Кузиев Фарход Нормаматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Орол денгизи қуриган тубидан кўтарилаётган туз ва қум миграциясини ГАТ-технологиялари асосида картографик моделлаштириш», 11.00.06 – Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Gr278.
Илмий раҳбар: Рафиков Вахоб Асомович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович, география фанлари доктори, профессор; Пренов Шавкат Мамецалиевич, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол денгизи қуриган тубидан кўтарилаётган туз ва қум миграциясини шаклланиш ва тарқалиш  ареалларини ГАТ технологиялари асосида картографик моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
космик ва дала тадқиқот методлари асосида туз ва қум кўтарилиши ҳамда унинг тупроқ шароитларига таъсири сифат ва миқдорий баҳоланган;  
табиий географик жараёнларни тасвирловчи фазовий, метеорологик ва дала тадқиқот маълумотлари асосида туз, қум миграциясини карталаштириш методикаси ишлаб чиқилган;
ГАТ технологиялари асосида Оролбўйи минтақасида кўтарилаётган туз ва қум миграциясини тарқалиш майдони ҳамда унинг ер сиртини қоплаш ҳажмини аниқлашнинг тезкор автоматлаштирилган “SAND-migration Assessmen” дастурий таъминот иловаси яратилган;
Орол денгизи қуриган тубидан кўтарилаётган туз ва қум миграциясини ГАТ технологиялари, ГПС мониторинг ҳамда топографик рақамлаштириш натижалари асосида денгиз қуриган тубининг рақамли баландлик, релефнинг картографик моделлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Орол денгизи қуриган тубидан кўтарилаётган туз ва қум миграциясини ГАТ-технологиялари асосида картографик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:   
Орол денгизининг қуриган тубидан туз, қум ва чангларнинг кўтарилиши ҳамда унинг тупроқ шароитларига таъсирини космик ва дала тадқиқот методлари асосида сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолаш натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида денгизнинг қуриган тубидан кўтарилаётган туз, қум  ва чанглардан ҳимояланиш ва унга қарши чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-июндаги 02/18-13-1987-сонли маълумотномаси). Натижада, қум ва тузларнинг шаклланиш ва тарқалишининг ГПС мониторингини олиб бориш ишларини такомиллаштириш имконини берган;
табиий географик жараёнларни тасвирловчи фазовий, метеорологик ва дала тадқиқот маълумотлари асосида ишлаб чиқилган туз ва қум миграциясини карталаштириш методикаси Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида денгизнинг қуриган тубидан кўтарилган туз ва қумларнинг тарқалишини оʻрганишда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-июндаги 02/18-13-1987-сонли маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи минтақасида қум ва тузларнинг шаклланиш ва тарқалиш ареалларини тасвирловчи мавзули карталар тузиш имконини берган; 
ГАТ технологиялари асосида яратилган Оролбўйи минтақасида кўтарилаётган туз ва қум миграциясини тарқалиш майдони ҳамда унинг ер сиртини қоплаш ҳажмини аниқлашнинг тезкор автоматлаштирилган “SAND-migration Assessmen” дастурий таъминот иловаси Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида туз, қум ва чанг билан қопланган ҳудудларни ўрганишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-июндаги 02/18-13-1987-сонли маълумотномаси). Натижада, дастурий таъминот иловаси бўйича оператив визуал маълумотлар олишга имкон яратилган;
Орол денгизи қуриган тубининг ишлаб чиқилган рақамли баландлик ва релефнинг картографик моделлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида  денгизнинг қуриган туби табиий шароитини илмий таҳлил қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-июндаги 02/18-13-1987-сонли маълумотномаси). Натижада, денгизнинг қуриган тубида фитомелиорант ўсимлик турларини жойлаштиришни такомиллаштириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish