаштирилган дидактик шаклга келтириш, мазмунни рақамли тақдимотлар орқали интерпретация қилиш ҳамда реал ва виртуал таълим муҳитларини функсионал уйғунлаштириш асосида педагогик тайёрлов самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини фанларни ўқитишга тайёрлашда хорижий тажрибалардан фойдаланиш самарадорлиги юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида хорижий мамлакатлар педагогик ёндашувларини тизимли ўрганиш, уларнинг миллий таълим шароитларига мос интеграция механизмларини илмий асослаш ва педагогик тайёрлов мазмунига татбиқ этиш имкониятларини мезонли таҳлил қилиш асосида бўлажак педагогларнинг касбий компетенсияларини (дидактик, методик, коммуникатив, рақамли ва рефлексив) ривожлантиришга оид таклифлар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилиб, дарс жараёнида амалий қўлланиши таъминланди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 659232-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашга йўналтирилган методик ёндашувлар мажмуи аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини она тили ва ўқиш саводхонлиги фанини ўқитишга тайёрлаш жараёнида хорижий тажрибаларга таянган ўқув материалларини (матн, тасвир ва рақамли маълумотлар) интерпретация қилишнинг методик асослари тизимли ўрганилиб, уларни танлаш, мослаштириш ва дидактик мақсадга йўналтириб қўллаш механизмлари илмий асосланган ҳолда матнни таҳлил қилиш, солиштириш, хулосалаш ҳамда ўқув жараёнида самарали татбиқ этиш кўникмаларини шакллантиришга оид таклифлар “Мутахассисликка кириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 105515-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини она тили ва ўқиш саводхонлиги фанини ўқитишга тайёрлаш жараёнининг педагогик-дидактик роли такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини хорижий тажрибалардан самарали фойдаланишга тайёрлашни таъминлашда она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш жараёнида зарур бўлган таҳлилий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга оид таклифлар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 659232-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини хорижий тажрибалардан самарали фойдаланишга тайёрлаш механизмлари илмий асосда такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига хорижий педагогик тажрибалар ва педагогик технологияларни интеграциялашган ҳолда жорий этувчи модел асосида ўқув материалларини таҳлилий-синтетик қайта ишлаш, уларни педагогик тайёрлов жараёнига мослаштирилган дидактик шаклга келтириш, мазмунини рақамли тақдимотлар орқали интерпретация қилиш ҳамда реал ва виртуал таълим муҳитларини функсионал уйғунлаштириш асосида педагогик тайёрлов самарадорлигини оширишга асосланган таклиф ва тавсиялар “Мутахассисликка кириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 105515-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини педагогик жиҳатдан тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.