Акрамов Ботир Аслон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда замонавий технологиялар ёрдамида сув омборлари ҳолатини ва уларнинг гидрогеологик шароитларга таъсирини баҳолаш», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/GM286.
Илмий раҳбар: Охунов Фаррух Абдуқаҳорович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти ДМ. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти ДМ, DSc.31/2025.27.12.GM.05.01. 
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Сабирович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим; Бегимқулов Дилшод Қаландарович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: математик моделлаштириш ҳамда самарали геофизик ва муҳандис-геологик усуллар мажмуаси ёрдамида сув омборлари ҳолатини ва уларнинг гидрогеологик шароитларга таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув омборлари тўғон грунтларининг физик-механик хусусиятларини ўрганиш ва замонавий ҳолатини баҳолашда самарали геофизик ва муҳандис-геологик усуллар мажмуасини қўллаш илмий асосланган;
сув омбори тўғони асосини ташкил қилувчи грунтларнинг геофизик кўрсаткичлари билан уларнинг муҳандис-геологик хусусиятлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий параметрларнинг кўп йиллик ўзгариши маълумотлари таҳлили асосида сув омбори таъсири доирасидаги ер ости сувлари режимининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
Караман сув омбори мисолида, республикада илк бор сув омборини ер ости сувли қатламларига таъсирини баҳолаш ҳамда олдиндан кўп йиллик башорат қилиш имконини берувчи математик модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий технологиялар ёрдамида сув омборлари ҳолатини ва уларнинг гидрогеологик шароитларга таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув омборлари тўғон грунтларининг физик-механик хусусиятларини ўрганиш ва замонавий ҳолатини баҳолашда илмий асосланган самарали геофизик ва муҳандис-геологик усуллар мажмуаси “Ўзбекгидрогеология” давлат муассасасининг амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 8 сентябрдаги 08-2976-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборлари ҳолатини баҳолаш бўйича амалга ошириладиган бурғилаш ишлари ҳажмини кескин қисқартириш ва маълумотлар ишончлилигини сезиларли даражада ошириш имконини берган;
сув омбори тўғони асосини ташкил қилувчи грунтларнинг геофизик кўрсаткичлари билан уларнинг муҳандис-геологик хусусиятлари ўртасидаги аниқланган корреляцион боғлиқлик “Ўзбекгидрогеология” давлат муассасасининг амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 8 сентябрдаги 08-2976-сон маълумотномаси). Натижада, олинган гидрогеофизик тадқиқот натижаларини тезкор маълумотлари, анъанавий аналитик лаборатория таҳлилларини оптималлаштириш имконияти яратилган;
гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий параметрларнинг кўп йиллик ўзгариши маълумотлари таҳлили асосида аниқланган сув омбори таъсири доирасидаги ер ости сувлари режимининг ўзига хос хусусиятлари “Ўзбекгидрогеология” давлат муассасасининг амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 8 сентябрдаги 08-2976-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда амалга ошириладиган гидрогеологик ва мелиоратив-гидрогеологик тадқиқотларни самарали лойиҳалаштириш имконини берган;
Караман сув омбори мисолида, республикада илк бор сув омборини ер ости сувли қатламларига таъсирини баҳолаш ҳамда олдиндан кўп йиллик башорат қилиш имконини берувчи яратилган математик модели “Ўзбекгидрогеология” давлат муассасасининг амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 8 сентябрдаги 08-2976-сон маълумотномаси). Натижада, Караман сув омбори таъсири доирасидаги ҳудудларда мақсадга кўра мониторинг қудуқлари сонини ошириш ёки камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish