Эрежепова Жамиля Уайисовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоғистон Республикасининг Б1 даражали ўқувчиларига инглиз тилининг феъл бирикмаларини ўргатишда ахборот-коммуникация технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2724.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бабаниязова Наргиза Полатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хашимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бекимбетова Гулбаҳор Рисбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпог'истон Республикасининг Б1 даражали ўқувчиларига инглиз тилининг фе'л бирикмаларини ўргатишда ахборот-коммуникация технологияларини қўлланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистон Республикасидаги билингвал (қорақалпоқ–рус) ҳамда функсионал трилингвал (қорақалпоқ–рус–инглиз) таълим шароитида инглиз тилидаги феъл бирикмаларни ўзлаштириш жараёнида юзага келадиган тиларо интерференсия механизмлари комплекс тарзда аниқланган, мазкур механизмлар лингводидактик нуқтайи назардан тизимли равишда тавсифланган ҳамда интерференсия манбалари инглиз ва қорақалпоқ тиллари феъл тизимларининг структур-семантик номувофиқлиги билан боғлиқлиги асосида илмий жиҳатдан асослаб берилган;
АКТ воситалари (Қуизлет, Каҳоот, Мемрисе, Энглиш cлуб, ЁуТубе, мобил иловалар ва ҳ.к.) асосида комбинацияланган методик модел ишлаб чиқилган, мазкур модел анъанавий тушунтирув–иллюстратив методни рақамли таълим технологиялари билан интеграцияланган ҳолда қўллашни таклиф қилувчи инновацион методика бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги Б1 даражадаги ўқувчилар учун мослаштирилган;
инглиз тилидаги феъл бирикмалари ҳамда қорақалпоқ тилидаги кўп компонентли феъл конструксиялари ва феъл фразеологизмларининг функсионал-семантик мослиги ва номослиги ўқув-методик мақсадда илк бор тизимли ва кўп даражали қиёсий таҳлил қилинган, мазкур таҳлил асосида фразали феълларни ўқитишда қиёсий-компенсатор методик ёндашувнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқилган ҳамда унинг таълим жараёнида қўлланиш имкониятлари назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилган;
феъл бирикмаларни ўргатиш учун дарс ишланмалари, диагностик тестлар, баҳолаш материаллари ва интерактив топшириқлардан иборат методик картотека яратилган, бунда функсионал–коммуникатив компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи дидактик ўқув модели сифатида синовдан ўтказилган ва юқори самарадорлик кўрсатган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масалани ўрганишда олинган натижаларга кўра:
Қорақалпоғистон Республикасидаги билингвал (қорақалпоқ–рус) ҳамда функсионал трилингвал (қорақалпоқ–рус–инглиз) таълим шароитида инглиз тилидаги феъл бирикмаларни ўзлаштириш жараёнида юзага келадиган тиларо интерференсия механизмлари комплекс тарзда аниқланган, мазкур механизмлар лингводидактик нуқтайи назардан тизимли равишда тавсифланган ҳамда интерференсия манбалари инглиз ва қорақалпоқ тиллари феъл тизимларининг структур-семантик номувофиқлиги билан боғлиқлигига доир маълумотлар “Энглиш Пҳрасал Вербс ин Транслатион” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-145-сон маълумотномаси). Натижада, феъл бирикмаларни билингвал интерференсия (инглиз-қорақалпоқ) контекстида батафсил ўрганишга асос бўлган;
АКТ воситалари (Қуизлет, Каҳоот, Мемрисе, Энглишcлуб, ЁуТубе, мобил иловалар ва ҳ.к.) асосида комбинацияланган методик модел ишлаб чиқилган, мазкур модел анъанавий тушунтирув–иллюстратив методни рақамли таълим технологиялари билан интеграцияланган ҳолда қўллашни таклиф қилувчи инновацион методика бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги Б1 даражадаги ўқувчилар учун мослаштирилган маълумотлар тегишли Қорақалпоғистон мактабларида тажриба ўтказилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги 01-06-3884-сон маълумотномаси). Натижада, ИКТ воситалари (Қуизлет, Каҳоот, Мемрисе, Энглиш cлуб, ЁуТубе, мобил иловалар ва ҳ.к.) асосида комбинацияланган методик модел анъанавий тушунтирув–иллюстратив методни рақамли таълим технологиялари билан интеграцияланган ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Б1 даражадаги ўқувчилар учун мослаштирилган;
инглиз тилидаги феъл бирикмалари ҳамда қорақалпоқ тилидаги кўп компонентли феъл конструксиялари ва феъл фразеологизмларининг функсионал-семантик мослиги ва номослиги ўқув-методик мақсадда илк бор тизимли ва кўп даражали қиёсий таҳлил қилинган, мазкур таҳлил асосида феъл бирикмаларни ўқитишда қиёсий-компенсатор методик ёндашувнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқилган ҳамда унинг таълим жараёнида қўлланиш имкониятлари назарий ва амалий жиҳатдан асосланган илмий-амалий маълумотлар “Энглиш Пҳрасал Вербс ин Транслатион”га асос бўлган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-145-сон маълумотномаси). Натижада, методика Қорақалпоғистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаби шароитига мослаштирилган ҳамда оғзаки ва ёзма нутқда феъл бирикмаларни қўллашнинг барқарор кўникмаларини шакллантиришга қаратилган;
феъл бирикмаларини ўргатиш учун дарс ишланмалари, диагностик тестлар, баҳолаш материаллари ва интерактив топшириқлардан иборат методик картотека яратилган, бунда функсионал–коммуникатив компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи дидактик ўқув модели сифатида синовдан ўтказилган ва юқори самарадорлик бўйича олинган илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси томонидан тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 11-апрелдаги 05-22/206-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатилган материаллар таълим амалиётида янада кенгайтириш ва мослаштириш учун яроқли бўлган синовдан ўтган воситаларга айланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish