Шерниязова Гоззал Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ҳуқуқшунос талабаларни рус тилида касбга йўналтирилган мулоқотга ўргатиш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5252.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мамбетова Роза Балтабаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жумашева Гулнара Хамидуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хашимова Дилдархан Уринбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Ургенч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳуқуқшунослик йўналиши талабаларида рус тили орқали касбга йўналтирилган мулоқот компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус тилини ўқитиш самарадорлигини ошириш ва бўлажак ҳуқуқшуносларда нутқ ва терминологик кўникмаларни янада муваффақиятли шакллантиришни таъминлайдиган касбий юридик контекстда ўқитишга қаратилган рус тили бўйича ўқув-услубий материаллар ва топшириқларни яратиш орқали юридик мутахассисликлар талабаларида касбий йўналтирилган нутқ ва касбий-коммуникатив компетенсияни шакллантириш тизими ишлаб чиқилган ва илмий асосланган;
ҳуқуқшунослик йўналиши талабаларига рус тилини ўқитишни тизимлилик, коммуникативлик, вазиятлилик ва онглилик тамойилларига асосланган, касбий йўналтирилган мулоқот ва мустақил продуктив фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштириш бўйича амалиётда ўз самарасини кўрсатган таклифлар ишлаб чиқилган ва назарий жиҳатдан асосланган;
таълим ва амалий юридик фаолиятда касбий лексикадан самарали фойдаланиш, тил маданиятини ривожлантириш ва бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий луғат бойлигини кенгайтиришни таъминлайдиган рус, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги юридик терминларнинг электрон таржима луғати ва изоҳли луғатини интеграциялаш асосида юридик терминологик компетенсияни шакллантиришнинг кўп тилли модели амалга оширилган;
таълим ва медиа соҳасида қўлланиладиган, юридик терминология ва расмий иш услуби меъёрларидан тўғри фойдаланишни таъминлайдиган, шунингдек, юридик оммавий ахборот воситаларида материаллар сифатини оширишга ва юридик нутқий мулоқотни ривожлантиришга ёрдам берадиган юридик йўналиш талабаларига рус тилини касбга йўналтирилган ўқитишнинг методик модели таклиф этилган ва кўп тилли муҳит шароитларига мослаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳуқуқшунос талабаларни рус тилида касбий йўналтирилган мулоқотга ўргатиш методикасини тадқиқ этиш натижалари асосида:
рус тилини ўқитиш самарадорлигини ошириш ва бўлажак ҳуқуқшуносларда нутқ ва терминологик кўникмаларни янада муваффақиятли шакллантиришни таъминлайдиган касбий юридик контекстда ўқитишга қаратилган рус тили бўйича ўқув-услубий материаллар ва топшириқларни яратиш орқали юридик мутахассисликлар талабаларида касбий йўналтирилган нутқ ва касбий-коммуникатив компетенсияни шакллантириш тизими ишлаб чиқилган ва илмий асосланганлигига доир таклиф ва тавсиялар ўқув-услубий материаллар ва топшириқларни ишлаб чиқишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 31-июлдаги БК-03/2023-сон маълумотномаси). Натижада, касбий контекстда рус тилини ўқитиш самарадорлиги ошди, бу эса бўлажак ҳуқуқшуносларда нутқ ва терминологик кўникмаларни янада муваффақиятли шакллантиришга ёрдам берди.
ҳуқуқшунослик йўналиши талабаларига рус тилини ўқитишни тизимлилик, коммуникативлик, вазиятлилик ва онглилик тамойилларига асосланган, касбий йўналтирилган мулоқот ва мустақил продуктив фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштириш бўйича амалиётда ўз самарасини кўрсатган таклифлар “Юристлар учун рус тили” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июндаги 258-сон буйруғи асосида берилган 325-130-сон нашр рухсатномаси). Натижада таълимнинг амалий йўналганлиги ошган, касбий-нутқий компетенсияни шакллантириш сифати яхшиланган ҳамда назарий билимларнинг бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий фаолияти билан алоқадорлиги мустаҳкамланган.
таълим ва амалий юридик фаолиятда касбий лексикадан самарали фойдаланиш, тил маданиятини ривожлантириш ва бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий луғат бойлигини кенгайтиришни таъминлайдиган рус, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги юридик терминларнинг электрон таржима луғати ва изоҳли луғатини интеграциялаш асосида юридик терминологик компетенсияни шакллантиришнинг кўп тилли моделини амалга оширишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 3-майдаги ДГУ 50586-сон маълумотномаси). Натижада юридик терминологиядан кўп тилли таълим ва касбий муҳитда самарали фойдаланиш имконияти таъминланган, бу эса бўлажак ҳуқуқшуносларнинг тил маданиятиниривожлантириш ва касбий луғат бойлигини оширишга хизмат қилган.
таълим ва медиа соҳасида қўлланиладиган, юридик терминология ва расмий иш услуби меъёрларидан тўғри фойдаланишни таъминлайдиган, шунингдек, юридик оммавий ахборот воситаларида материаллар сифатини оширишга ва юридик нутқий мулоқотни ривожлантиришга ёрдам берадиган юридик йўналиш талабаларига рус тилини касбга йўналтирилган ўқитишнинг методик модели таклиф этилган ва кўп тилли муҳит шароитларига мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг ахборот дастурларида ва радиоешиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 20-июндаги 05-22/365-сон маълумотномаси). Натижада юридик ОАВдаги материаллар сифати ошган ва юридик нутқий мулоқот соҳасидаги маърифий фаолият имкониятлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish