Сеилханова Рита Нурниязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз тили дарсларида талабаларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш технологиялари (нофилологик таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳлари мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6548
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейткасимов Даулетназар Бекназарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жумашева Гулнара Хамидуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Абидова Рохатай Худайбергановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нофилологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили дарслари орқали креатив компетенсиясини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз тили дарсларида талабаларнинг креатив компетенсиясини ривожлантиришда когнитив, мотивацион, фаолиятли ва рефлексив компонентларини оширишга қаратилган дидактик ижодкорлик, импровизацион-креатив фаолият, фаолиятда позитив операцияларнинг педагогик-психологик яхлитлигини интегратив таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
инглиз тили дарсларида талабаларнинг мустақил ишлари орқали креатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган операцион шароитда муаммоларни ўзи ҳал қилиш, фикрлаш фаоллигини кўрсатиш, ўхшашликларни ўрнатиш, назарий материални излашни амалга ошириш, амалий вазифа билан боғлаш, асосий мақсадларни аниқлаштиришга қаратилган КЙИТ технологиясининг методик имкониятлари ёритиб берилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили дарслари орқали креатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган тайёргарлик, ривожлантирувчи ва таҳлилий босқичларини мақсадли, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва диагностик компонентларини лойиҳалаш, муаллифлик дастури асосида “Креатив педагог” электрон таълим платформасидан фойдаланишнинг рационал механизмлари ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили дарслари орқали креатив компетенсиясини ривожлантиришнинг узлюксизлиги, муносиблиги, изчиллигини лингвистик методлар ёрдамида топиш, шахснинг ижодий-интеграцион динамикасига асосланган интерфаол топшириқларни моделлаштиришга қаратилган методик моделнинг интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарслари орқали талабаларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тили дарсларида талабаларнинг креатив компетенсиясини ривожлантиришда когнитив, мотивацион, фаолиятли ва рефлексив компонентларини оширишга қаратилган дидактик ижодкорлик, импровизацион-креатив фаолият, фаолиятда позитив операцияларнинг педагогик-психологик яхлитлигини интегратив таъминлашга доир таклиф ва тавсиялар “Педагогикалıқ компетентлик ҳáм креативлик” ўқув қўлланмаси мазмунıга сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйругʻи асосида берилган 879597-сон нашр рухсатномаси). Натижада инглиз тили дарсларида талабаларнинг креатив компетенсиясини ривожлантиришнинг методик таʻминоти бойитилган;
инглиз тили дарсларида талабаларнинг мустақил ишлари орқали креатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган операцион шароитда муаммоларни ўзи ҳал қилиш, фикрлаш фаоллигини кўрсатиш, ўхшашликларни ўрнатиш, назарий материални излашни амалга ошириш, амалий вазифа билан боғлаш, асосий мақсадларни аниқлаштиришга қаратилган КЙИТ технологиясининг методик имкониятлари ёритиб бериш бўйича таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпогʻистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-09081165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпогʻистон филиалининг 2025-йил 6-майдаги 205-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида талабаларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили дарслари орқали креатив компетенсиясини ривожлантиришнинг узлюксизлиги, муносиблиги, изчиллигини лингвистик методлар ёрдамида топиш, шахснинг ижодий-интеграцион динамикасига асосланган интерфаол топшириқларни моделлаштиришга қаратилган методик моделнинг интенсивлигини таъминлашга доир маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг амалий ишлари доирасида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 17-июндаги 11-09/5-06/479-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида талабаларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили дарслари орқали креатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган тайёргарлик, ривожлантирувчи ва таҳлилий босқичларини мақсадли, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва диагностик компонентларини лойиҳалаш, муаллифлик дастури асосида “Креатив педагог” номли рақамли таълим веб сайтини фойдаланишнинг рационал механизмлари ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Қорақалпогʻистон телерадиокомпаниясининг “Хабар” ахборот дастурида ва радиоешиттиришида фойдаланилган (Қорақалпогʻистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-июлдаги 05/22/411-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида талабаларнинг креатив компетенсиясини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.