Нажмиддинов Асилбек Носиржон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси флорасида тарқалган Euphorbia L. туркуми (таксономияси, географияси, экологияси ва молекуляр таҳлили)», 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Б1307.
Илмий раҳбарлар: Батошов Авазбек Рисқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.22.05.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Толибжон Абдумаликович, биология фанлари доктори, профессор; Тургинов Орзумат Турдиматович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси флорасидаги Euphorbia туркумининг таксономияси, фитогеографияси, экологияси, молекуляр таҳлиллари ва адвентив турларни ИУCН (ЭИCАТ) мезонлари асосида баҳолашни амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийси флорасида тарқалган Euphorbia туркумининг 29 турдан иборат замонавий таксонимик таркиби аниқланиб, морфологик белгилар асосида дихотомик аниқлагич калити ҳамда изоҳли конспекти ишлаб чиқилган; 
Ўзбекистон флораси Euphorbia davidii Subils, E. peplus L. ва E. maculata L. турлари билан бойитилган;
геобоғланган (ГИС) маълумотлар асосида Euphorbia турларнинг Фарғона водийси ботаник-географик раёнлари, баландлик минтақалари ва экоминтақалар бўйича тарқалишини акс эттитувчи тўр тизимли хариталар яратилган;
Euphorbia туркумига мансуб 12 тур бўйича ИЦ ва матК генлари асосида генетик маълумотлар базаси (генлар банки) шакллантирилиб, 7 та ИЦ ва 12 та матК ген кетма-кетликлари асосида молекуляр-филогенетик дарахтлар тузилган; 
биринчи марта Euphorbia inderiensis турининг абиотик стресс омилларига чидамлилигини белгиловчи генлари тадқиқ этилиб, ушбу турнинг экологик омилларга нисбатан юқори мослашувчанлиги аниқланиб илмий асосланган;
Фарғона водийси флорасида тарқалган Euphorbia туркумига мансуб адвентив таксонлар халқаро ИУCН (ЭИCАТ) мезонлари асосида баҳоланиб, уларнинг табиий ва агроландшафтларга потенсиал таъсирини камайтиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси флорасида тарқалган Euphorbia турларининг тадқиқ қилишда ва олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси флорасида тарқалган Euphorbia туркумига мансуб 29 турнинг 500 га яқин гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарий (ТАШ) илмий ноёб обекти фондига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 20 майдаги 4/1255-1230-сон маʼлумотномаси). Натижада, Euphorbiacеае оиласига оид коллекциялар Марказий Осиё бўлими доирасида бойитилиб, Euphorbia турларининг таксономияси ва географик тарқалиши бўйича янги илмий маълумотлар шакллантирилган ҳамда уларнинг тарқалишини акс эттирувчи географик ахборот тизими (ГАТ) хариталари Ўзбекистон флорасининг электрон маълумотлар базаси ва ахборот-таҳлил тизимини ривожлантириш имконини берган;
молекуляр-генетик тадқиқотлар натижасида олинган Euphorbia турларига оид барча ИЦ ва матК ген кетма-кетликлари ПП415225–ПП415231 (ИЦ) ҳамда ПП571876–ПП571881, ПП575991–ПП575995 (матК) қайд рақамлари билан NCBI GenBank (www.ncbi.nlm.nih.gov) халқаро маълумотлар базасига жойлаштирилди. Натижада, Euphorbia туркуми таксономияси, филогенияси ва эволюцион муносабатларини аниқлаштиришда халқаро миқёсда фойдаланиш ҳамда кейинги фундаментал ва амалий тадқиқотлар учун муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилиш имконини яратган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish